“Педагогика назарияси” ва “Педагогика тарихи” фанларини ўқитиш бўйича ўқув-методик мажмуа



Download 1,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/228
Sana25.02.2022
Hajmi1,4 Mb.
#296004
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   228
Bog'liq
pedagogika-savol-javob

428.
 
Бошланғич таълим даврида бола шахсининг ривожланиши 
қандай кечади?
Бошланғич таълим даврида ўйин фаолиятининг ўрнини энди ўқиш 
фаолияти эгаллайди. Ўқиб-ўрганиш боланинг вазифаси, ижтимоий бурчи бўлиб 


79 
қолади. Ўқиш жараёнида у дарсликларини ва ўқув қуролларини саранжом 
сақлаш, ўз вақтида ўрнидан туриш, мактабга белгиланган вақтда бориш, уйга 
берилган вазифаларни бажариш юзасидан кўникмаларни ўзлаштиради. Ўқувчи 
тобора масъулиятли бўлиб боради. Билимлар боланинг савиясини ўстиради, 
ақлий ривожланишини таъминлайди, сезгилари ва иродасининг ўсишига таъсир 
кўрсатади. 
Бироқ, бу даврда ҳам боланинг диққати ҳали беқарор бўлади. Бошланғич 
синфда ўқувчи хотирасида ҳам ўзгаришлар рўй беради. Ўқувчи биринчи синфдан 
бошлаб, таълим жараёнида ўқув материалининг кўп қисмини ихтиёрий равишда 
эслаб қолади. Шу билан бирга ўз-ўзини доимо назорат қилиб бориши лозим. Бунинг 
натижасида ўқувчининг хотираси такомиллашади, тафаккури ўсади. 7-8 ёшли 
болаларда ҳам тафаккур ҳали конкрет характерда бўлади. Улар ўзлари идрок 
этган ёки тасаввур қилган нарсалар ҳақидагина фикр юритадилар. Мантиқий 
тафаккурнинг дастлабки кўринишлари шакллана бошлайди. Учинчи ва 
тўртинчи синфларда ўқувчилар илмий билимларга оид айрим тушунчаларни 
ҳам ўзлаштириб оладилар. Бу даврда ўқувчиларнинг руҳиятида ҳиссий 
кечинмалар юз беради. Бошланғич синф ўқувчиларида бирор фанга, дарсга 
нисбатан қизиқиш юзага келади. Улар таълим олишни бурч эканлигини англаб 
етадилар. Дарс вақтида ўқувчи фаолиятига қўйилган юқори баҳо ўқувчиларда 
руҳий тетиклик, шодлик, ифтихор каби ҳиссий кечинмаларни туғдиради.
Ёмон баҳо олганда эса ўзидан норози бўлиш, пушаймон қилиш каби 
салбий кечинмалар содир бўлади. Айрим ўқувчилар яхши ўқишни истайдилар, 
аммо айримлар ёмон баҳо туфайли ўзларига ишонмай қоладилар, умидсизлик 
ва тушкунликка тушадилар. Бу эса ўқитувчидан хушёрликни талаб қилади. 
Бошланғич синф ўқувчилари жисмоний жиҳатдан нисбатан текис 
ўсадилар, ўғил ва қиз болалар ташқи кўринишидан бир-бирларидан кам 
фарқланадилар. Жисмоний ўсишига хос бу хусусиятлар тарбиячидан 
эҳтиёткорликни талаб этади. Бу ёшда бола билим олиш ва ўрганишга 
қизиқувчан бўлади. 
Суякларида тоғайлик устун, найсимон илик суяклари, асосан, энига ўсади, 
бўғинлар, кўкрак қафаси, умуртқа поғанаси ва тос суяклар яхши қотмагани 
туфайли тез шикастланади. Бу даврда ўқувчиларнинг мускул пайлари ва 
бўғинлар тез ўсиши туфайли улар серҳаракат бўлади. Бош мияси тез 
ривожланади, 12 ёшда миянинг оғирлиги катталарники билан тенглашса-да, 
тузилиши жиҳатидан фарқ қилади. Юрак, қон айланиш тизими ва нафас 
органлари ўсишда давом этади. Ўпка яхши ривожланган бўлса-да, бироқ, нафас 
йўли ва диафрагма бўш ривожланган бу ёшда ўқувчилар узоқ вақт ҳаракатсиз 
турсалар нафас олишлари қийинлашиб, организмнинг кислород билан 
таъминланиши ёмонлашади. Бошланғич синф ўқувчиларининг юраги ўзидан 
катталарникига нисбатан икки марта кўп қон чиқариб, юрак уруши бир 
дақиқада 90-92 мартани ташкил этади. Қон таркибида оқ қон таначалари кўп, бу 
эса уларни асабийлашишдан сақлаш, кўпроқ ҳаракат қилиш, очиқ ҳавода 
бўлиш, етарлича ухлаш ва дам олиш, стул (парта)да тўғри ўтиришлари, ўринда 
текис ётишлари кераклигини англатади. 


80 

Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish