76
Қатор меҳмонхоналар номерларида ошхоналар, мини барлар
мавжуд. Овқатлантириш хизмати ҳам номерда, ҳам овқатлантириш
корхоналарида кўрсатилиши мумкин. Туристларни овқатлантириш
турлари бўйича бу хизмат:
· комплекс овқатлантиришга;
· танлаш асосида овқатлантиришга,
аввалдан буюртма
орқали овқатлантириш, шу жумладан, байрамлар,
қабуллар, юбилейлар, банкетларга хизмат кўрсатиш
кабиларга бўлинади.
Бундан ташқари, овқатлантириш
корхоналари миллий, европа,
корейс, хитой, грузин ва бошқа ошхоналарга бўлиниши мумкин.
Корхоналар яна жойлар сони, иш тартибига қараб ҳам ажратилади.
Техник жиҳозланиши, кўрсатиладиган хизматлар сифати ва
ҳажми, жойнинг архитектура-бадиий жиҳатдан безатилиши,
нархлар, жойлашган жойи, автоматлаштирилганлик
даражаси ва
корхонанинг бошқа кўрсаткичларига кўра овқатлантириш туризми
индустрияси корхоналари категорияларига ажратилади. Категория -
овқатлантириш корхонасининг хизмат кўрсатиш даражасини
белгиловчи фарқли белги ҳисобланади. Категория * (юлдуз)
белгиси билан белгиланади. Юқори категория - 5 юлдузли паст
категориялиги эса бир юлдузли ҳисобланади.
Ўрнатилган талаблар жавоб бермаган сертификациядан
ўтмаган корхоналар эски категорияда қоладилар. Категория бериш
Ўзбекистон
Республикасининг
сертификациялаш
органлари
томонидан амалга оширилади.
Агар биз овқатланиш секторида унинг иши туристик маданий
хордиқ олишни ташкил этилишига қаратилганини эътибордан
қочирсак, тасаввуримиз унча тўлиқ бўлмайди. Овқатланиш
корхонаси мижозларни нормал ҳаёти учун нафақат
зарур калорияли
таомлар билан таъминлайди, балки кўнгил очиш ва ёрқин
унитилмас таассуротлар олиш имконини ҳам беради.
Кўпчилик сайёҳатчилар турли мамлакатлар миллий таомлари
билан танишиш мақсадида махсус гострономик ва ичимлик
сафарларига отланадилар. Бундай сафарлар чоғида улар маҳаллий
урф-одатлар билан танишишади. Кўп ҳолларда
фольклор
байрамлари иштирокчисига айланадилар. Германия ва Чехияда
бўлганда, масалан, пиво муассасаларига кирилмасдан қолмайди.
Испанияда бўлишни эса «пассов а тапео» сиз, яъни барлар бўйлаб
сайр вино ва пивога қўшиб бериладиган газакларни татиб кўришни
77
тасаввур қилиб бўлмайди. Туристларда этнографик ресторанлар ва
кафелар катта қизиқиш уйғотади. Улардаги миллий ички жозиба,
орасталик, официантлар кийими, оркестр репертуари, таклиф
қилинадиган таомлар ва ичимликлар ҳеч
кимни корхоналари
бефарқ қолдирмайди. Миллийликдан ташқари, овқатланиш
корхоналари бошқа ҳар хил кўринишда бўлиши ҳам мумкин: банк
ўзига хос хизматларидан тортиб, шамол тегирмонларигача. Танлаш
марказий мавзуси залларни жиҳозланиши, мижозларга хизмат
кўрсатиш маркетинг тадқиқотлари ва санъат уйғунлигини қамраб
олади. Бозор вазиятини билиш ва рақобат шароити мавзу
истиқболларини бегилаш имконини беради. Бунда ресторанларнинг
тажрибали менежерлари кўпинча ўз функцияларига таянадилар.
Мавзулар танлаш ҳамиша маълум қалтисликлар билан кечади.
Муваффақиятсизликка учралганда уни алмаштиришга тўғри
келади. Бундай вазиятларда одатда ресторанлар лавҳасини ёки
таомномасинигина янгилаш билан чекланишмайди. Улар
бинони
тўлиқ реконструкция қиладилар. Янги ходимлар ёллайдилар,
таомнома тузадилар ва ошхона жиҳозлари буюрадилар. Танланган
мавзуга доир тегишли кўнгил очар дастурлар ўйлаб топадилар.
Одатда бундай қайта қуриш ишлари қимматга тушади. Шунинг
учун унгача молиявий режа ишлаб чиқилади ва қарорлар қабул
қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: