Н. Маҳмудов, А. Нурмонов Ўзбек тилининг



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/83
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#29833
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   83
Bog'liq
Nizomiddin Mahmudov, Abduhamid Nurmonov. O'zbek tilining nazariy grammatikasi (sintaksis)

ГАП БЎЛАКЛАРИ 
Тобе алоқа таркибида муайян сиитактжк вазиятда энг кичик синтактик шакл гаи 
бўлаги сапалади. Муайян сўз шаклинпнг бошка сўз шаклга ниобатан ҳолати унинг 
вазияти саналади. Айни бир сўз шакли турли хил синтактик вазиятда турли гап бўлаги 
вазифасида келиши мумкин. Тобе алокага киришаѐтган сўз-шакллар жуфтлигида тобе 
қисм ҳоким қисм талаб этган вазиятда келади. Кўринадики, тобе қисмнинг вазияти 
аниқ, кисмнинг вазияти эса ноаниқ бўлади. Унинг қайси вазиятда келаѐтганлиги нутц 
занжирининг кеиинп ҳалқасида аникланади. Масалан, гаи қурилиши а, б, е ва бошқа 
сўз шакллардаи ташкил топган бўлсин. Агар биз а сўз шаклинннг вазиятшш б сўз 
шаклнинг муносабатига кўра белгиласак, б сўз пшклининг вазиятини а шак-лига қараб 
белгилаб бўлмайди. Унинг вазияти с сўз шаклининг муносабатига кўра, ўз навбатида, с сўз 
шаклининг муносабати эса д шаклига кўра белгилапади
1

Гап бўлаги ҳам тил бирлиги сифатида шакл ва маз му.н карама-қаршилиги ва 
бирлигидаи ташкил топган мураккаб қурилмадир. 
Гап бўлагининг шакл ва мазмун томонп ҳам, ўз нав батида, маълум унсурларга эга. 
Шуиинг учун гап бў лакларининг шаклий ва мазмуний тузилишларини ҳамда улар 
ўртасидаги-муносабатни белгилаш иазарий тпл шуносликнинг муҳим вазифасидир. 
ГАП БЎЛАКЛАРИНИНГ ШАКЛИЙ ТУЗИЛПШИ 
Ҳар кандай гап бўлаги шаклий жиҳатдан моддий асос (морфологик шакл) ва 
синтактик вазият (синтактик шакл) карама-қаршилиги ва бирлигидан иборат 
Морфологик шакл синтактик шаклнинг вужудга келиши учун асос бўлиб хизмат 
қилади. Лекин люрфологик шакл асосида ҳосил бўлган сиитактик шакл сифат 
жиҳатдан тамоман фарқли бўлган янги ва унга нисбатан юқори шаклдир. Бир 
морфологик шакл бир неча синтактик шаклга асос бўлганидек бир неча морфологик 
шакл бир синтактик шаклга асос бўлиши ҳам мумкин. Масалан, Ўзбекистон гўзал ўлка 
жумласида бир хил морфологик шаклдаги (бош келишик, бирлик) от икки хил 
синтактик вазиятда келяпти. Узбекистоннинг пойтахти — Тошкент. Тошкент кундан-
кунга гўзаллашиб боряпти жумласида эса кесим вазиятида Тошкент ва гўзаллашиб 
боряпти синтактик шаклига бош келишик бирликдаги от ҳамда ўтган замон, бўлишли, 
учинчи пгахс, бвфликдагв феъл морфологик шакллар асос бўлган. 
Шундай бўлишига қарамасдан, бу икки шакл бири нккинчисисиз яшай олмайдй. Бири 
моддий асос бўлса, иккинчиси унинг вазифаси ҳисобланади. 
Синтактик шакл морфологик шакл асосида вужудга келган юқорироқ бирлик экан, 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish