“Педагогика назарияси” ва “Педагогика тарихи” фанларини ўқитиш бўйича ўқув-методик мажмуа



Download 1,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/228
Sana25.02.2022
Hajmi1,4 Mb.
#296004
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   228
Bog'liq
pedagogika-savol-javob

426.
 
Гўдаклик даврида болада қандай хусусиятлар кўзга ташланади? 
Гўдаклик даврида болада қуйидаги хусусиятлар кўзга ташланади: бола бир 
қадар фаол бўлади. Бу фаоллик қўл-оёқларнинг шартли рефлекс асосида 
ҳаракатланиб туриши билан ифодаланади. Ҳаракатчанлик ва фаоллик боланинг 
дастлабки чинқириқларида ҳам кузатилади. Бола томонидан шартли рефлекслар 
асосида ташкил этилаётган ҳаракатлар у беш-олти ҳафталик бўлганда яққол 
кўзга ташланади. Беш-олти ойлик бола ўтирадиган бўлади, сўнгра эмаклаб, тик 
юришга ҳам ҳаракат қилади. Баъзан бир ёшга, гоҳида икки ёшга тўлганда 
мустақил юра бошлайди. 
Олти ойдан сўнг “ғўлдираб” сўзлашга интилади, атрофдагиларнинг 
гапларини тушуна бошлайди, аста-секин пассив нутқ шаклланади. 2 ёшга қадам 
қўйгач, фаол нутқни ўзлаштиради. Нутқнинг ўсиши билан бола борлиқни 
англай бошлайди. Гўдаклик давридаёқ боланинг хатти-ҳаракатлари, хулқ-
атворида ҳиссий кечинмалар намоён бўла бошлайди. Унинг ҳаракатида
овқатланиш, иссиқ ёки совуқни сезиш каби ҳиссий таъсирлар кузатилади. 
427.
 
Мактабгача таълим даврида бола шахси, хулқ-атворида қандай 
ўзгаришлар рўй беради? 
Мактабгача таълим даврида бола шахси, хулқ-атворида қуйидаги 
ўзгаришлар рўй беради: боланинг ҳаракатчанлиги, идроки ва нутқи зўр бериб 


78 
тараққий қилади. Унда тафаккур юзага келади. Унинг тафаккури дастлаб 
“предметли (образли) тафаккур” саналади, унга кўра бола ўзи идрок қилган 
нарсалар, шунингдек, атрофдаги нарсалар ҳақида фикрлай олади. Мазкур ёш 
давридаги тафаккур боланинг предметларга бўлган муносабатида ифодаланади. 
Унинг нутқи тафаккури билан узлуксиз ҳолда ўсади. Уч ёшда кундалик 
турмушда ишлатиладиган сўзларни, нутқнинг оддий грамматик шаклларини 
ўзлаштириб олади. Бу даврда сезгилар, атрофдагиларга муносабат туйғулари 
кўзга ташлана бошлайди.
Мактабгача таълим ёшидаги боланинг ҳиссиётга берилувчанлиги унинг 
фаоллигида, ҳаракатчанлигида кўринади. Бу ёшда бола ўйнай бошлайди, унинг 
ўйинлари асосан катта ёшдаги кишилар, ўзидан катта болаларнинг 
ҳаракатларига тақлид қилишдан иборат бўлади.
Бола икки ёшга тўлиб, уч ёшга ўтганда ундаги ихтиёрсиз фаолликни аста-
секин ихтиёрий фаоллик эгаллай бошлайди. Эндиликда у катталар томонидан 
топширилган оддий юмушларни бажара олади. Шу билан бирга ихтиёрий 
диққат ҳам ўса бошлайди. Айнан шу ёшда болада “мен”лик юзага келади. У 
ўзини атрофдаги тенгдошлари билан солиштиради, улардан ўзини ажрата 
бошлайди. Бундай ҳаракатларни “менинг ўзим”, “мен истайман”, “мен 
истамайман”, “мен ўзим бажараман” ёки “мен буни бажара олмайман” каби 
сўзлар билан ифодалайди. Теварак-атрофдаги нарсаларга муайян таъсир 
кўрсатиш билан бирга уларга нисбатан ўз муносабатини билдиради. 
Бола атрофдагилар билан мулоқот-муносабатда уларнинг хатти-
ҳаракатларини, бошқаларга ёндашувларини “яхши” ва “ёмон” дея баҳолайди.
Мактабгача таълим ёшидаги бола фаолиятининг асосий тури ўйин 
саналади. У ўйин орқали теварак-атрофни, унда кечаётган воқеа-ҳодисалар 
моҳиятини бир қадар билиб олади. 
Ўйинлар асосида мактабгача таълим ёши болаларида ижодий хаёл, зеҳн, 
фаҳм-фаросат, топқирлик каби сифатлар тарбияланади. Ўйин ёрдамида 
уларнинг ҳиссиётлари шаклланади: бу жараёнда болалар ўзларини тетик ҳис 
қиладилар, эришилаётган ютуқ, муваффақиятидан завқланадиларр. Жамоавий 
ўйинлар орқали болаларда ўртоқлик ва дўстлик ҳислари таркиб топади. Ролли, 
муайян қоидаларга мувофиқ ўйналадиган ўйинлар болаларда кузатувчанлик 
қобилиятини ўстиради, хотирасини мустаҳкамланишига ёрдам беради, 
интизомлиликни тарбиялайди. 
Мазкур ёш даврида бола ўз кучи ва эгаллаган кўникмаларига таянган ҳолда 
расм чизади, турли нарсаларнинг лойиҳа (конструкция)ларини, турли 
материаллардан, лойдан, пластилиндан буюмлар ясайди. Олти-етти ёшга 
тўлганда болада ўқишга бўлган қизиқиш, интилиш юзага келади. Мактаб ҳаёти 
унинг учун қизиқарли, мароқли туюлади, ўқишга борадиган биринчи кунни 
интиқлик билан кутади.

Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish