32
роғларга бурканишига ўз ҳиссамни қўшсам.
Истак гапнинг модели К (ф. -са) дир.
* * *
Хуллас сўзловчи
Гап тури
1
Гап
шакли
Ахборот бериш --
-------
--------------------------
►
Дарак гап
—-
Дарак
Сўроқ-дарак гап
—-
Сўраш -
-------- ------------------
Сўроқ гап
-------------------------
>
Сўроқ
—--► Сўроқ-буйруқ гап
-—--
Буюриш
--------------------------
>
Буйруқ гап
------------------------ »
Буйруқ
Истак билдириш --- ► Истак гап
-------------------------
*
Истак
ГАПНИНГ ЭМОЦИОИАЛЛИККА КЎРА ТУРЛАРИ
Тил сатҳидаги юқорида кўрсатилган гапнинг ифода максадига кўра гап
моделлари нутқ жараѐнида турли вариантларда намоѐн бўлади. Нутқ сатҳида
эса бу вариантлар яна қўшимча белгиларга ҳам эга бўладн. Бу белгилардан
бири сўзловчининг ҳис -ҳаяжонидир.
Демак, дарак, сўроқ, буйруқ, истак гапларнинг нутқ жараѐнида сўзловчининг
ҳис-ҳаяжонини ҳам ифодала ши уларни ҳис-ҳаяжонли гапга анлантиради. Ҳис-
ҳаяжонли гап ундов гап деб юритилади.
Ундов гаплар шаклий тузилиш жиҳатдан ҳам фарқловчи
белгиларга эга
бўлади:
1) ундов оҳанги, кучли ҳаяжон бплан талаффуз қи линади;
2) таркибида ҳаяжон билдирувчи сўзлар иштирок этади. Масалан, Оҳ,
нақадар гўзал бу макон!
(0. Матжон)
ГАПНИНГ МОДАЛЛИК КАТЕГОРИЯСИ
Модаллик гапнинг асосий белгиси, гап мазмунинингэнг муҳим кисмидир.
Тилшуносликда модаллик деганда, одат да, гап мазмунининг объектив борлиққа
муносабати ва
сўзловчининг гап мазмунига бўлган муносабати тушунилади
1
.
Модаллик остида гапнинг субъект билан боғлиқ бўл
ган турли маънолари
тушунилар экан, аввало, бу маъно ларни икки гуруҳга ажратиш мақсадга
мувофиқдир: 1) объектив ва 2) субъектив модаллик.
Уларнинг биринчиси билиш акти йўналтирилган маълум бир вазиятдаги
мавжуд объектив алақалар характерини акс эттиради (мумкинлик, ҳақиқийлик,
зарурийлик
1
Модаллик ва унинг турли хил талкики ҳақида қаранг Н у р м о н о в А., М
а ҳ м у д о в Н. ва бошқалар: Ўзбек ти-лиьииг
мазмуний синтаксиси. Тошкепт,
1992,
80-бет.
www.ziyouz.com kutubxonasi
33
Иккинчиси эса бу алоқаларни билиш даражасига сўзловчининг муносабати
(баҳоси)ни ифодалайди.
Обектив модаллик гапният синтактик бўлиниш сатҳига ўз
ифодасини топади
1
.
Унинг шаклий кўрсаткичлари:
1) феъл майллари (шарт-истак, буйруқ, шартли, ижро) ва бошқалар;
2) махсус модал феъллар: хоҳламоқ, истамоқ ва бошқалар;
3) лексик воситалар: керак, лозим, даркор, мажбур, зарур ва бошқалар.
Объектив модаллик, ўз навбатида, турли маъноларнж ўз ичига олади:
1. Гапда ифодаланган мазмуншшг борлиоққа муносабати. Бу феъл майллари ва
оҳанг (номинатив сўз-гапларда) орқали ифодаланади ва гап мазмунининг реал(нореал)
эканини фарқлайди
2
.
2. Субъектнинг «ўз» ҳаракатига муносабати. Бу модаллик тўрт кичик категорияни
бирлаштиради:
а) аииқлик. Ноль кўрсаткич
билан характерланадн;
б) мумкинлик, нмконияти борлик. Олмоқ, бўлмоқ кўмакчи феъллари орқали
ифодаланади. Масалан, Бу ниятяи амалга оширса бўлади (ошириб бўлади). У
институтда ўқий олади ва бошқалар;
в) зарурлик, даркорлик, мажбурлик. Модалликнинг бу (маъноси керак, лозим,
Даркор, зарур сингари сўзлар оркали ифодаланади. Масалан, Мен ўқишим! керак;
г) хоҳиш — истак. Бу маъно махсус модал феъллар хоҳламоқ, истамоқ ва
бошқалар) орқали мфодаланади. Масалан, Мен ўқишни истайман.
Юкорида санаб ўтилган барча модаллик турлари
объектив модалликка мансуб
бўлиб, диктумга оиддир.
Субъектив модаллик гапда ифодаланган объектпв мазмунга сўзловчининг
муносабатинн ифодалайди ва модусга киради. Субъектив модаллик кириш сўз
вазифасида келган махсус модал сўз ѐки модал вазифадаги бошқа сўзлар ѐрдамида
ифодаланади. Субъектив модаллик орқали, ўз навбатида, сўзловчининг ўз фикрига
турли муносабатлари намоѐн бўлади ишонч (албатта, келаман), тасдиқ (тўғри,
келаман), гумон (эҳтимол, келаржан), ачиниш (афсус, келаман ва бошқалар.
Субъектш модаллик факультатив характерга эгадир.
Шундай қилиб, синтактик модаллик гапдаги роли ва субъектнинг гап мазмунидаги
муносабат даражасига қараб
, икки гуруҳга—объектив ва
субъектив моддаликка
бўлинади
. Объектив модаллик гапни шакллантирувчи зарурйй белгилардан бири
ҳисобланса, субъектив модаллик объектпв модаллик устига кўйилувчи қўшимча
модалликдир. Шунияг учун ҳам у гапнинг зарурий қисми эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: