1 – амалий машғулот
ПЕДАГОГИКАНИНГ НАЗАРИЙ-МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ.
МИЛЛИЙ ПЕДАГОГИКАНИНГ МОҲИЯТИ
78
булмайди, хамма нарса хисобга олиниши, хеч бир соҳа четда қолмаслиги, айни
чоғда тарбиянинг нихоятда нозик, инжиқ, мураккаб томонлари эьтиборга
олинган холда, етти ўлчаб бир кесишга амал қилинади. Ўзига хослиги шундаки,
халқ тарбияда кеча, бугун ва эртани ўйлаб иш тутади, бугуннинг қадрига етиш,
келажакка умид асосида олиб боради.
Халқ педагогикасининг яна бир ибратли томони бор, бу ҳаёт табиат
жамиятдаги ҳар бир воқеа ҳодиса, предмет, кўринишдан мукаммал
фойдаланишдир.
Халқ аньанавий педагогикасида ишонтириш, исботлаш, таьсир, ибрат
номунаси, тажриба натижалари, тасдиқлаш хам алоҳида ўрин тутади. Буни
айниқса дов-дарахт, тоғ-тош, паррандаларга бағишланган фольклор
намуналарида яққол кўриш мумкин. Халқнинг бундай қарашлари заминида
тўрт унсурни асраш, авайлаш, экологик тарбия ётади.
Халқ бисотидаги энг яхши табаррук сўзлар-дуо-олқишлар ҳам тарбияга
қаратилади. Зеро, халқ аньанавий педагогикасида яхши сўз, дуо олишнинг
таьсир кучи, тарбиявий аҳамияти, инсон маьнавий устиворлиги, иймон-эьтиқод
бутунлиги қисқаси, кишиларнинг ҳар томонлама мукаммал камолатида тутган
ўрни ва ролига алоҳида аҳамият берилади. Эл-юрт учун ҳар томонлама
мукаммал инсонни тарбиялашга қаратилган ўзбек халқ педагогикаси айрим
шахслар, ёки 1-2 жамоа томонидан яратилмаган. Уни халқимиз асрлар
давомида ўзининг бой ҳаётий тажрибалари фарзандлар камолати борасида
тутган тутимлари, саьй-ҳаракатлари, йул-йуриқлари, ақл-заковатлари билан
яратган. Айни чоғда ўзбек халқ педагогикаси ўз ривожида бойиб,
мукаммалланиб боришида илм-фаннинт бошқа соҳаларидан, яьни мумтоз
адабиёт, саньат, оғзаки ижод, элшунослик, удумшунослик, қадршунослик,
одатшунослик, рузшунослик каби соҳалар бағрида шаклланиб, улар билан
бевосита алоқада булди, энг яхши намуналарни узига қабул қилиб олади. Ўзбек
халқи ҳамиша сафарда, ўзга юрт кишилари билан мулоқотда бўлган.
Инсонпарварлик,
байналминаллик,
хушёрлик,
зукколик,
топқирлик,
билимдонлик, ўқувчиликни узига эътиқод қилиб олган ўзбек халқ педагогикаси
айни чоғда, Шарқ одобномаси, ибратномасидан доимий равишда баҳраманд
бўлган, шарқона халқ педагогикаси бойликларидан озиқланган ва унинг энг
гўзал намуналарини ўзига қабул қилиб олган.
Шундай қилиб, ўзбек халқ педагогикаси туркий халқлар ота-
боболаримиз узоқ мозийда яратган ва кўз қорачиғидай асраб авайлаб, сақлаб
келган ота мерос, Шарқ халқларининг бой, бетакрор одобнома ва одатномаси,
халқ педагогикаси, халқ педагогикаси энг яхши намуналар, алломалару адабиёт
ва фольклор ижодкорлари-ижрочиларининг бу борадаги саъй-ҳаракатлари,
яратган асарлари билан қўшилган ҳолда шаклланган, ривожланган.
79
Халқ педагогикаси асрлар давомида яшаб келди. Аждод-авлодларнинг
ахлоқий-маърифий шаклланишида ва камолатида, жисмоний баркамоллигида
ҳал қилувчи роль ўйнади.
Оддий инсонми, алломами, султонми, фуқароми, оддий суворийми
саркардами халқ том яратилган халқ аньаналарига тўла амал қилган.
Халқ, педагогикасининг бунчалик таьсир кучи, аҳамияти нимада,
яшовчанлиги, умри боқийлиги нимада?
1. Унинг ҳаётийлиги, таъсирчанлиги, серқирра, сермаънолигида.
2. Унинг бевосита халқ томонидан мавжуд ҳаёт жараёнида, жонли
аньаналарида-яратилиши, яшаши, ҳаёт, инсон муаммоларини қамраб, олиши,
тарбиянинг энг долзарб муомалари ечимини ҳал қилишга қаратилганлигида.
3. Умуминсоний йуналишга, умумбашарий ғоя мақсадларга қаратилган
бўлганлигидадир.
Шунинг учун халқ педагогикаси тарих туфонларию, ур-йиқитларига, тус
тўполонларига бардош бериб, тажриба-синовлардан мувафақият билан утиб,
товланиб, сайқаллашиб, хеч бир даврда фаолиятини тўхтатмасдан (қийин
булса-да) авлодлар камолоти, тарбияси борасида хал қилувчи ролини уйнаб
келди.
Халқ педагогикаси бамисоли жонли организм, қайнар булоқ, ўлмас,
ўчмас, доимо бойиб, кўпайиб борувчи илоҳий, муъжизавий тарбия соҳасидир.
Халқ бор экан, эл яшар экан, бу соҳа яшайверади. Чунки халқ орзу-
умиди, қувонч-ташвишлари, ғам-ғусса-ю армонлари, шодлик, бахтиёрлик
онлари-ю қадр-қимматлари, маънавий-маьрифий, эстетик-бадиий қарашлари,
дунёқараши, фалсафий-ахлоқий тушунчалари, ҳаётий таълим-тарбиявий
хулосалари халқ педагогикасида акс эттан.
Ўзбек халқ педагогикаси ўзиниг йўналиши, ибратли хулосаларга
бойлиги, бебаҳо асарлари, маъно-мантиқ жиҳатдан мукаммаллиги, теранлиги,
услуби, одобномаси, одатномаси, ибратномаси билан ҳавас қилса арзийдиган
буюк меросдир.
Мустақилликка эришиб, ўз миллий истиқлолимизга эга бўлгач
умуминсоний ва ўзбекона қадриятларни чуқур англай бошладик.
Мустақил Ватанга ҳар томонлама етук, мукаммал, ахлоқий пок,
маънавий устивор, иймон-эътиқоди бут ўз халқи Ватанига фидойи, жисмоний
баркамол кишилар етказиш учун уларнинг ахлоқий-жисмоний тарбиясига
алоҳида аҳамият бера бошладик. Ватан тақдири, халқ равнақи, мустақил
юришнинг келгуси бошқарувчиси янги авлод тарбияси 1-ўринга чиқди. Бу
вазифани амалга оширишда халқ педагогикасининг роли каттадир.
Бугунги долзарб вазифа, мактаб, махсус ўрта ва олий таълим
дастурларига, педагогикага оид қўлланмалар ва дарсликларга, қисқаси, одоб-
80
аҳлоқ, таълим тарбия ишларимизда ўзбек халқ педагокикаси анъаналаридан
унумли фойдаланишимиз керак.
Миллий истиқлол мафкурасини яратишда ҳам ўзбек халқ педагогикаси
анъаналаридан фойдаланиш керак. Чунки халқ оғзаки ижоди, халқ
педагогикаси
анъаналари
миллий
истиқлол
мафкурасининг
асосий
манбаларидир.
Шунинг учун бу соҳада навбатдаги вазифалар:
1. Ёш авлодни миллий одоб-аҳлоқий тарбиясида фольклор, қадимий
қадриятларимизда ифодаланган миллий ва умумбашарий хислат фазилатлар
асосида тарбиялашга эришиш;
2. Мактаб, олий ўқув юртлари тизимини бутунлай ўзгартириб, уни
халқимизнинг миллий таълим тарбияси, миллий қайта қуриш;
3. Халқ оғзаки ижоди, одобнома, халқ педагогикасининг ажралмас
қисмидир.
Халқ
оғзаки
ижодининг
одобномаси,
унинг
таълим-тарбиявий
томонларидан кундалик ҳаётимизда ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ фойдаланиш
давримиз, истиқлолимиз талабларидандир.
4. Ўзбек халқ педагогикаси қўлланмасини яратиш вақти келди;
5. Илмий-назарий тадқиқотлар ва амалий фаолиятда ўзбек халқ
педагогикаси
анъаналарининг
нафақат
ахлоқий,
маърифий-эстетик
жиҳатларидан фойдаланиш, балки унинг улкан қисми халқ анъанавий спорти,
жисмоний тарбия ва фольклор ўйинларининг, шу жумладан, байрам
сайилларнинг фарзандлар жисмоний, ақлий тарбияси, бақувватлиги,
чаққонлиги, эпчиллигидан ўринли ва унумли фойдалана олишимиз керак.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ўзбек халқ, педагогикаси, ундаги ҳар
бир жанр бир олам, одоб, таълим-тарбиянинг ўзига хос дарслигидир. Халқ
оғзаки ижодининг ҳар бир жанри тарбиянинг умумий жиҳатларини акс
этишдан ташқари, яхшилик, эзгулик ва одамийликни, гўзал, ибратли
мисолларда тасдиқлаши, даъват этиши, юқтириши каби ўзига хос
хусусиятларга хам эгадир.
Халқ педагогикаси анъналарида муҳим ўрин тутувчи инсон одоби,
таълим тарбиясида ҳал қилувчи ролни ўйновчи, халқимизнинг асрлар бўйи ўз
орзу-умидлари,
дард-аломалари,
мустақиллик
ахлоқий
қарашлари,
умуминсоний ва миллий қадриятлари акс этган халқ, оғзаки ижоди аҳамият
касб этади.
Миллий педагогика халқимизнинг маънавий бойликларидан бири бўлиб,
у тарбиянинг мақсад ва вазифаларини, шахс камолотини ривожлантиришда
муҳим йўналишларни ифода этувчи бир қанча воситаларнинг мажмуидир.
Чунки унда халқнинг авлоддан – авлодга ўтиб келаётган тажрибалари ва
81
педагогик билимлари намоён этилган. Халқ педагогикаси ўзбекона ахлоқ-одоб
ва тарбиянинг барча қирраларини ўзига мужассамлантирган. Халқ педагогикада
турли хил тарбия усуллари ва воситалардан фойдаланилади, бу усул воситалар
ниҳоятда ранг-баранг бўлиб, кўп томонлари билан илмий педагогикадан
устинлик қилади. Чунки бу усуллар илмий педагогикани шаклланишида ҳам ўз
таъсирини ўтказган. Халқ педагогикасида қўлланилган жуда хилма-хил тарбия
усулларини қуйидаги тарзда умумлаштириш мумкин.
1. Тушунтириш (ўрганиш, одатлантириш, машқ қилдириш).
2. Намуна (маслаҳат бериш, узр сўраш, яхшиликлар ҳақида сўзлаш, ўрнак
бўлиш).
3. Насиҳат бериш ўгитлар ундан (кўндириш, илтимос қилиш, тилак, истак
билдириш, маъқуллаш, оқ йўл тилаш ва ҳакозолар).
4. Жазолаш (таъқиқлаш, гина, танбеҳ бериш, койиш, айблаш, уялтириш, ва
ҳакозолар).
5. Рағбатлантириш (раҳмат айитиш, миннатдорчилик билдириш, дуо қилиш,
ва ҳакозолар)
Агар синчкилаб қаралса юқорида келтирилган беш хил усул умум бир
яхлитликни ифодалайди. Олдин болага умумий манзара тушунтирилади.
Болаларга нарса ва ҳодисаларни тушунтиришда тарбиячи намуна воситасини
ўтайди. Яъни ёшларнинг мустақил кузатувчанлигига эътибор берилади. Унда
ҳам тушунмаган катталарни насиҳати, ўгити орқали нарса ва ҳодисаларнинг
моҳиятига ётадиган бўлишади. Бордию бунда ҳам тушунмаса, ёки тушунишни
истамаса унда қоралаш ва жазо усулларидан фойдаланишга тўғри келади.
Ҳозирги замон илмий педагогикаси қоралаш ва жазони сўнгги чора аниқ кам
самара берадиган чора эканлигини исботлаган. Халқ педагогикасининг нодир
намуналари тарбиявий усуллари ва тарбиявий таъсирлар муайян воситалар
орқали амалга оширилган. Ҳашарлар, турли гурунглар, туғилган кунни
нишонлаш, қизлар базми, йигитлар базми, мусобақалар, турли маросимлар ва
бошқалар ўзига хос тарбиявий восита вазифасини бажарган. Ўқувчи ёшларни
тарбиялашда миллий анъаналар умуминсоний қадриятлар асос қилиб олиниши
керак. Булар ўз навбатида янгича тарбиянинг ўзгача мувофиқ услуб ва
шаклларни тақоза этади. Инсон қалбига экилган яхшилик орада ўн йиллар униб
чиқади. Буни илмий асослаб олдиндан кўра билиш керак.
Халқ педагогикаси киши ақли ва қалбига таъсир этиб, уларнинг ишида
ва турмушида, феъл-атвори ва одобида, меҳр-шавқат, одиллик, поклик,
олижаноблик, хақгўйлик, ҳалоллик каби фазилатларни шакллантирган.
Do'stlaringiz bilan baham: |