3-Мавзу: Ресторанлар ва умумий овқатланиш корхоналарининг ташкилий бошқарув тузилмаси



Download 0,68 Mb.
bet1/2
Sana23.03.2022
Hajmi0,68 Mb.
#506926
  1   2
Bog'liq
3-mavzu

  • Режа:
    • 3.Ресторанлар бошқаруви бўйича қўйиладиган талаблар ва уларнинг таснифланиши.
  • 3-Мавзу: Ресторанлар ва умумий овқатланиш корхоналарининг ташкилий бошқарув тузилмаси
  • 1. Ресторанлар ва умумий овқатланиш корхоналарининг ташкилий бошқарув тузилмаси.
    • 2.Ресторанлар ва умумий овқатланиш корхоналарида бошқарувининг вазифалари.
  • 1.Ресторанлар ва умумий овқатланиш корхоналарининг ташкилий бошқарув тузилмаси
  • Умумий овқатланиш корхоналари томонидан ресторан-ларни бошқариш жараёни ишчи кучи, моддий ва молия-вий маблағларни мувофиқ равишда мослаштиришни таъ-минлашга қаратилган.
  • Ресторан ва умумий овқатланиш корхоналарида бир маромда маҳсулотлар тайёрлаш, хиз-матнинг олий даражада бўлиши фақат рестораннинг тех-ник ҳолатига, бинонинг шинамлигига ва залларнинг тех-нологик жиҳозига боғлиқ бўлибгина қолмай, балки раҳ-барларнинг ишчанлик сифатига ҳам боғлиқ бўлади.
  • Қуйидагиларни бажариш ресторанларни бошқаришга киради:
  • умумий овқатланиш корхонаси ва унинг филиалла-ри устидан умумий раҳбарлик;
  • ишлаб чиқариш ва хизматчи ходимларни технологик ва техник жиҳатдан тайёрлаш;
  • техник-иқтисод бўйича режалаштириш;
  • ҳисоб ва молия фаолияти;
  • Бошқаришнинг энг муҳим қисми — меҳнатни ташкил қилиш, бунга ходимларни маънавий ва моддий рағбат-лантириш киради.
  • Ресторан ва умумий овқатланиш корхоналар бошқарувининг тузилмаси тегишли вази-фаларни бажарувчи, бир-бирига итоат этувчи томонлар бирлашмасидир.
  • Бир нечта ходимлардан иборат бошқарув органи тизими қисмларининг бажарадиган вазифаларидан бири бу — истеъ молчи эҳтиёжини қондиришдир. Бу гуруҳга алоҳида хо-дим раҳбарлик қилади. Унга ишониб топширилган соҳани (ресторан, унинг филиаллари, цехлар ва ҳ.к.) бошқаради. Ресторан жамоасини эса маъмурият бошқариб туради.
  • Маъмурият — меҳнат жамоасининг бир қисмини таш-кил қиладиган директор, бошлиқ, мансабдор шахслардир. Маъмурият ўз ҳуқуқ ва мажбурияти доирасида жамоа фа-олияти устидан раҳбарликни амалга оширади, меҳнат жа-моаси номидан иш қилади, уларнинг манфаатини ҳимоя қилади. Бурчларини бажариши учун жавоб беради. Шунингдек, меҳнат жамоаси маъмурият билан бир қаторда ресторан бошқарувида қатнашади.
  • Умумий овқатланиш корхоналари меҳнат жамоасининг мақсад ва вазифалари биргаликда меҳнат қилиш, маҳ-сулот тайёрлаш ва уни истеъмолчиларга, харидорларга, хўрандаларга етказиб беришдир. Бундан ташқари меҳнат жамоаси хўжалик масалаларини муҳокама қилиш, қарорлар қабул қилиш, меҳнат жараёнини режалаштириш ва тартибга солиш ҳуқуқига эга.
  • Ресторан ва умумий овқатланиш корхоналари меҳнат жамоаси таркибига бригадалар ва звенолар киради. Ресторанларда ташкил этиладиган ошпазлар бригадалари, официантлар — меҳнат жамоасининг асосий қисми ҳисоб-ланади. Бригадалар комплекс ва махсус бўлиши мумкин.
  • Комплекс бригадалар ошпазларни, ошхона ёрдамчи иш-чиларини, идиш-товоқлар ювувчиларни бирлаштиради. Бундай ишчилар сонини кўпайтирмасдан, кам сонли кишиларни режали ишлатиш орқали унумли натижаларга эришиш мумкин.
  • Махсус бригадалар бир соҳада ишловчиларнигина бирлаштириши мумкин. Буларга ошпазлар, қандолатчилар, юк ортувчилар, алоҳида-алоҳида официантларни мисол қилиш мумкин. Иш муддатига қараб бригадалар сменали ёки смена-сиз, ҳамма ишларни ўзлари бажарадиганга бўлинади.
  • Бригадалар ресторан директори буйруғига биноан унга кирувчиларнинг ҳоҳишига қараб тузилади. Агар бригада таркиби 10 кишидан ошса, жамоа умумий мажлиси қаро-ри билан бригада кенгаши тузилади, йирик умумовқатланиш корхоналарида бригадирлар кенгаши ташкил топа-ди. Бригадирларни, одатда бригада аъзолари сайлайди. Меҳнатни бригада шаклида ташкил қилиш жамоа ва шахснинг моддий масъулиятини, моддий манфаатдорлик ҳиссини кучайтиради. Меҳнатга ҳақ тўлаш бригадада иш натижасига қараб белгиланади.
  • Умумий овқатланиш корхоналари ихтиёридаги бино-лар, анжом, ускуна ва бошқа ишлаб чиқариш фондлари ижарага берилган бўлади.
  • Ресторан фаолияти қуйидаги тамойил асосида ташкил топади: ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятидан ҳосил бўлган даромад ҳисобига ҳамма харажатларни қоплайди. Бунда ишлаб чиқаришни янада ривожланшитириш, хо-димларни моддий рағбатлантиришни ҳам ҳисобга олиш керак.
  • Ресторан ва умумий овқатланиш корхоналари бошқарув аппарати тузилиш характери унинг бўлимлари таркибий қисми билан, уларнинг ўзаро муно-сабатлари, ўзлари ишлаб чиқарган ва сотиб олган маҳсу-лотлар миқдори билан белгиланади. Бошқача қилиб айт-ганда, рестораннинг тури, залларнинг сиғими ва ишнинг ўзига хос хусусиятига ҳам боғлиқ бўлади.
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish