Н. Маҳмудов, А. Нурмонов Ўзбек тилининг



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/83
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#29833
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   83
Bog'liq
Nizomiddin Mahmudov, Abduhamid Nurmonov. O'zbek tilining nazariy grammatikasi (sintaksis)

 
ЙИҒИҚ ГАПЛАР
БОШ БЎЛАКЛАР 
Гапнингтузилиш асосини ташкил этган гап бўлакларн бош бўлаклар ҳисобланади. 
Гапнинг тузилиш асосини эга ва кесим муносабати ташкил этади. Лекин бу икки бўлак 
муносабати ҳақида тилшуносликда турли фикрлар мавжуд. Уларни умумлаштирган ҳолда 
уч гуруҳга бўлиш мумкин: 
Эга гапда абсолют ҳоким бўлак саналади. У ўз таркибига ҳоким бўлиш билан бирга,
кесим таркибига ҳам ҳокимлик қилади. Бу нуктаи назар гапнинг номинатив томонини акс 
эттиради. Бунга мувофиқ, субстантив сўзлардан ифодаланган эга фикр предметини,
абсолют аниқланмиш саналувчи гап бўлагини билдиради. Кесим эганинг предикатив
белгисини, аниқловчи эса попрсдкатив белгисини билдиради. 
Эга ва кесим тенг ҳуқуқли бош бўлак саиалади.Бу нуқтаи назар гапга субъектив предикат 
тузилма 
сифатида 
қарайдиган 
мантиқий 
йўналиш 
назариясига 
мансубдир. 
Тилшуносликдаги мантиқий йўналиш назариясига мувофиқ, ҳукмнинг икки асосий аъзоси 
бўлган субъект ва предикатга икки бош бўлак — эга ва кесим мувофиқ келади. Улар бир-
бирини ўзаро тўлдиради. Улардан бири иштирок этмаса, гап тўлиқсиз бўлиб қолади. 
3. 
Кесим — абсолют ҳоким бўлак. Эга ҳам унга бўйсунади. Бундай қараш айниқса, 
француз тилшуноси Тенъер назариясида очиқ ифодаланган. Кесим предикативлик 
категориясини ташувчи бўлак, гапиинг қурилиш маркази (тугуни) бўлганлиги учун 
ҳам бу назарияда кесим асосий бош бўлак саналади. Бу назария муносабат мантиқига 
таянади. Муносабат мантиғига мувофиқ, жумла марказида предикат ѐтади. Субстантив 
www.ziyouz.com kutubxonasi


39 
бўлаклар саналувчи эга ва тўлдирувчи унга тобе бўлган ва бир даражада турувчи 
аргумент (асос)лар ҳисобланади. 
Дарҳақиқат, агар сегмеитлаш усулидан фойдаланган гап қурилишида асосий бўлмаган 
бўлакларни читашлаганихМизда, гапнинг асосий белгисини сақлаб битта барқарор
бўлак, яъни кесим қолади. Машҳур поляк тилшуноси Е. Курилович ҳам гап қури 
лишинжнг маркази кесим эканлигини таъквдлайди
1

Гапнинг тузилиш тархи асосида ҳам кесим ѐтади. Б. А. Велошапкова гапларни 
икки асосга бўладн; а) пре-дикатив асос (предикатив минимум), б) поминатив асос 
(номинатив минимум). Предикатив минимум гапнинг асоси ҳисобланади. Гап 
бўлаклари предикатив минимумга кирадиган ва предикатив мжнжмумга кирмайдигаа 
бўлакларга бўлинади. Предикатив 
Б е р т а г а е в Т. А. 0 сегментации или о члеим нредло-жения. — Членн предложения 
в язьшах различнмх тииов. Л.. 1972. с. 93. 
минимум адсмлари гаи қурилишида энг аҳамиятли бўлаклар саналади ва улар-ни 
белгилаш гапни бўлакларга ажратишнинг бирпнчи босқичи ҳисобланади. 
Предикатив асосга кирувчи гап бўлаклари вазифасига кўра яна иккига бўлинади: 1) 
ўзида предикатиз категорияни акс эттирадиган бўлаклар, 2) ўзвда предикатив 
категорияни акс эттирмайдиган бўлаклар. Предикатив категорияни ўзида акс 
эттирадиган бўлак кесим саналади ва у тузилиш тархининг чўққиси бўлади. Эга эса 
предикатив аоосга кириб, унинг шаклланишида иштирок этса ҳам, аммо 
предикативликни ўзида кўрсата олмайдп. 
Предикатив асосга кирмайдиган бўлаклар таснифи бўлишнинг жккинчи босқичи 
ҳисобланади. 
Англашиладики, эга билан кесим лжнгвистик адабиѐтларда бош бўлак сифатида 
тан олинса ҳам, лекин гап қурилишида, унинг тавсифида кесим биринчи ўринда 
туради. Кесимнинг гап қурилшпидаги етакчжлик роли айниқса туркий тилларда яққол 
кўринади. Туркий тил-ларда кесимсизг гап деярли ишлатилмайди. Номинатив ѐки 
бўлакларга бўлинмайдиган гаплар ҳам аслида кесимли гаплар, бошқача айтганда
(кесимнинг ўзидир
2

КЕСИМ 
Ўзида предикативликни акс эттирадиган, гапни уюштирувчи ва шакллантирувчи 
марказий бўлак кесимдирКесим гапнинг марказий бўлаги бўлганлигидан гапнинг бутун 
тавсифи — грамматик категориялари: тасдиқ инкорлик, шахс (персоналлик), замон 
(темпораллик), ком-муникатив мақсад ва ҳоказолар кесимга қараб белгиланади. 
Кесим гап қурилишида уюштирувчилик ролини ўйнайди. Колган бўлаклар кесимнинг
кенгайтирувчилари ѐки кенгайтирувчиларнинг кенгайтирувчилари ҳисобланади. Бу 
жиҳатдан эга ҳам кесимнинг субъект валентлигини тўлдирувчи бўлак — гап 
тузилишини кенгайтирувчи ҳисобланади. Кесим предикатив шаклига зга бўлганлиги 
учун, у гапда бошқа бўлакларга нисбатав эмас, балки бевосита белгиланади. Гапнинг 
янги ахборот ташувчи қисми ҳам кесим саналади (бу жиҳатдан актуал кесим, рема ва 
синтактик кесим бир-биридан фарқланади, улар бир-бирига доимо мувофиқ бўлиши 
шарт змас), Демак, кесим ҳам уюштирувчи марказ, ҳам ахборот марказидир. 
Кесим бир бутун сифатида шакл ва мазмун қарамақаршилигидан иборат. Ўз 
навбатида, шакл ва назмун ҳам мўайяя унсурлардан ташкил топади. 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish