Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис



Download 1,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/134
Sana21.02.2022
Hajmi1,11 Mb.
#29031
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   134
Bog'liq
turizm operatorlik xizmatini tashkillashtirishning asoslari

Ташиш ҳужжатларига қуйидагилар киради: 
· йўловчи чиптаси (Passenger Ticket) — йўловчи ташишда 
берилади. У йўловчи ва багажни ҳавода ташиш тўғрисида 
шартнома тузилганлигини тасдиқловчи, багаж квитанцияси 
илова қилинган ҳужжат ҳисобланади; 
· багаж квитанцияси (Baggage Check) — чиптанинг ўринлар 
сони ва топширилган багаж оғирлиги кўрсатилган қисми бўлиб, 
ташувчи томонидан йўловчи топширган багаж учун тилхат 
тарзида берилади; 
· пуллик багаж квитанцияси (Excess Baggage Ticket) — бепул 
ташиш меъёридан ортиқ багаж ёки ҳақ тўлаш мажбурий бўлган 
ашёлар учун ҳақ тўланганлигини, шунингдек багажнинг эълон 
қилинган қиммати учун йиғимлар тўланганлигини тасдиқловчи 
ҳужжат; 
· авиаюк ҳужжати (Air Waybill) — ташувчининг маршрутлари 
бўйича юк ташишга юк жўнатувчи билан ташувчи ўртасида 
тузилган шартномани тасдиқловчи ҳужжат. 


84 
Ташув мунтазам ёки чартер эканлигидан қатъи назар, ташиш 
шартномасининг шартларини бажариш мажбурийдир. Йўловчи 
ташиш тўғрисидаги шартномани тузишда муайян қоидаларга риоя 
қилиниши лозим.
7.3.Автобусларда туристларни ташиш. 
Автобус – ўтириш учун 8 кишидан ортиқ ўриндиқли 
(ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари) йўловчилар ташиш учун 
мўлжалланган двигатели автотранспорт воситаси. Автобуслар 
белгиланган маршрутлар бўйича назарда тутилган бекатларда 
йўловчиларни олган ва туширган ҳолда ёки буюртмачи – юридик 
ёки жисмоний шахс томонидан белгиланган маршрутлар бўйича 
йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган.
Ҳудудий белгига қараб, шаҳарда йўловчи ташиш, шаҳардан 
ташқарига йўловчи ташиш, шаҳарлараро йўловчи ташиш ва 
халқаро йўналишларда йўловчи ташиш фарқланади. Шаҳарда 
йўловчи ташишга шаҳар (бир аҳоли яшайдиган жой) доирасида 
амалга ошириладиган йўловчи ташиш; шаҳардан ташқарига 
йўловчи ташишга шаҳар доирасидан ташқарига шу жумладан 50
кмгача масофага амалга ошириладиган йўловчи ташиш; 
шаҳарлараро йўловчи ташишга – шаҳар доирасидан ташқарига 50 
км дан узоқ масофага амалга ошириладиган йўловчи ташиш; 
халқаро йўловчи ташишга – Ўзбекистон Республикасидан 
ташқарига амалга ошириладиган йўловчи ташиш киради. Шу 
муносабат билан шаҳар автобуслари, шаҳардан ташқарига 
қатнайдиган автобуслар, шаҳарлараро автобуслар ва халқаро 
автобуслар фарқланади.

Download 1,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish