3.9-расм. Меҳнат бозорининг классик модели
Бошқа айрим мамлакатларда ҳам тарифлар бирмунча камайтирилди, бироқ
давлатнинг иқтисодиётни тартибга солишдаги иштироки давом этди. Герма-
III боб. Меҳнат бозори: моҳияти, шаклланиши ва ривожланиши
120
ния, Япония, Россияда саноатни ривожлантириш давлат ғазнаси маблағлари
ҳисобига қурилиш кўламларини кенгайтириш, фойдали буюртмалар бериш,
субсидиялар ажратиш, АҚШда хусусий компанияларга жамоат ерлари ажра-
тиб берилиши ҳисобига рағбатлантириб борилди.
Аслини олганда, Буюк Британияда ҳам давлатнинг иқтисодиётга арала-
шувини фритредчиларнинг ўзлари ҳам мулкни муҳофаза қилиш, шартнома
қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, фирибгарликка қарши курашиш
тарзида талаб қилардилар. Айни вақтда, ўша пайтда қабул қилинган саноат
корхоналари, касаба уюшмалари тўғрисидаги ва бошқа қонунлар иқтисоди-
ётни тартибга солиш мақсадларига йўналтирилган эди. Бошқа давлатларда,
айниқса, Германия ва АҚШда амалий доиралар ҳеч қачон давлатнинг иқтисо-
диётга тариф йўли билан тартибга солиш номини олган аралашувига қарши-
лик кўрсатмаганлар.
ХХ асрда Д. Рикардо ва Д. С. Милльнинг «эркин савдо» модели икки
швед иқтисодчилари – Э. Хекшер ва Б. Олин томонидан такомиллаштирилди.
Агар классик моделда фақат ўзгарувчан омил иш кучининг қиймати ва
тўла ихтисослашиш бўлса, янги, иккинчи моделда бу мезонлар қатори
ишлаб чиқариш омиллари (ер, меҳнат ва капитал) билан таъминланишдаги
тафовутлар ҳам ҳисобга олиниши назарда тутилади.
Иш билан бандлик ва меҳнат бозори хусусида классик мактаб вакиллари,
жумладан, Т. Мальтус ишсизлик демографик сабабларни келтириб чиқаради,
бунинг натижасида аҳоли сонининг ўсиш суръатлари ишлаб чиқаришнинг
ўсиш суръатларидан юқори бўлади, деб ҳисоблаган
1
.
Д. Рикардо эса иш ҳақини тартибга солувчи қонунларни тадқиқ этиб, иш
ҳақи даражаси меҳнат таклифига боғлиқлиги тўғрисидаги қоидани асослаган
2
.
У иш кучининг таклифи иш берувчилар томонидан унга талабга кўп жиҳатдан
боғлиқлигини тасдиқлайди, чунки янги иш ўринлари яратиш секинлик билан
содир бўлади. Демак, меҳнат бозоридаги рақобат, ҳозирги пайтдаги каби,
асосан, ходимлар ўртасида рўй берган.
Меҳнат бозорини тартибга солиш жараёнларини асослаш учун А. Пигу
томонидан илгари сурилган қоидалар муҳим методологик аҳамиятга эга.
Унинг фикрига кўра, меҳнат бозорида мукаммал бўлмаган рақобат амал
қилади, бу эса меҳнат баҳосининг ошишига олиб келади. Шунинг учун иш
берувчига маҳсулот ишлаб чиқариш қийматини оширишга қодир бўлган
малакали мутахассисга юқори иш ҳақи тўлаш фойдалироқдир. Иш берувчи
юқори самарали меҳнат ҳисобига персонални қисқартириш имкониятига
эга бўлади. А. Пигунинг пул шаклидаги иш ҳақини ялпи қисқартириш иш
1
М а л ь т у с Т. Опыт о законе народонаселения / Т. Мальтус: в 2т. –М.: Экономика. –Т. 2: Антоло-
гия экономической мысли.1993. – С. 5-13-6.
2
Р и к а р д о Д. Сочинения. – М.:1961. – С. 25-30.
121
3.5. Меҳнат бозорининг моделлари
билан бандликни рағбатлантириши мумкин, деган нуқтаи назари диққатга
сазовордир
1
.
Do'stlaringiz bilan baham: |