Н. Маҳмудов, А. Нурмонов Ўзбек тилининг


ГАП БЎЛАКЛАРИНИНГ МАЗМУНИЙ ТУЗИЛИШИ



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/83
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#29833
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   83
Bog'liq
Nizomiddin Mahmudov, Abduhamid Nurmonov. O'zbek tilining nazariy grammatikasi (sintaksis)

ГАП БЎЛАКЛАРИНИНГ МАЗМУНИЙ ТУЗИЛИШИ 
Гап бўлаги мазмуний жиҳатдан ҳам бир.неча унсурлардан ташкил топган 
мураккаб бутунликдир: у, бир томондан, борлиқдаги нарса ва ҳодисалар, ҳаракат-
ҳолатда ва улар ўртасидаги муносабатларни акс эттиради, иккинчи томондан, 
гап таркибида иштирок этиб, бошқа маънога муносабатда бўлади. Бу маънолар 
турли муллифлар томонидан турлича номланади. Масалан, биринчи маъно 
денотатив маъно (Уфимцева), субстанционал (Л.Ельмлев), категориал маъно 
(Смирницкий ва бошқалар), иккинчи маъно эса функционал маъно (Неъматов,
Бошмонов); синтактик маъно (Мухин, Золотова Бошмонов) сингари терминлар 
билан ифодаланади. бўлакларининг бириячи маъноси объектив борлиқ билан
боғланса, объектив борлиқ унсурларннйнг ва бу унсурлар ўртасидаги муносабатнинг 
инсон онгида; акс этишини кўрсатса, иккинчн маъноси гап (жумла.) нинг маъно 
унсурлари муносабати занжирида унинг қай си вазифада келишини акс эттиради. 
Биз бу икки маъношшг биринчиси учун морфолошк маъно, иккинчиси учун эса 
синтактик маъно терминларини қўллаймиз. 
Синтактик маъно морфологик маънолар асосида вужудга келади. Морфологик маъно 
синтактик маънонине мундарижасики белгилайди. Синтактик маъво эса жумла 
таркибида бошқа синтактик маъно билан муносабатда вужудга келади. 
Масалан, синтактик маъно ҳисобланадиган предикат маъноси субъект, объект 
маъноларига ишобатан белгиланади ва у турли морфологик маъноларни ўзжда 
бирлаштиради: ҳаракат маъноси (лайлак келди, ўқувчи ѐзди, бола юрди), белти 
маъноси (минг касиядан бир нақдг яхши), ҳолат маъноси (чақалоқ ухлади, шоир 
ўйлади), микдор маъноси (ўзи битта, кўзи миигта) ва бошқалар. Натижада предикат 
мундарижасини белгиловчи морфологик маънолар тизими (парадигмаси) вужудга 
келади. 
Морфологик маънолар парадигмасидан биттаси синтактик маъно учун кўпроқ 
хосланган бўлади. Масалак, юқоридаги морфологик маънолар тизимидая биринчиси 
(ҳаракат-ҳолат маънолари) предикат учун кўпроқ хосланган. 
Синтактик маъно билан морфологик маъно ўзаро боглиқ, бири иккинчисисиз яшай 
олмаса ҳам, лекин улар бир ҳодисанинг икки томони бўлганлигидан
1
ҳар қайсиси бутун 
ичида маълум мустақилликка эга бўлади. Шунинг учун ҳам бу икки маъно ўртасида 
қарама-қаршилик мавжуд бўлади. Синтактик маъно морфологик маънога нисбатан 
умумийлик (инвариант) бўлса, морфологик маъно синтактик маъного нисбатан 
хусусийлик (вариан!) бўлади. Инвариант вариантлар орқали намоѐн бўлганидек, 
синтактик маъяо морфологик маънолар орқали намоѐн бўлади. Аксинча, синтактик 
маъно инвариант сифатида морфологик маъноларни (вариантларни) ўзгида бирлаштиради. 
Шу билан бирга, сўз туркуми маъносининг ўзи ҳам қарама-қарши маънолар 
бирлигидан ташкил топади. Сўз туркумининг умумий категориал маьноси шу туркумга 
мансуб сўзларнинг хусусий маъноларини бирлаштириш асосида вужудга келади. Бу эса 
сўз туркумларининг умумий категориал маъноси билан хусусий маъноси ўртасидаги 
зиддияшинг мавжудлигини кўрсатади. Масалан, стол сўзида «предметлик» маъноси икки 
марта таъкидланади: а) унинг маълум сўз категориясига мансублигида (от туркумига 
мансублигида); б) унинг хусусий маъноеида (аниқ предмет маъносини ифодалашида). 
Бу ўринда стол сўзининг умумий категориал маъноси билан хусусий маъноси 
ўртасида мувофиқлик бор. Лекин юриш сўзининг бу икки маъноси ўртасида зиддият 
мавжуд: сўзнинг хусусий маъноси предметни эмас, балки жараѐнни билдирса ҳам, 
умумий категориал маъноси предметликни билдиради. Шунинг учун у от шакли орқали 
ифодаланади ва шакл жиҳатдан отнинг боғланишини сақлаб қолади. 
Синтаксис учун морфологик маъноларни бирлаштирувчи маъно бўлган синтактик 
маъно муҳим ҳисобланади. Морфологик маъно эса синтактик маъноларнинг фарқли 
белгиларини кўрсатишда катта аҳамиятга эга бўлади. 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish