1- кисм indd



Download 3,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/60
Sana25.02.2022
Hajmi3,57 Mb.
#289754
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   60
Bog'liq
Дарслик 1-қисм

Меҳнат бозори мукаммал бўлмаган тизимдир. Унинг бозор механизми 
қатор камчиликларга эга. Жумладан, меҳнат бозори иш билан тўла бандликни 
таъминлай олмайди ва ходимларни ишсизликдан ҳимоя қилмайди. Бу ерда 
энг рақобатбардош ходимларни шафқатсиз танлаб олиш рўй беради. Меҳнат 
бозорида ёлланма ходимларнинг мавқеи аввал бошдан иш берувчилар 
мавқеига қараганда пастдир. Шунинг учун улар манфаатини ҳимоя қилиш 
учун меҳнат бозорига ташқи таъсир кўрсатиш керак бўлади. 
Меҳнат бозори очиқ тизимдир. Унга турли ташқи: демографик, илмий-
техникавий, ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа омиллар таъсир 
кўрсатади. Меҳнат бозорига, шунингдек, иқтисодиётнинг ривожланиши, иш 
билан бандлик соҳасида олиб борилаётган сиёсат, ўзгариб борувчи тарихий, 
миллий ва географик хусусиятлар ҳам таъсир кўрсатади. Бу ўзгариб борувчи 
шарт-шароитлар кўпинча тадқиқ этилаётган бозорга салбий таъсир кўрсатади. 
Бу салбий омиллар таъсирини камайтириш учун меҳнат бозори доимий 
равишда тартибга солиб турилиши керак. 
Меҳнат бозори макроиқтисодиётга, бу билан эса жамиятдаги ижтимоий 
вазиятга ҳам таъсир кўрсатади. Меҳнат хизматига талаб ва унинг таклифи 
номутаносиблиги ортиб борганда, яъни меҳнат бозор конъюктураси 
ўзгарганда ижтимоий беқарорлик вазияти рўй бериши мумкин.
3.4. Меҳнат бозорини тартибга солиш усуллари
Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг, бозор иқтисодиёти ўзини 
ўзи тартибга солади, деган ўта жўн ва алдамчи тасаввурлардан воз кечиб, 
маъмурий-буйруқбозлик тизимидан бошқарувнинг бозор тизимига ўтиш 
жараёнида ислоҳотларни изчил ва босқичма-босқич амалга ошириш йўлини 
танлади.
Энг муҳими, парокандалик ва бошбошдоқлик таъсирига тушиб қолмаслик 
учун ўтиш даврида айнан давлат бош ислоҳотчи сифатида масъулиятни ўз 
зиммасига олди. 
Мамлакатда иқтисодиётни ислоҳ этишда, энг аввало:
– иқтисодий барқарорликка эришиш;
– институционал ва бозор ўзгартиришларини ўтказиш;
– давлат инвестициявий дастурлари ҳамда хорижий инвестицияларни 
жалб этиш ҳисобига иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш 
чора-тадбирлари кўрилди.


III боб. Меҳнат бозори: моҳияти, шаклланиши ва ривожланиши
110
Иқтисодиётни барқарорлаштириш ва иқтисодий мувозанатни сақлаш, 
ишлаб чиқаришнинг кескин пасайиб кетиши ва оммавий ишсизликка 
йўл қўймаслик, шунингдек, пулнинг қадрсизланишининг олдини олувчи 
дастурлар асосида аниқ мақсадни ифодаловчи ишлар амалга оширилди. 
Давлат томонидан иш билан бандлик ижтимоий меҳнат муносабатларини 
тартибга солиш меҳнат бозорини тартибга солишнинг асосий воситаси 
ҳисобланади (3.7-расм). 
Давлатнинг меҳнат бозорини тартибга солишдан кўзланган мақсад иш 
кучига бўлган эҳтиёжни кучайтириш ва иш кучи самарали таклифини қўллаб-
қувватлашга кўмаклашишдан иборатдир. Бу қуйидагилардан иборат:
– иқтисодий ўсиш имкониятларини кенгайтириш учун меҳнат ресурслари 
салоҳиятини шакллантириш ва уларни иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларга 
мувофиқлаштириш;
– аҳоли турли гуруҳларининг иш билан бандлик даражасини ошириш, 
ишсизликни камайтириш орқали ижтимоий тангликни юмшатиш;
– глобал инқироз шароитида иш билан бандликни барқарорлаштириш, иш 
кучига талабни бутун чоралар билан ошириш. 

Download 3,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish