Н. Маҳмудов, А. Нурмонов Ўзбек тилининг


Шерзоддан бир йил илгари университетни битирган, ҳозир тил адабиѐт институтида



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/83
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#29833
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   83
Bog'liq
Nizomiddin Mahmudov, Abduhamid Nurmonov. O'zbek tilining nazariy grammatikasi (sintaksis)

Шерзоддан бир йил илгари университетни битирган, ҳозир тил адабиѐт институтида 
ишлайдиган фан кандидати ѐзганди. (Ў. Ҳошимов) 
Демак, эганинг синтагматик муносабатини икки даражага бўлиш мумкин: а) эганинг 
кесим билан муносабат б) эганинг ички муносабати (аниқловчи-аниқланмиш). 
1
К о к о р и н а С. II. 0 сохмантическом субъекте и осоенно стях его вьгражения в 
совромеином русском язмке. М.. 1979, с. II 
2
В о р о н и н а Д. Р. Типь1 агенс и значснияоиределенности неопредоленности и 
обобгценности. — ФН, 1975. *Н, с. 74. 
Англашиладики, эга ўзига оид аниқловчилар билан дискрепция ҳосил қилади ва бу 
дескрипция бир бутун ҳолида эга вазиятида кесим билан синтагма-муносабатда 
бўлади. 
ЁЙИҚ ГАПЛАР. ИККИНЧИ ДАРАЖАЛИ БЎЛАКЛАР. 
ТЎЛДИРУВЧИ 
Кесимнйнг объект валентлигини тўлдириб келувчи келишикли ва кўмакчили 
морфологик шакллар орқаля рўѐбга чидадиган синтактик шакл тўлдируъчи саналадя. 
Масалан: Неча йил ўғрига таланди карвон, юрак кишанларнинг пойида ѐтди. 
(«Мустақиллик қасидаси») 
Тўлдирувчи гап бўлаклари тизимида шакл ва мазмун унсурларидан ташкил топган 
нисбий бир бутунликдир. Тўлдирувчининг шакл ва мазмуни ўзаро узвий боғланган ҳолда 
бир бутунни ташкил этса ҳам, лекин улар бир ҳодисанинг икки томони сифатида ўзига хос 
хусусиятларга эга. 
Тўлдирувчининг шаклий тузилиши ва парадигмаси. 
Тўлдирувчи шаклий томондан морфологвк ва синтактик шаклларнинг қарама-
қаршилиги ва бирлигидан ташкил топган нисбий бир бутунликдир. 
Гап қурилмасйда тўлдирувчи вазиятини эгалловчн синтактик шакл муайян 
морфологик шакллар асосида намоѐн бўлади. Натижада тўлдирувчи вазиятидаги 
синтактик шаклни намоѐн қилувчи морфологик шакллар тизими вужудга келади. 
Масалан: Сиздан қадрлими бир дона кўсак, Дардлар дарѐ бўлиб оқизмас бизни, Елкада 
кўтариб кетсакда сизни... («Мустақиллик қасидаси») 
Тўлдирувчи вазиятидаги синтактик шакл қуйидаги морфологик шакллар асосида 
намоѐн бўлади: 1.От: 
а) от + тушум келишиги: китобни ўқидим; 
б) от + бош келишик: китоб ўқидим; 
в) от + восита келишиклари: китобдан ўқидим; 
www.ziyouz.com kutubxonasi


48 
г) от + кўмакчи: китоб ҳақида эшитдим. 
2. Олмош: 
а) кишилик олмоши + тушум келишигй: севн кўрдим; 
б) кишилик олмоши + восита келишиклари: унга ҳам берди 
в) кишилик олмоши + кўмакчи: у ҳақда эшитдим; 
г) кўрсатиш олмоши + келишик: ўшанга атадим, ўшани кўрдим. 
Сон + келишик: бешни ўнга қўшдим. 
Отлашган сўзлар: 
а) отлашган сифат: Яхшидан боғ қолар; 
б) отлашган равиш: Кўпдан қуѐн қочиб қутулмас. Тўлдирувчи вазиятидаги синтактик
шаклни намоѐн қилувчи бу морфологик шакллар тизими тўлдирувчининг шаклий 
парадигмасини ҳосил қилади. 
Тўлдирувчи вазиятида ҳар қандай морфологик шакл эмас, фақат тўлдирувчи вазияти 
йўл қўйган морфолоғик шаклларгина кела олади. 
Тўлдирувчининг мазмуний тузилиши ва парадигмаси 
Тўлдирувчи мазмун томондан морфологик ва синтактик маъноларнинг (қарама-
қаршилиги ва бирлгидаги ташкил топган нисбий бутунликдир. 
Синтактик маъно морфологик маънолар орқали намоѐн бўлади. Морфологик 
маъноларнинг умумлашмаси синтактик маънони. ҳосил қилади. Синтактик ва морфологик 
маънолар ўртасида умумийлик ва хусусийлик диалектикаси намоѐн бўлади. Тўлдирувчи 
вазиятидаги синтактик шакл кесимнинг объект валентлигини тўлдириш учун хизмат 
қилганлиги туфайли у, биринчи навбатда, объектни ифодалайди. Бу объект синтактик 
маъноси умумлашма (инвариант) сифатида турли хусусий мадолар (вариантлар) — 
морфологик маънолар орқали юзага чиқади: 
шахс: Мен укамни кўрайин.(«Ёрилтош»эртагидан); 
предмет: Новдаларни кесди; 
ўрин: Тошкентни кўрдим; 
миқдор: Тўртни иккига бўл; 
ҳаракат: Югуришга ѐрдам беради; 
ҳолат: Уйлашга вақтим йўқ кўрсатиш: Мана буни сенга атадим. 
Бундай морфологик маънолар бир умумий синтактик мазмуний парадигмасини 
ташкил этади. Парадигма аъзолари ичида биринчи ва иккинчи маъно тўлдирувчи 
вазиятидаги синтактик маъно учун хосланган. Қолган аънолар бошқа синтактик 
матуноларга тею бўган чегара маъно ҳисобланади. Масалаи, ўрин маъноси ўрин ҳоли 
вазиятидаги синтактик маъно учуи, миқдор маъноси аниқловчи ва ҳол вазиятидаги, 
ҳаракат ва ҳолат маънолари эса кесим вазиятидаги синтактик маънолар учун кўпроқ 
хослангандир. 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish