65
Мустақил назорат қилиш учун топшириқ ва саволлар:
1. Туроператорлик фаолиятида хизмат кўрсатиш менежменти
нимага йўналтирилган?
2. Хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорликнинг уч асосий
компонентини айтинг.
3. Хизмат кўрсатиш стратегияси деганда нимани тушунасиз?
4. Туризм анимацияси нима дегани?
5. Туризмдаги анимацион йўналишларнинг қайсилари
сизга
таниш?
6. Анимацион
дастурларнинг
ўзи, бошқа
объектларсиз,
туристларни жалб қила оладими?
7. Туристларга хизмат кўрсатиш сифатини бошқариш деганда
нимани тушунасиз?
8. Маҳсулот ва хизматлар сифати деганда нимани тушунасиз?
9. Туристик хизмат кўрсатиш сифати тушунчасини аниқланг.
10. Туроператор иши сифати кўрсаткичлари нималардан иборат?
66
VI.Мавзу.Туризмда жойлаштириш ва овқатлантириш
хизматлари
Режа:
6.1. Туристларни жойлаштириш воситалари.
6.2. Меҳмонхоналар таснифи ва меҳмонхона турлари.
6.3. Туризмда овқатлантиришни ташкил этиш.
6.1.Туристларни жойлаштириш воситалари.
Жаҳон
амалиётида "туристларни
жойлаштириш
воситалари"нинг умумий қабул қилинган таърифи мавжуд эмас,
бироқ БТТ экспертлари «доимий (ёки баъзан) туристларни тунаб
қолишлари учун жой берадиган исталган объект»ларни шундайлар
деб ҳисобласа бўлишини таъкидлайди.
Шунингдек, жойлаштириш воситалари икки асосий гуруҳга
бўлинади:
- коллектив (КЖВ);
- индивидуал (ИЖВ).
БТТ
экспертлари
фикрича, туристларни
коллектив
жойлаштириш воситалари «саёҳатчига хона ёки бошқа
бинода
кечаси тунаб қолишга жой бериши мумкин бўлган объект»
сифатида таклиф бериш мумкин. Бироқ ундаги жойлар сони
алоҳида оила бирлиги аъзолари сонидан кам бўлмаслиги, барча
жойлар (ушбу бинодаги) тижорат типидаги ягона раҳбариятга
бўйсуниши лозим.
КЖВ
меҳмонхоналар
ва
аналогик
биноларни,
махсуслаштирилган ва бошқа коллектив биноларни ўз ичига олади.
Жойлаштириш воситалари маъноси турли давлатларда
турлича талқин қилиниши мумкин: бир
мамлакатда мавжуд
жойлаштириш воситаси, иккинчи бир давлатда умуман бўлмаслиги
мумкин. Ўзбекистонда 2000 йил январдан бошлаб меҳмонхоналар
юлдузли классификацияси қабул қилинган.
Туристларни жойлаштириш воситалари халқаро тавсияларга
асосланиб тўртта гуруҳга ажратилади:
I.Меҳмонхоналар ва аналогик корхоналар:
- меҳмонхоналар;
- пансионатлар;
- пляж меҳмонхоналари;
- номерлари бор клублар;
- меҳмонлар учун уйлар;
67
- бошқалар.
II. Тижорат ва ижтимоий жойлаштириш воситалари:
- туристик базалар;
- арзон (буджетли) меҳмонхоналар;
- туристик кемпинглар;
- туристик қишлоқ (уйлар гуруҳи);
- бунгало;
- ижтимоий
туризм корхоналари;
- бошқа жойлаштириш воситалари.
III. Махсуслаштирилган жойлаштириш воситалари:
- даволаш меҳмонхоналари;
- меҳнат ва дам олиш лагерлари;
- жойлаштиришнинг транспорт воситалари;
- меҳмонхона;
- бошпана, чайлалар;
- алпмеҳмонхона.
IV. Хусусий жойлаштириш воситалари:
- хусусий уйлар (меҳмонхона);
- хусусий агентлардан ижарага
олинган жой;
- аҳоли орасидаги қариндошларникига жойлаштириш;
- бошқалар.
Келтирилган
услубий
жойлаштириш
воситалари
классификацияси БТТ томонидан тавсия этилган. Туристик
меҳмонхона - бу меҳмонхоналарнинг алоҳида тури бўлиб,
туристларга саёҳат билан боғлиқ хизматларни таклиф этади.
Табиийки, турист оддий меҳмонхонадан фойдаланса бўлади, аммо
унда туристик меҳмонхоналардаги каби шароитлар бўлмайди.
Барча туристик меҳмонхоналарда тўртта асосий хизматлар
гуруҳи мавжуд:
1. Жойлаштириш;
2. Овқатлантириш;
3. Ҳордиқ чиқариш;
4. Маиший хизмат кўрсатиш.
Do'stlaringiz bilan baham: