Н. Маҳмудов, А. Нурмонов Ўзбек тилининг



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/83
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#29833
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   83
Bog'liq
Nizomiddin Mahmudov, Abduhamid Nurmonov. O'zbek tilining nazariy grammatikasi (sintaksis)

Тўлдирувчинииг сиптагматик муносабати 
Тўлдирувчи гап қурилишида кесим билан синтагматик муносабатта киришиб, унинг 
бўш ўрнини тўлдирадц. Тўлдирувчи шакл ва мазмун бирлигидан иборат бўлганлиги
сабабли кесим билаи синтагматпк муносабати ҳам икки хилдир: 
а) 
шаклий синтагматик муносабат; 
б) 
мазмуний синтагматик муносабат. 
Шаклий синтагматик муносабат 
Тўлдирувчи шаклий томондан кесимшшг «бўш ўрни» ни тўлдириб, у талаб этган 
шаклда келади. Масалаи, кесим вазиятидаги кўрдим феъли ўзидаи олдинги синтактик 
вазиятда тушум келишиги билан ифодаланган синтактик шаклнииг келишини тақозо 
килади. Кесим вазиятидаги чиройли, ширин, новча сингарй сннтагматпк шакллар ўзидан 
олдинги синтактик вазиятда чиқиш келишиги ѐки жўналиш келишиги 4-кўмакчи (-га 
нисбатан, -га караганда) морфологик шаклларидан ифодаланган синтактик шаклнинг 
келишини талаб қилади. Масалан, Раъно Салимадан чиройли (новча). Раъно Салимага 
қараганда (нисбатан) чиройли(роқ). 
www.ziyouz.com kutubxonasi


49 
Ҳар қандай гап бўлаги шакли ўзаро қарама-қарши бўлган морфологик ва синтактик 
шаклнинг бирлигидан ташкил топган бир бутунлик бўлганлиги туфайли тўлдирувчининг 
шаклий синтагматик муносабати ҳам ўзаро қарама-қарши бўлган шаклий морфологик 
синтагматик муносабат ва шаклий синтактик синтагматик муносабатдан ташкил топган. 
Шаклий морфологик синтагматик муносабат муносабатга киришувчи синтактик 
шаклларнинг моддий муносабатлари саналади. Масалан, тўлдирувчи вазиятидан 
синтактик шакл, билан ҳоким бўлак вазиятндаги синтатактик шакл ўртасидаги модаий 
муносабат: 
от + келишик— феъл, 
от + кўмакчи — феълдир. 
Тўлдирувчи вазиятидаги синтактик шакл тушум, чиқиш жўналиш, ўрин-пайт
келишиклари, кўмакчилар шаклланган морфологик шакллардан ифодаланади. Бу 
шакллар тўлдирувчи вазиятидаги синтактик шаклнинг вариантлари саналади. 
Сиитаксис учун синтактик шаклларнинг синтагматик муносабати муҳим бўлса ҳам, 
лекин морфологик шаклларнинг сиитагматик муносабатини эътиборга ол.иш синтагматик 
шакллар муносабатидаги айрим ноаникликларга барҳам беришга имкон беради. 
Тўлдирувчи вазиятидаги синтактик шакллар доимо кесим вазиятидаги синтактик 
шакл билан синтагматик муносабатга киришади. Демак, тўлдирувчи + тўлдирилмиш 
(кесим) муносабати тўлдирувчининг шаклий синтагматик муносабати саоналади. 
Морфологик шаклларнинг синтагматик муносабати (от + келишик — феъл, от + кўмакчи 
— феъл) билан синтакгик шаклларшшг синтагматик мунооабати (тўлдирувчи — кесим 
(тўлдирилмнпг) ўзаро мувофиқ келганда, тўлдирувчинн ашратишда ҳеч қандай 
қнйинчнлик туғилмайди. Бу икки муносабат ўртасида номутаносиблик бўлганда, гап 
таркибидан тўлдирувчини ажратиш бир оз чигаллашади. Хусусан, ҳоким вазиятдаги феъл 
кўпроқ кесим учун хосланган. Лекин у доимо кесим вазиятида кела бермайди. Феълнинг 
кесим вазиятида кела олмаслиги унинг талаби асосида келишпк ѐки кўмакчилар билан 
бирга келган морфологик шаклнинг синтактик вазифасини ҳам ўзгартириб юборадн. Бу 
вақтда тўлдирувчи вазиятидаги синтактик шакл бутун гап тузиллшишшг тенг ҳуқуқли 
эркин аъзоси бўлмайди. У муайян кенгайган гап бўлагининг таркибига киради. Кенгайган 
гап бўлаги билан бир бутунни ташкил этиб, гап таркибида маълум синтактик вазиятни 
эгаллайди. 
Гап таркибидан бутунлик ажратиб олингандан еўнг, Бу бутунлик ички унсурларга 
ажратплгандагина тўлдирувчи ажратилиши мумкин. Масалан, Атлас кўйлакнинг кенг 
енгини тирсакка қадар шимариб, илон бошли олтин билагузук чирмашган тўла, гўзал 
билакларини очиб, дуторини чертди. (Ойбек. 
Бу гапда кесим билан синтагматик муносабатга киришаѐтган дуторни синтактик 
шаклигина гап қурилишининг эркин унсури, алоҳида гап бўлаги — тўлдирувчи 
вазифасини бажаради. Тушум келпшигидаги морфологик шакллардан ифодаланган бошқа 
синтактик шакллар эса 
равишдош ўрам (оборот) таркибига кириб, у билан бир 
бутун ҳолда кесим билан синтагматик муносабатга киришади ва ҳол синтактик вазиятиии
эгаллайди. 
Ҳол вазиятидаги равишдош ўрамни таркибий қисмлар га ажраттандагина, тушум
келишигидаги морфологик шакл ажратилиши мумкин. Шунинг учун ҳам 
тўлдирувчилар иккига бўлинади: 
а) 
эркин (функционал) тўлдирувчилар; 
б) 
боғлиқ (нофункционал) тўлдирувчилар. 
Кесим билан синтагматик муиосабатта киришиб, унинг талаби билан тўлдирувчи 
вазиятяда келгаи синтактик шакл эркин тўлдирувчи саналадн, масалан: Жамғармани селга 
берма, элга бер. (Мақол). 
Кесим вазиятида келолмаган морфологик шакл билаи синтагматик муносабатда 
бўлиб, у билан биргаликда бир синтактик вазиятни эгалловчи тушум ва восита 
келишикларидан ҳамда кўмакчи билая бирга келган морфологик шакл боғлиқ 
www.ziyouz.com kutubxonasi


50 
(нофункционал) тўлдирувчи саналади. Боғлиқ тўлднрувча ўзи боғланиб келган 
морфологик шакл билан биргаликда бир синтактик шаклни ҳосил қилади ва бир 
синтактик вазиятни эгаллайди. Бундай тўлдирувчиларни тўлдирувчи сифатида бутун 
гапга нисбатан эмас, балки ўрамга нисбатан ажратиш мумкин. Лекин бундан ажратиш 
гапни эркин бўлакларга бўлишдан кейинги ички ажратишдар. 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish