3.4-расм. Ёлланма ходим ва иш берувчининг мақсадлари,
манфаатлари ва эҳтиёжлари
III боб. Меҳнат бозори: моҳияти, шаклланиши ва ривожланиши
92
Бу эса меҳнат бозорида эркин ва соғлом рақобат бўлишини тақозо этади.
Ана шундай эркин ва соғлом меҳнат бозорида ёлланма ходимлар ўзлари учун
манфаатли бўлган иш жойларини эгаллаш учун рақобатлаша оладилар.
Шу билан бирга, меҳнат бозорида иш жойларини таклиф қилаётган иш
берувчилар ҳам кўп бўлиши шарт. Ана шундай ҳолатдагина муносиб иш
жойларига эга бўлиш учун фақат ёлланма ходимлар ўзаро рақобатлашибгина
қолмай, иш берувчилар ҳам юқори малакали ходимларни ёллаш учун
рақобатлаша оладилар.
Иш берувчиларнинг меҳнат бозорида рақобат устунлигига эришишлари-
нинг асосий воситаси ходимларни рағбатлантириш таклифларидир. Ушбу
воситалар фақат иш ҳақининг ўзинигина эмас, шунингдек, мукофотлар,
имтиёзлар, ижтимоий мақом, инсон капиталига инвестициялар, хавфсизлик
кафолатлари, иш тартиби, меҳнат шароитлари ва бошқа қулайликларни
қамраб олиши керак.
Ўзини ўзи иш билан таъминлаш, ўзи ва оила аъзолари учун иш жойи яратиш
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, оилавий тадбикорлик, касаначилик
учун хос. Техниканинг ривожланиши, янги технологияларнинг жорий
этилиши ишлаб чиқаришда шахсий меҳнат фаолияти доирасини кенгайтириб
юборди. Бу эса ишлаб чиқариш воситаларига эга бўлмаган, фақат ўз шахсий
меҳнати элтувчиси бўлган ёлланма меҳнатдан фойдаланиш кўламларини
кескин оширди. Шунинг учун постиндустиал жамият иқтисодиётида иш
кучини эркин ёллаш ва ишдан бўшатиш – корхонанинг товар ва хизматлар
бозоридаги рақобатдошлигининг асосидир.
Агар қонун иш берувчининг бу ҳуқуқини чеклайдиган бўлса, у кам
самарали ходимларни ишдан бўшатиб, уларнинг ўрнига меҳнат унумдорлиги
юқори иш кучини ёллаш эркинлигига тўсқинлик қилади. Бундан ташқари ана
шундай вазиятларда ходимнинг ўзи ҳам юқори унум билан меҳнат қилиш,
бунинг учун ўзининг малакасини ошириш мотивациясини йўқотади.
Муайян даврда расмий меҳнат даромадига эга бўлмаган ёки «ҳуфиёна»
даромадга эга ходимларнинг каттагина қисми вақтинча амал қилмаётган иш
жойларини эгаллаб турганлиги боис, меҳнат бозорини тартибга солиш ахборот
етишмаслиги ёки нохолислиги билан мураккаблашган эди. Шунингдек,
яширин ёлланиб ишлаш ҳамда шахсий меҳнат фаолияти кўламлари ҳам
кенгайган эди. Натижада, уларни ҳисобга олиш имкониятининг йўқлиги иш
билан бандлик даражасини аниқ белгилаш имконини бермас эди.
Давлат ўша даврда меҳнат бозорини тартибга солишнинг ижтимоий
йўналтирилган моделини қўллаш ва фаол сиёсат олиб бориш бўйича чора-
тадбирлар кўрганлигига қарамасдан, меҳнат органлари меҳнат ресурсларига
талаб қисқаришини тўхтатиш ҳамда унга талаб ўсишини рағбатлантириш
имконига эга эмас эди.
93
3.2. Меҳнат бозорининг шаклланиш шарт-шароитлари
Ўша йилларда ишсизлик даражасини камайтириш ва унинг оқибатларини
юмшатишга алоҳида эътибор қаратилди. Шу билан бир қаторда, меҳнат
ресурслари таклифи ва унга талаб нисбатини мувозанатга келтириш чора-
тадбирлари кўрилди.
Меҳнат бозорини шакллантиришнинг сифат жиҳатидан ажралиб
турадиган учинчи босқичида (2000 йилдан сўнг) Ўзбекистон Республикаси
макроиқтисодий холатида рўй берган ижобий ўзгаришлар меҳнат бозорига
жиддий таъсир кўрсатди (3.5-расм).
Янги қонунчиликда Ўзбекистонда аҳолини иш билан таъминлаш
соҳасидаги давлат сиёсати қуйидаги принципларга асосланади:
– меҳнат қилиш ва ишни эркин танлаш ҳуқуқини амалга оширишда барча
фуқароларга жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши,
мулкий аҳволи ва мансаб мавқеидан, динга муносабати, эътиқодидан, жамоат
бирлашмаларига мансублигидан, шунингдек, ходимларнинг ишчанлик
жиҳатларига ҳамда улар меҳнатининг натижаларига боғлиқ бўлмаган бошқа
ҳолатлардан қатъи назар тенг имкониятларни таъминлаш;
– кишиларнинг меҳнат ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-
қувватлаш ва рағбатлантириш, уларда меҳнат қилиш ва ҳаёт кечиришда
муносиб шароитларни таъминлайдиган унумли ва ижодий меҳнат қобилиятини
ривожлантиришга кўмаклашиш;
– меҳнат қилишнинг ихтиёрийлиги;
– иш билан таъминланиш соҳасида ижтимоий кафолатлар бериш ва
аҳолини ишсизликдан ҳимоя қилишни таъминлаш;
– ижтимоий ҳимояга ўта муҳтож ва иш топишда қийналаётган фуқаролар
учун мавжуд иш жойларини сақлаб қолаётган ва янги иш жойларини
яратаётган иш берувчиларни рағбатлантириш;
– иш билан таъминлаш соҳасидаги тадбирларни иқтисодий ва ижтимоий
сиёсатнинг бошқа йўналишлари билан мувофиқлаштириш;
– аҳолини иш билан таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, амалга
ошириш ва уларнинг бажарилишини назорат қилишда давлат органлари,
касаба уюшмалари, ходимларнинг вакиллик органлари ва иш берувчиларнинг
ўзаро ҳамкорлиги;
– аҳолини иш билан таъминлаш муаммоларини ҳал қилишда давлатлараро
ҳамкорлик ва бошқалар.
Ҳозирда ҳар йили мамлакат меҳнат бозорига таълим муассасаларини та-
момлаган, меҳнатга лаёқатли ёшга етган 600 мингдан ортиқ ёшлар чиқмоқда.
Шу билан бирга миллий иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар натижасида 250
мингга яқин киши пенсия ёшига етиб, меҳнат бозорини тарк этмоқда. Меҳнат
ресурсларининг бу даражада кўпайиши меҳнатга лаёқатли аҳолининг иш би-
лан бандлиги муаммосини ҳал этишга янгича ёндашувларни талаб этмоқда.
III боб. Меҳнат бозори: моҳияти, шаклланиши ва ривожланиши
94
Do'stlaringiz bilan baham: |