Умуртқалилар зоологияси фанининг предмети, ўрганаѐтган объекти ва вазифалари


 Ғозсимонлар туркуми - Anserifotmes



Download 1,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/74
Sana21.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#29076
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   74
Bog'liq
15 умурткалилар зоологияси мажмуа

6. Ғозсимонлар туркуми - Anserifotmes 
Ғозсимонлар туркумига ғозлар, оққушлар ва турли туман ўрдаклар 
кириб, турларининг сони 150 га етади. Бу қушларни массаси 200 г дан 10 кг 
гача боради.
Буларнинг тумшуқлари ялпоқ, юмшоқ шоҳ парда билан қопланган 
бўлиб, учида қаттиқ «тиронқча»си бўлади, қирраларида эса шох 
пластинкалар ѐки тишчалар бор. эркакларида копулятив орган бўлади. 
Оѐқлари калта ва олдинги бармоқлари сузгич парда билан туташган. Патлари 
зич жойлашган. Қоқув патларининг туллаши бир вақтда ўтади, шунинг учун 
2-5 ҳафтада булар учиш қобилиятини йўқотади. 
Ғозсимонларни ов учун катта аҳамияти бор, чунки буларни 
кўпчилиги ов паррандаларидир, овлаш учун ғозлар, ўрдаклар ва гагарлар 
катта аҳамиятга эга. 
МДҲда ғозларнинг 12 та тури бор, булар асосан шимолда, тундрада 
уя қуради. Бирмунча жануброқда яшайдиган кўк ғоз (Anser anser) қизил 
тумшуқли рус хонаки ғозининг аждоди бўлса, «хитой» (қоро тумшуқли) 
хонаки ғозининг аждоди марказий Осиѐ қуруқбурун (Cygnopsis cygnoides) 
ғозидир. МДҲда ўрдакларнинг ҳар хил турлари, шу жумладан, ѐввойи ўрдак 
(Anas platyrhynchos), олақанот суқсур (Anas penelope), суқсур (Anas acuta) 
кенг тарқалган. 
Бу туркумга Жанубий Америкада тарқалган паламедиялар ҳам 
киради. Уларни тумшуғи қайрилган, бармоқлари орасида сузгич пардалари 
йўқ. Яна қанотининг қайрилган ерида иккита пихи бўлади, қовурғаларида 
илмоқсимон ўсимтаси бўлмайди. 
Ғозсимонларнинг ҳамма турлари ов объекти ҳисобланади. 
 
7. Лочинсимонлар туркуми - Falconiformes 
Лочинсимонлар 270 га яқин турларни ўз ичига олади, массаси 60 г 
дан 12 кг гача етади ва ер юзининг деярлик ҳамма ландшафтларида 
тарқалган. Тумшуқлари калта ва кучли, устки тумшуғининг учи пастга 
қайрилиб илмоқ ҳосил қилади. Устки тумшуқнинг асосида очиқ рангдаги 
ялонғоч тери-восковицаси бор, бунга ташқи бурун тешиклари очилади. 
Қучли бармоқлари чангал тирноқ билан тугайди. Қизилўнгачида жиғилдони 
бор. одатда урғочилари эркакларига нисбатан катта бўлади. Ҳайвонлар билан 
овқатланади. Кўпчилик турларида жуфти умрбод сақланади. Якка жуфт 
бўлиб уя қуради, катталари 1-3 та, майдалари 4-7 та тухум қўяди. Тухумни 
босиш ва жўжаларини боқишда иккала шериклари ҳам қатнашади. Тухумдан 
чиққан жўжалари пар билан қопланган ва кўзлари очиқ бўлади. Жўжалари
кичикларида 1.5-2 ой, катталарида 3-4 ойдан кейин уяларини ташлаб кетади. 


Лочинсимонлар туркуми иккита кенжа туркумга: америка 
тасқаралари (Cathartae) ва лочинлар (Falcones)га бўлинади. 
Америка тасқараларини 6 та тури бўлиб, фақат Америкада тарқалган. 
Буларнинг бурун тешиклари орасида тўсиғи йўқ. Ўлимтиклар билан 
овқатланади. Америка тасқараларининг типик вакили – Колифорния кондори 
(Gymnogyps Colifornianus)ни массаси 12 кг, қанотининг ѐзгандаги узунлиги 3 
м га етади. 
Лочинлар кенжа туркумига Африкада тарқалган Мирзоқуш 
(Sagittarius serpentarius) киради, бу илонлар билан овқатланади, оѐқлари узун 
бўлади. 
МДҲда учрайдиган 50 тур лочинсимонлар ва иккита оилага мансуб. 
Қарчиғайлар (Accipitridae) ва лочинлар (Falconidae). 
МДҲнинг жанубий тоғ ҳудудларида яшайдиган қора тасқара 
(Aegypius monachus), цевкалари пат билан қопланган, бургутлар (Aquila), 
сорлар (Buteo), узун қанотли ва айри думли калхатлар (Milvus), калта 
қанотли ва узун думли қарчиғай (Accipiter gentiles), қирғай(Accipiter nisus) 
қаноти ва думи узун буктаргилар (Circus), тумшуғининг учи ѐнида 
тишчалари бўлган лочинлар (Falco) бу кенжа туркумнинг типик 
вакилларидир. 

Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish