тараққиёт кафолатлари» асари давлат экологик хавфсизлик стратегиясини белгилашда муҳим
назарий-методологик асос бўлди
1
. Ўзбекистон давлатининг экологик сиёсатида,
инсон
манфаатларини ҳимоя қилишнинг Конституцион қонуний асослари шакллантирилди. Бу қонунлар
республикамизда экологик хавфсизликни таъминлаш стратегиясини ишлаб чиқишнинг кафолати
бўлиб қолмоқда. Экологик хавфсизлик муаммоси глобал характерга эга бўлиб, мураккаб ижтимоий
xодисадир. Унинг қуйидаги хусусиятларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
Биринчиси – xозирги даврда
инеграциялашув ва глобаллашув жараёнларининг кучайишига қарамай, экологик хавфсизлик хусусий
кўринишга эга эмас. Чунки, юқорида кўрсатилган жараёнлар, уларнинг миллий хусусиятларини
шартли қилиб қўймоқда
. Иккинчиси – глобал миқёсда экологик
вазиятнинг кескинлашуви, халқаро
экологик сиёсий муносабатларда техник-технологик, интеллектуал ва ахборот айрибошлаш
соҳаларида ҳамкорлик қилиш тенденциясини устувор йўналишга айлантирмоқда.
Учинчиси –
экологик хавфсизликнинг миллий ва халқаро институционал тизимидаги таркибий ўзгаришларнинг
хусусиятлари гуманистик тамойилларга асосланиб, умуминсоний характер касб этмоқда.
Тўртинчиси
– экологик барқарор тараққиётни таъминлашда ижтимоий онг шаклларининг интеграциялашуви ҳар
қандай миллий тўсиқларни бартараф қилиб, умуминсоний гуманистик мазмунини намоён қилмоқда.
Кўрсатилган омиллар миллий экологик хавфсизликнинг жамият барқарор ривожланишни
таъминлашда xал қилувчи аҳамият касб этади ва унинг янгиланиши ва такомиллашиб бориши учун
зарур шарт-шароитларни умумлаштиради
2
.
Экологик
хавфсизликнинг
мазмун-моxияти
ижтимоий-сиёсий
муносабатларни
инсонпарварлаштириш билан боғлиқ бўлиб, ўзининг глобал аҳамияти ва мақсадига кўра, халқаро
стратегик ҳамкорликни тақозо қилади. Шунинг учун турли давлатларнинг экологик хавфсизликни
таъминлаш бўйича узоқ муддатларга мўлжалланган давлат стратегиясини ишлаб чиқиш ва
уларни
мувофиқлаштириши муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистоннинг экологик хавфсизлигига чегара олди xудудларининг антропотехноген
ифлосланиши жиддий таxдид солмоқда. Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон саноат корхоналари
xудуд атмосферасини ифлослантирувчи асосий омил бўлиб қолмоқда. Айниқса, Мойли-сув
(Қирғизистон) дарёси қирғоқлари бўйлаб кўмилган радиоактив чиқиндилар бутун минтақада
экологик фалокатларга сабаб бўлиши
мумкин
3
. Анзоб тоғ-металлургия комбинати (Тожикистон)
ичимлик суви олинадаган Зарафшон дарёси учун жиддий хавф туғдирмоқда. Фарғона водийси
Қирғизистондаги қўрғошин кони (Сумсар), уран (Шакантар), симоб-сурьма-флюорит (Xайдаркон),
сурьма (Қадамжой) конлари фаолиятидан жиддий зарар кўрмоқда. Экологик хавфсизликни
таъминлаш мураккаб ижтимоий-сиёсий xодиса бўлганлиги учун, унинг биринчи навбатда
бажариладиган вазифаларини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга, яъни устувор йўналишларни белгилаш,
бу соҳадаги давлат сиёсатининг самарадорлигини белгилайди. Давлат экологик хавфсизлик
сиёсатининг устувор вазифаларини қуйидагича туркумлаштириш мумкин:
- экологик фаолиятни бунёдкор-оқилона ташкиллаштиришнинг қонуний-xуқуқий
асосларини
шакллантириш;
- табиатни муxофаза қилиш тадбирларини молиявий, техник, технологик жиҳатдан таъминлаш;
- халқаро экологик сиёсий муносабатларда инвестиция, ахборот, тажриба айрибошлашни
кучайтириш;
- аҳолининг экологик онги ва маданиятини ривожлантиришнинг усуллари ва воситалари
бирлигини таъминлаш.
Шундай қилиб, экологик хавфсизликни таъминлаш – миллий хавфсизликка таxдидларнинг
олдини олишдан иборат муҳим вазифа қилиб
белгиланган
4
. Зеро, давлатнинг барқарор тараққиёти,
унинг экологик хавфсизлигини таъминлашига боғлиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: