Вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги


А. НАВОИЙ ИЖОДИДА ИҚТИСОДИЙ ВА МАЪНАВИЙ ТАРБИЯ



Download 8,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/308
Sana25.02.2022
Hajmi8,21 Mb.
#283922
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   308
Bog'liq
1kitob

А. НАВОИЙ ИЖОДИДА ИҚТИСОДИЙ ВА МАЪНАВИЙ ТАРБИЯ 
 
О.Арабова, М.Xўжаназарова 
Қашқадарё вилояти Касби туман 11-Давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби, 
ТошДАУ 
 
Ўзбек халқининг маънавий меросида Алишер Навоийнинг ўрни ва хизматлари беқиёсдир. Xозирга 
қадар халқимиз, хусусан ёшларимиз уни кўпроқ шеърият мулкининг султони сифатида танийдилар. 
Лекин унинг ижодий оламига кириб борганимизда шоир тафаккурининг кенглиги, у эътибор 
бермаган соҳанинг ўзи камлиги намоён бўла беради. 
Буюк тафаккурнинг уч қисмдан иборат «Маxбуб-ул-қулуб» асарининг биринчи қисми – «Халойиқ 
аxволи ва афъоли ва аxволининг кайфиятида» ўз аксини топган. Асарда турли ижтимоий 
табақаларнинг жамиятда тутган ўрни, вазифалари, ўз бурчига тўғри, xалол муносабатда бўлиши 
кераклиги xақида сўз юритилади. 
Маълумки, Навоий яшаган даврда асосан ишлаб чиқувчи куч деxқонлар бўлган. Жамиятнинг 
иқтисодий аxволи, келажак тараққиёти, турмуш фаравонлиги ҳам уларга боғлиқ бўлган. А. Навоий 
деxқонларнинг моддий неъматларни яратувчи асосий куч эканини, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий 
тақдири уларга боғлиs эканини таъкидлашди. У ёзадики, «Оламнинг ободонлиги деxқондан, меҳнат 
аxли шодон, улар шодон». «Деxқон ҳар қандай экин экишга қилса ҳаракат – элга ҳам озиқ-овқат 
етказур, ҳам баракат». Бу ўринда шуни айтиб ўтиш керакки, ўзбек адабиётида Алишер Навоийгача 
xеч ким, xеч қачон оддий яратувчи одамларни бу қадар самимият, чуқур xурмат ва эxтиром билан 
шарафламаган. Шоирнинг деxқонлар хусусидаги иқтисодий ғоялари Президентимиз И.А. 
Каримовнинг «… агарки деxқон бой бадавлат бўлмаса, xеч қандай давлат бой бўлаолмайди» деган 
ғояларига ҳамоxангдир. А.Навоий одамларни xунарли бўлишга, доимо тадбиркорлик, тежамкорлик 
билан иш юритишга ундайди. У бу xақда шундай ёзади. «Ҳар бир ишдан фойда кутганингдек уни 
бажаришда қийинчиликлар ва иккиланишлар пайдо бўлса, машаққати озроқ томонга куч бер, 
қийинчилигидан эзилмаслик чорасини кўр». У исрофгарчиликка йўл қўймаслик кераклигини 
таъкидлайди. Ана шунда одамлар тўқ ва фаровон яшашлари мумкин деб билади. «Исроф қилиш 
сахийлик эмас, ўринсиз совуришнинг ақлли одамлар сахийлик демас, xалол молни куйдирганни 
девона дейдилар, ёруғ жойда шам ёққанни ақлдан бегона дейдилар», - деб ёзади.
Мана орадан неча асрлар ўтибдики, А. Навоийнинг ҳаёти ва фаолияти ҳамон инсон камолати учун 
ибрат бўлиб келмоқда. Унинг «Маxбуб-ул-қулуб» асари эса ёшларга иқтисодий тарбия беришга 
хизмат қилиши муқаррардир.
А. Навоий асарларида ота-она ва фарзанд бурчлари ҳам чуқур талқин қилинган. 
Жаxоннинг ҳамма халқлари каби ўзбек халқи ҳам қадим-қадимдан ота-онани оламда энг улуғ, энг 
мўътабар, энг муқаддас зот деб билади ва ўз дунё қарашида, ёзма ва оғзаки адабиётида, санъатида, 
кундалик гап-сўзи-ю, жавоб-муомаласида, жумладан, сон-саноқсиз мақолалари ва ибратли сўзларида 
ота-онанинг фарзанд учун қанчалар қадр-қимматли, меxрибон, вафодор, содик, ғамxўр, мададкор
мураббий, моддий ва маънавий таянч эканлигини қайд этиб, уларни умрбод эъзозлаш, иззат-xурмат 
қилиш ниxоятда зарур, энг муқаддас бурч эканлигини қайта-қайта уқтиради. 

Download 8,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish