1- кисм indd



Download 3,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/60
Sana25.02.2022
Hajmi3,57 Mb.
#289754
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   60
Bog'liq
Дарслик 1-қисм

3.5-расм. Меҳнат бозорининг муфассал таркиби


95
3.2. Меҳнат бозорининг шаклланиш шарт-шароитлари 
Иш билан бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш, 
иш билан банд бўлмаган аҳолини, айниқса, мамлакат ёшларини ишга 
жойлаштириш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш, меҳнат 
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнат муҳофазасини кучайтириш, аҳолининг 
иш билан бандлигини таъминлаш бўйича мувофиқлаштирилган самарали 
ишларни амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда 
маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг масъулиятини тубдан кучайтириш 
мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари 
вазирлиги олдига бир қатор янги вазифалар қўйилди.
Вазирлик ва унинг тузилмаларининг устувор вазифалари ва фаолият 
йўналишлари сифатида қуйидагилар белгиланди: 
– меҳнат бозоридаги ҳақиқий ҳолатни республикамиз минтақалари ке-
симида чуқур таҳлил қилиш асосида аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 
ҳудудий ва тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини 
мувофиқлаштириш, янги иш ўринлари ташкил этиш бўйича давлат буюртма-
ларини ишлаб чиқиш ва аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари учун 
иш жойлари квотасини белгилаш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ком-
плекс чора-тадбирларни амалга ошириш; 
– меҳнат органларига мурожаат қилган ишсизларни ишга жойлаштириш-
ни таъминлаш, аҳолини жамоат ишларига, биринчи навбатда, йирик инвести-
ция лойиҳаларини амалга оширишга, йўл ва уй-жой коммунал инфратузилма-
сини қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилишга, шаҳарлар ва туманларни 
ободонлаштиришга, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларида иштирок этишга 
жалб этиш;
– ишга жойлашишга муҳтож шахсларни, айниқса, иш билан банд бўл-
маган мамлакат ёшларини, имконияти чекланган шахсларни ва ишсизларни 
иқтисодиётнинг ҳамда меҳнат бозорининг реал талабларидан келиб чиққан 
ҳолда, касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизи-
мини тубдан такомиллаштириш; 
– вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари билан бирга-
ликда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг битирув-
чиларини улар эгаллаган мутахассисликларга мувофиқ ишга жойлаштириш-
ни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш; 
– меҳнат бозорини тартибга солиш, иш билан бандлик, меҳнатга доир 
муносабатлар, меҳнат муҳофазаси, касбий ва меҳнат стандартлари, гендер 
тенгликка риоя этилиши, уюшмаган аҳолини касб-ҳунарга тайёрлаш 
ва қайта тайёрлаш, ишсизларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида 
бозор муносабатлари шароитларига мос келадиган норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва уларнинг бажарилишини 
назорат қилиш; 


III боб. Меҳнат бозори: моҳияти, шаклланиши ва ривожланиши
96
– ишга жойлаштириш жараёнига илғор ахборот технологияларини фаол 
жорий этиш, жумладан, вакансиялар базасини яратиш ва доимий ривожлан-
тириб бориш; 
– ишга жойлашишга кўмаклашиш бўйича хизматлар кўрсатиш бозорида 
замонавий инфратузилма ва рақобат муҳитини яратиш, аҳоли бандлигини таъ-
минлаш масалаларида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жойлар да ги 
маҳаллий ҳокимият органлари, таълим муассасалари, нодавлат ташкилотлари, 
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоатчиликнинг ўзаро 
ҳамкорлигини таъминлашнинг самарали механизмларини шакллантириш; 
– иш билан бандлик ва меҳнат муҳофазаси соҳасида қонунчиликка риоя 
этилиши устидан назоратни таъминлаш, меҳнат шароитлари экспертизасини 
амалга ошириш, меҳнат муносабатларини, меҳнатни моддий рағбатлантириш 
механизмларини янада такомиллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирларни 
амалга ошириш; 
– уюшмаган аҳоли ва иш берувчилар ўртасида меҳнат ҳуқуқлари ва 
муҳофазаси масалалари бўйича кенг ахборот-тушунтириш ишларини олиб 
бориш; 
– кам таъминланган оилаларга нафақалар ва моддий ёрдам тўланиши бў-
йича мониторингни амалга ошириш, меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг иш 
билан бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик фаоллигини ошириш орқали 
оилани кам таъминланганликдан чиқариш юзасидан индивидуал дастурларни 
ишлаб чиқиш. «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастурини амалга ошириш.
Мамлакатда 194 та туман Иш билан бандликка кўмаклашувчи (шаҳар) 
марказлари фаолият олиб бормоқда. Бандлик ва меҳнат муносабатлари 
вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ривожланиш дастури билан 
биргаликда «Меҳнат бозори» тизимини яратган. Тизим Иш билан бандликка 
кўмаклашувчи туман (шаҳар) марказларидан тўғридан-тўғри ҳисоботлар 
ҳамда статистика маълумотларини олиш имкониятини яратди. 
Шу билан бирга мамлакатда иш берувчилар билан ходимлар ўртасида 
бевосита алоқа қилиш имкониятини яратиб берадиган «Бўш иш жойлари ва 
ходимлар тўғрисида маълумотларни жойлаштириш ва излаш онлайн тизими» 
давлат портали ҳам ишга тушган. Ундаги маълумотлар ҳар ойда янгиланиб 
борилади.
Ҳозирги пайтда мамлакатда аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш 
бўйича ҳар йили ҳудудий ва тармоқ дастурлари ишлаб чиқилади. Уларда, би-
ринчи навбатда, янги иш ўринлари ташкил этиш бўйича давлат буюртмала-
рини изчил бажариш, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари учун иш 
жойлари квотасини белгилашга қатъий амал этиш чоралари кўрилмоқда.
Меҳнатга лаёқатли аҳоли, шунингдек, жамоат ишларига, йирик инвестиция 
лойиҳаларини амалга оширишга, йўл ва уй-жой коммунал инфратузилмасини 


97
қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилишга, шаҳарлар ва туманларни 
ободонлаштиришга, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларида иштирок этишга 
жалб этилмоқда.
Ишга жойлашишга кўмаклашиш бўйича хизматлар кўрсатиш бозорида эса 
замонавий инфратузилма ва рақобат муҳитини яратиш, аҳолининг иш билан 
бандлигини таъминлаш масалаларида давлат ва хўжалик бошқаруви, жойлар-
даги маҳаллий ҳокимият органлари, таълим муассасалари, нодавлат ташки-
лотлари, маҳаллалар ва жамоатчиликнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш-
нинг самарали механизмлари ишга солинмоқда.

Download 3,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish