1- кисм indd



Download 3,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/60
Sana25.02.2022
Hajmi3,57 Mb.
#289754
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   60
Bog'liq
Дарслик 1-қисм

Ҳудудий мезонлар асосида: халқаро, умуммиллий, минтақавий, маҳал-
лий ва ички фирма меҳнат бозори.
Халқаро меҳнат бозори миллий ва худудий меҳнат бозорларини ҳам 
қамраб олиб, меҳнат ва капитал миграциясини назарда тутади.
Умуммиллий меҳнат бозори мамлакат бутун ижтимоий ишлаб чиқариши-
ни қамраб олади. У орқали ҳар бир тармоқ ўзи учун зарур бўлган ходимларни 
танлаб олиш имкониятига эга бўлади. 
Минтақавий меҳнат бозори меҳнат ресурсларини иш кучи ортиқча бўлган 
худудлардан иш кучига талаб юқори бўлган ҳудудларга тақсимлаш имкони-
ятини беради.
Маҳаллий меҳнат бозори иш кучининг хўжалик юритувчи субъектлар ўр-
тасида ҳаракатчанлигини кўзда тутади. 
Ички фирма меҳнат бозори эса ходимларнинг бир корхона ичидаги ҳара-
катланишига асосланган, бунда ходим ёки ўзи ишлаб турган иш жойида ба-
жараётган ишлар ва хизмати хусусиятига ўхшаш янги иш жойига ўтади, ёки 
юқорироқ хизмат мансаби ва разрядига ўтказилади.
2. 
Рақобат белгиси бўйича: мукаммал рақобат, монопсония, касаба уюш-
малари иштирокидаги ва икки томонлама монопсония меҳнат бозорлари.


87
3.2. Меҳнат бозорининг шаклланиш шарт-шароитлари
3.3-расм. Меҳнат бозорининг турлари


III боб. Меҳнат бозори: моҳияти, шаклланиши ва ривожланиши
88
Мукаммал рақобат бозорида:
– кўп миқдордаги фирмалар меҳнат бозорида муайян меҳнат турини ёл-
лашда бир-бирлари билан рақобатда бўлади;
– бир хил малакага эга кўп сонли малакали ишчилар меҳнат бозорида 
бир-биридан мустақил равишда мазкур меҳнат хизматини таклиф этадилар; 
– фирмалар ҳам, ёлланма ходимлар ҳам иш ҳақининг бозор ставкаси усти-
дан назоратни амалга ошира олмайди. Улар иш ҳақи даражаси қандай бўли-
шини белгилай олмайди.
Монопсония меҳнат бозори. Уни бир харидор монополияси бозори деб 
ҳам аташади. Меҳнат бозорининг мазкур моделида иш кучини харид қилувчи 
монопол кучга эга бўлади. Ушбу модель учун қуйидаги хусусиятлар хосдир:
– монопол харидор кучига эга фирмада иш билан бандлар меҳнатнинг 
муайян тури билан банд бўлган ходимларнинг асосий қисмини ташкил этади;
– меҳнатнинг мазкур тури географик омилларга кўра нисбатан ҳаракатчан 
бўлмайди ёки ходимлар иш топа олмасликлари сабабли янги касб-корни 
эгаллашга ёки малака оширишга мажбур;
– иш ҳақи даражаси қандай бўлишини монопол фирма белгилайди. Бунда 
фирма ёлланма ходимларга тўлайдиган иш ҳақининг ставкаси у томондан 
ёлланадиган ходимлар сонига бевосита боғлиқ бўлади. 
Монопсония меҳнат бозорига кичик шаҳарлар ҳамда олисда жойлашган 
туманлардаги меҳнатга лаёқатли аҳоли учун асосий иш жойлари таклиф 
этадиган ягона корхона мавжудлиги хосдир. Агар маҳаллий меҳнат бозорида 
иш кучи харидори сифатида бир нечта (учта ёки тўртта) фирма монопол 
ҳуқуққа эга бўлса, бу олигопсония меҳнат бозори ҳисобланади.
Касаба уюшмалари иштирокидаги меҳнат бозори. Меҳнат бозорининг 
бу тури учун касаба уюшмалари иш ҳақини ошириш талабини қўйишлари 
хосдир. Улар ўзларининг бу иқтисодий мақсадларига қуйидагича эришишлари 
мумкин:
– меҳнат хизматига талабни тазйиқ ёрдамида ошириш. Баъзи касаба 
уюшмалари иш берувчиларга талабдан ортиқча ходимларни иш билан 
таъминлаш тазйиқини ўтказиш орқали ҳам таъсир кўрсатади;
– меҳнат унумдорлигини ошириш орқали. Бунинг учун корхоналарда 
ишчи-маъмурий қўмиталар ташкил этилади;
– иш ҳақи ставкаларини ошириш орқали. Касаба уюшмалари ёлланма 
ходимларни бирлаштириб, меҳнат таклифини ўз назоратлари остига 
олишлари ҳамда иш берувчиларга рақобат даражасидан юқори бўлган иш 
ҳақи ставкасини ўрнатиш тазйиқини ўтказишлари мумкин.
Икки томонлама монопсония бозори. Меҳнат бозорининг бу модели 
кучли тармоқ касаба уюшмалари мавжуд бўлган монопсония бозори учун 
хосдир. Бошқача айтганда, монопсония модели касаба уюшмалари фаолияти 


89
3.2. Меҳнат бозорининг шаклланиш шарт-шароитлари
ҳисобга олинадиган модель билан қўшилганда ана шундай бозор ҳосил 
бўлади. Меҳнат бозорининг бу тури учун касаба уюшмаларининг иш кучи 
сотувчисининг монопол ҳуқуққа эгалиги хосдир. Бунда касаба уюшмалари иш 
ҳақи миқдорини иш билан бандликни камайтириш ёки кўпайтириш ҳисобига 
ўзгартирадиган монопсоник иш берувчиларга қарши туради.
3. 

Download 3,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish