Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис



Download 1,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/134
Sana21.02.2022
Hajmi1,11 Mb.
#29031
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   134
Bog'liq
turizm operatorlik xizmatini tashkillashtirishning asoslari

тўғрисидаги шартномага бағишланади. Ушбу шартнома туристик 
ва бошқа мақсадларда йўловчиларни оммавий ташиш учун денгиз 
кемаларидан фойдаланувчи турфирмалар ва бошқа ташкилотларга 
қизиқарлидир.
Кемани вақтинчалик фрахт қилиш шартномасига кўра кема 
эгаси белгиланган ҳақ (фрахт) эвазига фрахт қилувчига кемани ва 
кема экипажи аъзоларининг хизматларини йўловчи, юк ташиш 
учун ёки бошқа тижорат мақсадларида муайян муддатга тақдим 
этиш 
мажбуриятини 
олади. Бундай 
шартномани 
расмийлаштиришда унда қуйидагилар кўрсатилиши шарт: тарафлар 


87 
номи; фрахт қилиш мақсади; кема номи, унинг техник ва 
фойдаланиш кўрсаткичлари (юк кўтариш қобилияти, тезлиги ва б.); 
сузиш ҳудуди; кемани топшириш ва қайтариш вақти ва жойи; 
фрахт қиймати; тайм-чартернинг амал қилиш муддати. 
XX аср охирида круиз индустрияси туристик бизнеснинг энг 
жадал ривожланаётган секторига айланди. Маълумки, круиз 
деганда сув транспорти турларида саёҳат қилиш тушунилади. У 
орол қирғоғи бўйлаб экскурсия қилишни, порт шаҳарларнинг 
диққатга сазовор жойлари билан танишишни, шунингдек денгиз ва 
дарё лайнерлари бортида дам олишни ўз ичига олади.
Жаҳонда круиз компаниялари жуда кўп (100 дан ортиқ) бўлиб, 
уларнинг бир қисми Круиз компаниялари халқаро уюшмасига 
аъзодир. Круиз бизнеси соҳасидаги энг машҳур ташувчилар 
қаторига «Carnival Cruise Lines», «Celebrate Cruises», «Royal 
Caribbean International», «Princess Cruises», «Costa Cruises», 
«Norwegian Cruise Lines» компаниялари киради 
 
7.5.Туристларни ҳайвонлар ёрдамида ташиш. 
 Cизлар 
билан 
маърузада 
ҳаракат 
усуллари 
бўйича 
ҳайвонларнинг ёрдами билан туристларни ташиш мумкин эканлиги 
ҳақида айтиб ўтилган эди, шулардан бири, ит ёввойи бўридан 
тарқалган бўлиб, инсон уни қўлга ўргатган. Итдан қўриқлаш, пода 
боқиш, ов қилиш, йўловчи ва юк ташиш мақсадларида 
фойдаланилади. Шимолда итлар чана тортади. Бир чанага 10-20 ит
қўшилади. Шу ҳолатда итлар қорли ҳудудлар бўйлаб анча оғир (200 
кг гача ва ундан ортиқ) юкларни чанада ташишга қодир. Чекка 
Шимолда йўллар бўлмаган шароитларда итлар қўшилган чана 
қорли ҳудудлар бўйлаб ҳаракатланишнинг бирдан-бир ягона 
усулидир. Аляска бўйлаб ит қўшилган чаналарда саёҳат қилиш Жек 
Лондон асарларида тавсиф этилган. Итлар саёҳатчиларга Жанубий 
ва Шимолий қутбни забт этишга кўмаклашган. Бундай саёҳатларни 
ташкил этишда ўз юкидан ташқари итларга озиқани ҳам 
режалаштириш зарур. Бу ҳам чанада маълум жойни эгаллайди ва 
юк бўлади.
Бугунги кунда қорли ҳудудлар бўйлаб ит қўшилган чанада 
саёҳат қилиш экзотика ҳисобланади. Экстремал туризм гуруҳлари 
учун кўп кунлик саёҳатлар ташкил этилади. Қутбга яқин жойларда, 
масалан, Финляндия, Норвегия, Канада ва Аляскадаги туристик 
марказларда туристлар учун кўнгилочар тадбирлар уюштирилади. 


88 
Маҳаллий аҳоли туристлар учун ташкил этадиган миллий 
байрамларда ва кўргазмали намойишларда ит қўшилган чаналардан 
фаол фойдаланилади. Ит қўшилган чаналарда сафари — 
Финляндиянинг қишки курортларида, айниқса, Лапландияда 
туристлар учун ўтказиладиган кўнгилочар тадбирларнинг муҳим 
тури. Бу ерда туристларга итларни чанага қўшиш, ит қўшилган 
чанани бошқариш ўргатилади. Ҳар хил узунликдаги манзилни ит 
қўшилган чанада босиб ўтиш ёки ҳатто 300-400 км га саёҳат қилиш 
кўзда тутилган турлар ҳам бор. Сафар охирида туристларга 
(табиийки, маълум ҳақ эвазига) ит қўшилган чана ҳайдовчи 
сертификати берилади. 
Туёқлилар туркуми вакиллари — буғу, эшак, хачир, от, ҳўкиз, 
қўтос ва туядан инсон қадим замонлардан бери юкларни ва 
саёҳатчиларни ташиш учун ҳам, турли юк ортилган араваларни 
тортиш учун ҳам фойдаланиб келади.
Отлиқ туристик маршрутлардан ташқари отлардан миллий 
паркларда, меҳмонхоналар яқинидаги махсус ҳудудларда, 
клубларда ҳам фаол фойдаланилади. От билан муомала қилиш 
инсоннинг ҳолатига, унинг руҳиятига ижобий таъсир кўрсатади деб 
ҳисобланади.

Download 1,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish