Талабалар турар жойи 4-бинода маънавият хонасида Абдулла Ориповнинг хаёти ва ижодига багишланган бадиий кеча
БАЁННОМАСИ
14.03.2022й. Бухоро шаҳри
Қатнашдилар: ТТЖ 4-бино тарбиячи- педагоги
Ш. Миршаева ва МТ ва БТУ факультети
Профессор укитвчилари, тюторлар ва факультет
талабалари.
ТТЖ нинг маънавият хонасида А.Ориповнинг хаёти ва ижодига багишланган бадиий кеча утказилди.Бадиий кечани факултет профессор укитувчиси Курбонова Ш.М. очиб бериб, Абдулла Орипов Ўзбекистон Халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Давлат мадҳияси муаллифи ва жамоат арбоби, кискача унинг биографияси тугрисила маълумот берди.
Абдулла Орипов 1941 йил 21 март куни Қашқадарё вилояти Косон тумани Некўз қишлоғида таваллуд топган. Шоирнинг отаси Ориф Убайдуллаев колхоз раиси бўлган. Онаси Турдихол момо кўпчилик ўзбек аёллари сингари меҳнаткаш инсон бўлган. Оилада саккиз фарзанд-тўрт ўғил, тўрт қиз бўлиб, шоир Абдулла ўғилларнинг кенжаси бўлган.
1958 - 1963 йилда бўлажак шоир Абдулла Орипов мактабни олтин медаль билан битириб, ТошДУнинг (Ўзбекистон Миллий университети) ўзбек филологияси факультети, журналистика бўлимига киради.
1963 -1967 йилларда “Ёш гвардия” нашриётида муҳаррир бўлиб ишлай бошлайди.
1967-1974 йилларда Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат таҳририяти муҳаррири ва бош муҳаррири лавозимида фаолият юритади.
1974 - 1976 йилларда давомида Ўзбекистоннинг йирик адабий журнали “Шарқ юлдузи”да бўлим раҳбари бўлиб ишлайди.
1972 - 1982 йиллларда Абдулла Орипов Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида адабий маслаҳатчи, уюшманинг Тошкент вилояти бўлинмаси котиби,
1983 -1985 йилларда “Гулхан” журнали бош муҳаррири бўлиб фаолият юритади.
1988 йилда Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси этиб тайинланган.
1996 йилдан 2009 йилгача Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига раислик қилади.
1995 йилдан бошлаб Абдулла Орипов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Биринчи ва Иккинчи чақириқ мажлиси депутати.
2005 йилдан бошлаб Абдулла Орипов Олий Мажлиси сенатори этиб сайланган.
депутат ва сенатор сифатида ҳам фаолият юритган. Шунингдек, шоир Калифорния фан таълим, саноат ва санъат халқаро академиясининг аъзоси бўлган.
Ардоқли шоир умрининг сўнгги йилларини АҚШда ўтказди. Абдулла Орипов 2016 йил 5 ноябрга ўтар кечаси Техас штати Ҳьюстон шаҳри касалхонасида 75 ёшида узоқ давом этган оғир касалликдан сўнг ҳаётдан кўз юмди.
Сунгра факултет укитвчилари томонидан Абдуллаева Ф ва Шабнам Юсуфзода томонидан шеърлар айтилди.
14-2-8 БТУ-19 талабаси Ганиева Сафия ва 14-8 БТУ-19 Нарзуллаева Малика рус тилида А.Ориповнинг хаёти ва ижоди хакида маъруза килдилар.
Шоирнинг ,, Аёл ,, .Тилла баликча,, ва ,, Мен нечун севаман Узбекистонни,, шеърий тупламларидан талабалар томонидан айтилди.
Бу бадиий кечада талабалар шоир тугрисида маълумотга эга булди ва кеча кутаринги рухда утди.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |