§
мижозлар билан автоматлаштирилган ҳисоб-китоблар;
§
номер фондини режалаштириш;
§
ходимлар иш ҳақини ҳисоблаш;
§
моддий неъматларни ҳисоблаш, бухгалтерия ҳисоботи ва
бошқалар.
Йирик меҳмонхона комплекслари ягона брон қилиш
тизимларига уланадилар. Уларга Сабре, Галилео, Амадеус,
Ворлдспан кабилар киради. Бу брон қилиш тизимлари икки асосий
вазифани бажаради:
69
- меҳмонхоналарда номерларни банд қилиш;
- чипталарни поезд, теплоход ва бошқалар нархларида брон
қилиш.
Қўшимча ва ёрдамчи хизматлар бўлими баъзи ҳолларда ўз
экскурсцион бюросига, ўз хўжалигига, иш, конгресс ва бизнес
турларни таъминлаш бўйича махсус бюроларга, гид-таржимонлар,
таъминланган конференс-зал, кабинет, оргтехника кабиларга эга
бўлиши мумкин. Шунингдек бу хизмат таркибига қуйидагилар ҳам
киради:
- сартарошхона ва косметик салонлар;
- кир ювиш хизмати;
- ателе, тикиш ва оёқ кийим устахонаси;
- маиший хизматлар устахоналари;
- болаларга қараш хизмати;
- тиббий хизматлар бўлими;
- кимёвий тозалаш;
-ижара хизмати;
- бошқа хизматлар.
6.2.Меҳмонхоналар таснифи ва меҳмонхона турлари.
Меҳмонхоналар классификацияси - аниқ бир меҳмонхона ва
номерларнинг хизмат кўрсатиш критерийлари ва стандартларига
мос келишини аниқлашдир. Ҳар бир давлатда қабул қилинган
классификация стандартларнинг сифат параметри ҳисобланади ва
бу унинг нуфузига, шаклланишига, мижозларига, хизматлар
нархига таъсир қилади.
Меҳмонхоналар классификацияси халқаро ва миллий
даражаларда, шунингдек, меҳмонхоналар занжири, уюшмалари,
иттифоқлари даражасида тартибга солиб турилади. Ҳозирда 30 дан
ортиқ классификацияси мавжуд бўлиб, улардан нисбатан кенг
тарқалганлари қуйидагилар:
-юлдузлар тизими (1дан 5гача);
-ҳарфлар тизими(А,В,С,Д);
- "тожлар" ёки калитлар тизими;
- балл тизими;
- разрядлар тизими ва бошқалар;
Дунёда ягона тизимнинг юзага келиши учун давлатларнинг
миллий
анъаналари, маданий-тарихий
фарқлар, сифат
критерийлари тўсиқ бўлади. Ҳозирда Ўзбекистонда меҳмонхоналар
70
классификацияси тизими 1 дан 5 юлдузгача бўлган стандарт жорий
қилинган.
Ҳар бир юлдуз категорияси қуйидагилар бўйича маълум
стандартлар талабларига жавоб бериши лозим:
- бинолар, иншоотлар;
- меҳмонхона номерлари;
- ҳаёт хавфсизлигини таъминлаш тизими;
- қулайлик даражаси;
- асосий, қўшимча ва ёрдамчи хизматлар;
- персоналлар малакаси ва бошқалар.
Туристларни
жойлаштиришда
классик
типдаги
бош
корхонадир. Унинг асосий белгиларидан бири номерлар
мавжудлигидадир. Меҳмонхоналар барча зарурий хизматлар
турларини тақдим этади. Ҳар куни тўшакни тартибга келтириш,
хона (номер) ва санитария узелларини йиғиштириш, шунингдек,
қўшимча ва йўл-йўлакай талаб қилинадиган хизматларни бажариш.
Меҳмонхоналарнинг
турли
классификациялари
мавжуд.
Меҳмонхона хўжалиги назарияси ва амалиётида хизматлар турлари
ва маиший қулайлигидан келиб чиқилиб отелларни гуруҳларга
бўлиш кенг тарқалган. Бу классификация хизмат кўрсатиш
стандартига қараб қабул қилинган отел каттегориясига мувофиқ
белгиланади. Аттестация
натиажалари
бўйича
ҳар
бир
меҳмонхонага разряд берилди. Бу унинг биноси сифат ва сон
хусусиятларига, номер фондига, инфраструктураси, турмуш
таъминоти, шунингдек
шинамлик
даражаси, асосий
ассортиментлари, қўшимча ва йўл-йўлакай хизматлари, ходимлар
малакаси, сервис маданиятига боғлиқдир. Разрядга эга бўлиш отел
нархномалари ва мижозлар таркибининг нуфузида акс этади. У
саёҳат қилувчи шахсга туристик бозор таклифларида эркин
муносабатда бўлишга кўмаклашади. Меҳмонхонанинг сифати,
хизмат кўрсатиш билан нархини тенглаштириб кўриш, тунаш учун
қулай жой танлашга имкон беради. Бошқарув органлари отел
классидан давлат инвестициялари ва солиқ миқдорининг
тақсимланиш мезони сифатида фойдаланилади. Меҳмонхона
бизнеси соҳасида нарх сиёсатини ишлаб чиқишда уни ҳисобга
олади.
Хизматлар хили ва маиший қулайлик даражаси жиҳатидан
отеллар классификацияси бутун жаҳон цивилизациясида қабул
қилинган кўпчилик Европа мамлакатларида бундай турдаги
71
классификациялар
давлат
таркиби (Францияда
марказий,
Испанияда маҳаллий) ишига киради ва махсус қонунчилик
актларини кўриб чиқиш предмети бўлиб ҳисобланади. Бошқа
мамлакатлар (жумладан Швейцария)да улар расмий характерга эга
эмас, балки меҳмонхона бизнеси вакиллари ташаббуси билан
келишиб олинади. Бундан ташқари кўпгина меҳмонхона
занжирлари, ассоциациялар ва иттифоқлар ўз классификацияларига
эга. Уларнинг умумий сони 30 дан кўп. Шу жумладан, юлдузлар
тизими (бирдан бешгача), ҳарфлар тизими (А-В-С-О), «тож» ёки
«калитлар», баллар ва бошқалар. Уларни фақат тоифа
(категория)лари миқдори, рамзлари, балки хизмат кўрсатиш
стандартлари билан ҳам фарқланади. Бу фарқлар давлатнинг
тарихий маданий хусусиятларидан келиб чиқади ва миллий
анъаналар, урф-одатлар билан узвий боғлиқдир.
Отелларнинг асосий мижозлари ички туристлар ҳисобланади.
Улар йил давомида 70-90 % юкланишни таъминлайди. Амалда ана
шулар меҳмонхона базасига талаб ва сервис даражасини
белгилайдилар.
БТТнинг номерлар ҳажми, уларни жойлашгани, қулайлиги ва
жиҳозланиши, бошқа бинолари мавжудлиги, меҳмонлар дам
олиши ва ишбилармонлар ишлаши учун жиҳозланган бинолар
борлиги, уларга хизмат кўрсатиш қандай йўлга қўйилганига қараб
отеллар юлдузли классификациясидан фойдаланишни тавсия
қилди. Меҳмонхона корхоналарини юлдуз билан ажратиш энг кўп
тарқалган лекин у ҳам универсал эмас. Мисол учун, Испанияда
бирдан беш юлдузагача меҳмонхона категориялари белгиланган
бўлиб, унда хизмат кўрсатишнинг юқори сифатлиси алоҳида
ажратилган. Худди шунча категория Францияда ҳам амал
қилинади: юлдузсиз, бирдан тўрт юлдузгача ва тўрт юлдуз «люкс».
Венгрияда отеллар эса беш разрядга эга бўлиб у бирдан беш
юлдузгачадир.
Корхона моддий базаси хилма-хил талабларига асосланган ва
унинг эксплуатация ҳолати, сервис маданияти ва сифати ҳисобга
олинган меҳмонхоналар классификацияси характерлидир. Ташриф
буюрувчиларни қабул қилиш қанчалик яхши ташкил этилса,
жойлашиш воситасининг категорияси шунча юқори бўлади.
Меҳмонхоналар ўртасида жиҳозланиши ва кўрсатаётган
хизматлари хусусиятларига қараб, кенг профилдаги меҳмонхоналар
ажралиб туради. Яъни улар апарт-отел (квартира типида),
72
мотеллар, курорт меҳмонхоналари, клублар яшаш билан бирга ва
бошқалар.
Туристик бизнесда кейинги йилларда «Pucopte» (инглизчадан
reпort - курорт) класс отеллар тармоғи тез ривожлана бошлади.
Одатда улар манзарали қирғоқ бўйларида жойлашган. Тропик
боғлар ва парклар кўринишидаги ям-яшил дарахтларга бурканган
«рисортс» лар жаннати дам олиш жойларидир. Бу категориядаги
отелларга тижорат хизмат «ҳаммаси бор» тизими муваффақиятни
келтиради.
Улар
томонидан
амалга
оширилаётган
хизматларга
жойлашиш, овқатланиш («швед дастурхони»), кўнгил очиш
барлардан тез-тез бепул фойдаланиш, шунингдек самолётга
имтиёзли билетлар, трансфер, экскурсиялар киради. Шинам ва унча
қиммат бўлмаган дам олиш аъло даражада транспорт хизмати
кўрсатиш билан уйғунлашиб кетган. Болалар ва уй ҳайвонларини
назорат бетида қолдириш мумкин. Шунингдек бошқа қулайликлар
«Рисорте»ни туристлар учун айниқса ўрта хол сайёҳлар учун янада
жозибадор қилади.
Мулкчиликка муносабат ўзгариши кондоминиум тизимида ўз
аксини топган. Яъни бир неча шахс биргаликда битта мулкни
эгаллайди. Бу ғарбда кенг тарқалган ва мамлакат туристик бозорига
таймшер кўринишида кириб келган.
Do'stlaringiz bilan baham: |