Н. Маҳмудов, А. Нурмонов Ўзбек тилининг



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/83
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#29833
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   83
Bog'liq
Nizomiddin Mahmudov, Abduhamid Nurmonov. O'zbek tilining nazariy grammatikasi (sintaksis)

топади. Бу морфологик маънолар тизимн феъл предикат парадигмасини ҳосил 
қилади. 
Феъл предикат қуйидаги морфологик маъноларни ўзида бирлаштиради: 
а) субъект ҳаракати: Машина юрди. Станок ишлади. Бола ўйнади; 
б) субъект ҳолати: Касал ухлади; 
в) пайт: Баҳор келса, гуллар очилар; 
г) шарт: Сен келсанг, биз борамиз; 
д) истак: Ўлкамиз гулларга бурканса; 
е) мақсад: Аспирантурада қолдиришмоқчи. 
(0. Ёқубов) ва бошқалар. 
Юкоридаги парадигма аъзолари сиитактик маъно (интзариант) бўлган предикатнинг 
морфологик маънолари! — вариаитларидир. Бу морфологик маънблар син тактик 
маъно бўлган предикатнинг мундарижасини ташкил қилади. 
Феъл кесимларда синтактик шакл ва синтактик мазмун муносабати 
Синтактик шакл бирлиги бўлган феъл кесим синтактик маъно бирлиги предикат 
билан ўзаро муносабатдадир. Улар бир бутунликнинг ўзаро қарама-қарши икки томони 
саналади. Кесим билан предикат ўзаро узвий боғлиқ бўлса ҳам, лекин улар бир 
ҳодисанинг икки томони
бўлгани сабабли маълум ўзига хосликка эга. Мазмуний 
предикат доимо синтактик кесим вазиятида кела бермайди. У кўпинча синтактик ҳол 
вазиятини, баъзан эга, тўлдирувчи вазиятини эгаллаши мумкин. Масалан, Асрларнинг 
www.ziyouz.com kutubxonasi


43 
қайғусин қарғаб, шодлик ва бахт куйшш чалдим. (Ҳ. 0.) Юрган — дарѐ, ўтирган — 
бўйра. 
(Макол) 
Биринчи жумладаги биринчи предикат ҳол вазиятида, иккинчи предикат кесим 
вазиятида; иккинчи жумладаги ҳар икки предипкат эга вазиятида келяпти. Лекии феъл 
предикатлар кўпроқ кесим вазияти учун хосланган. 
От кесимлар 
Морфологик шакли феълдан бошқа шакллардан бўлган кесим вазиятидаги синтактик 
шакл от кесим саналади. 
От кесим ҳам шакл ва маъно бирлигидан ташкил топган бутунликдир. 
От кесимнинг шаклий тузилиши ва парадигмаси 
От кесим морфологик ва синтактик шакл муносабатидан ташкил топган 
шаклий бутунликдир. 
Синтактик ва морфологик шакллар ўртасида умумийлик ва хусусийлик 
диалектикаси ѐтади. Синтактик шакл 
умумийликни, морфологик шакл 
хусусийликни — кесим вазиятидаги синтактик шаклнинг турли вариантларда 
намоѐн бўлипшни кўрсатади. 
От кесим вазиятидаги синтактнк шакл бир бутун сифатида қуйидаги 
морфологик шаклларнп бирлаштиради: 
а) бош келишикдаги от ѐки олмошг Ўзбекиетоннинг пойтахти — Тошкент; 
б) восита келишикларидаги от ѐки олмош: Меҳримиз — сенга; 
в) кўрсатиш олмоши: Мактабшу;' 
г) сифат: Бу ҳаракатинг яхши; 
д) равиш: Иш оз, гап кўп; 
е) сон: Иккита нкки — тўрт ва бошқалар. 
Бу морфологик шакллар от кесим вазиятидаги синтактик шаклнинг 
мундарижасини ташкил этади. Кесим вазиятидаги синтактик шакл ўз доирасида 
барча морфологик шаклларни бирлаштирадй ва бошқа марфологик шакллардан 
чегаралайди. 
От кесимнииг мазмуиий тузилиши ва уларнинг парадигматик муносабати 
От кесимнииг мазмуний тузилиши морфологик маъно ва сннтактик маънонинг 
қарама-қаршилиги ва бирлигидан иборат. Синтактик маъно умумлашган 
(инвариант) сифатида морфологик маънолар оркали рўѐбга Чиқади. От 
кесимиинг синтактик маъноси предикат бўлиб, у қуйидаги морфологик 
маъноларни 
бирлаштиради. 
Морфологик 
маънолар 
синтактик 
маъно 
парадигмасини ҳосил қилади: 
а) предмет: Бу — китоб; 
б) белги: Китоб — қизиқарли; 
вкўрсатиш: Топганимиз — шу; 
г) миқдор: Ўзи — битта, қулоғи — тўртта.('Топишмоқ); 
Д) ўлчов: Сув тиззадан ва бошқалар. 
От кеснмнинг синтактик маъноси билан морфологик маъноси ўртасидаги қарама-
қаршилик шунда кўринадки, от кесим вазиятида ҳар қандай морфологик маъно, эмас, 
фақат кесим вазияти йўл қўйган маъно бўлиб кела олади. Демак, синтактик маъно 
морфологик маъноларни бирлаштириш: билан бирга, уларнинг доирасини кесим вазияти 
йўл қўйган даражада чеклайди. 
Юқоридаги морфологик маъноларнинг ҳар қайсиса яна ўз ичида кичик маъноларга 
бўлинади. Масалан, белги маъноси хил-хусусият, таъм-маза, ранг-тус ва бошка 
маъноларни ўз ичига олади. Шундай қилиб, морфологик маъно бошқа маъноларга 
нисбатан бирлаштирувчи маъно вазифасини бажариши мумкин. 
Кўринадики, сиатактик маъно ҳам даражали хусуснятга эга бўладя. 
От кесимларда шакл ва маъно муносабати 
От кесимларда синтактик маъно ҳисобланган предикат синтактик шакл — кесим 
вазияти билан муносабатда бўлади. От предикат ва кесим бир ҳодисанинг ўзаро қарама-
қарши нккн томонидир. Улар бир-бири билан муносабатда бўлса ҳам, доимо бир-бирига 
мувофиқ келиши шарт эмас. Отларнинг предикат маъноси унга синтактик вазияти билан 
чекланган. Фақат кесим вазиятидаги отларгнна предикат бўлиб кела олади. Чунки 
отлар предикат ифодалаш учун хосланмаган. Шунинг учун унинг предикат 
ифодалаши синтактик вазият — кесим вазияти билан чегараланади. 
Кесимнинг синтагматик муносабати 
www.ziyouz.com kutubxonasi


44 
Кесим гап қурилишининг маркази. Қолган бўлакларнинг қайси вазиятни: эгаллаши 
(эга, тўлдирувчи, ҳол) кесимга боғлиқ бўлади. Демак, кесим эга билан, тўлдирувчи 
билан, ҳол билан синтагматик муносабатда бўлади. Бу сингагматик муносабатлардан 
биринчиси, яъни эга-кесим муносабати гап қурилишида бошқа муносабатлардан кўра 
муҳимроқ роль ўйнайди. Чунки бу муносабат гапнинг негизини ҳосил қилади. 
Кесимнинг шакли эганинг ҳам қайси шаклда (қайси сон ва шахс шаклида) келишини 
олдиндан белгилайди. Шунинг учун ҳам эга билан кесим ўртасида шаклий мослик 
бўлади. Кесимнинг шаклига қараб эга белгиланади. Масалан, Қанча тиришсам ҳам, у 
беор еллар мени алдаб кетади. (Ҳ. 0.) 
Бу жиҳатдан феъл кесим билан от кесим бир-биридан хубдан фарқ қилади. Феъл 
кесимнинг морфологик шакли феъл бўлганлигидан, бевосита шахс-сон шаклларини 
олиб, эга билан боғлана олади. От кесимнинг морфологик шакли феълдан бошқа сўзлар 
бўлганлиги сабабли бундай хусусиятга эга эмас. Улар махсус шаклий воситалар 
олибгина эга билан шаклий муносабатга кириша олади. Шунинг учун уларни алоҳида-
алоҳида кўриш лозим бўлади. 
Феъл кесимиинг эга билан мослашуви 
Феъл кесимнинг эга билан муносабати мослашув йўли билан рўѐбга чиқади. Бу 
шаклий муносабат кесимнинг морфологик шакли орқали амалга ошади. Феъл 
кесимнинг морфологик шакли феъл бўлганлиги учун у шахс-сон шаклларига эга 
бўлади ва бу шакл кесимни кесим шакллантириш ҳамда кесимнинг эга билан 
синтагматик муносабатини кўрсатиш вазифасини бажаради. Масалан: Шерзод дераза 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish