“Педагогика назарияси” ва “Педагогика тарихи” фанларини ўқитиш бўйича ўқув-методик мажмуа



Download 1,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/228
Sana25.02.2022
Hajmi1,4 Mb.
#296004
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   228
Bog'liq
pedagogika-savol-javob

 
393.
 
Педагогик техника нима? 


70 
Педагогик техника – педагог томонидан самарали ўзлаштирилиб, алоҳида 
ўқувчи (талаба, тарбияланувчи), болалар жамоаларига педагогик таъсир 
кўрсатиш методларининг амалда оқилона қўллай олиши учун имкон берадиган 
билим, кўникма, малакалар мажмуи; педагогик фаолиятда орттирилган
кўникма, малакалар йиғиндиси. 
 
394.
 
Педагогик қобилият нима? 
Педагогик қобилият – педагогга хос бўлиб, педагогик фаолиятни оқилона 
ташкиллаштириш, олиб борилишига имкон берадиган, амалий вазифаларнинг 
самарали бажарилишини таъминлашда аҳамиятли бўлган хусусиятлар
.
 
395.
 
Педагогик ҳамдардлик нима? 
Педагогик ҳамдардлик – педагог томонидан таълим жараёнининг 
иштирокчилари: ўқувчилар, талабалар, тарбияланувчилар, ота-оналар, 
ҳамкасбларининг хатти-ҳаракатлари, ҳиссиётлари, ҳаётий интилишлари, 
табиатларини тушуниш, бошқалар нуқтаи назарини маъқуллаш асосида 
жамоадаги муносабатларни бир меъёрда ташкил этилишини таъминлаш бўлиб, 
бунда педагог ўқувчи шахси, унинг истакларини тушуниш ва шу орқали 
ўқувчиларга самарали таъсир этиш зарурлигини англайди. 
 
396.
 
Ўқитувчи (педагог)нинг билишга оид малакалари негизида 
нималар акс этади? 
Ўқитувчи (педагог)нинг билишга оид малакалари негизида қуйидагилар 
акс этади: 

ўқувчиларнинг ёш ва индивидуал хусусиятлари, жамоанинг ижтимоий-
психологик ўзига хослигини инобатга олган ҳолда ўқув-тарбиявий вазифаларни 
аниқ белгилаш; 
- замонавий таълим талабларидан келиб чиққан ҳолда ўқув-тарбия 
жараёнини дидактик, психологик, методик жиҳатдан режалаштириш ва таҳлил 
қилиш; 
- таълим ва тарбия жараёнларини ташкил этишнинг самарали шакл, метод 
ва воситаларни асосли равишда танлай олиш; 
- ўқувчилар томонидан ўқув дастури талабларидан келиб чиққан ҳолда 
материалларни 
ўзлаштирганлик 
натижаларини, 
ўқувчиларнинг 
тарбияланганлик ва ривожланганлик даражасини аниқлай билиш; 
- ўқувчиларнинг билишга бўлган қизиқиш, эҳтиёж ва фаолликларини 
ривожлантириш бўйича турли кўринишдаги ишларни олиб бориш; 
- дарсда, дарсдан ташқари шароитларда, куни узайтирилган гуруҳларда, 
тўгарак, клуб ёки жамиятларда турли тарбиявий ишларни олиб бориш; 
- ўқувчилар, уларнинг ота-оналари билан индивидуал ишларни амалга 
ошириш; 
- ўқувчиларда соғлом турмуш кечиришга бўлган эҳтиёжни шахсий ва 
умумий гигиенага амал қилиш кўникмаларини, биринчи тиббий ёрдам 
кўрсатиш малакаларини шакллантириш; 
- таълим жараёнида турли кўрсатмали қуроллар, замонавий техник 


71 
воситалар, ахборот ва илғор педагогик технологияларидан самарали 
фойдаланиш; 
- дидактик материал ва кўрсатмали қуролларни ишлаб чиқиш; 
- ота-оналарни педагогик билимлар асослари, болаларнинг асосий ёш 
хусусиятлари, психологик ўзига хосликлари, турли ёш босқичларида 
фарзандлар билан ота-оналар ўртасида кечадиган муносабатлар моҳиятидан 
хабардор қилиш; 
- ўз-ўзини таҳлил қилиш, ўз-ўзини баҳолаш ва шахсий фаолиятда йўл 
қўйилган камчиликларни тузатиш.

Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish