Навоий отани ойга, онани эса ундан ҳам юксакка кўтариб, қуёшга тенглаштиради. Фарзандга
қарата «Икки дунёнг обод бўлишини истасанг, шу икки одамнинг розилигини ол»- дейди.
Навоийнинг кўпгина асарларида ота-онасини рози қилган фарзанд тимсолини кўрамиз. Фарxод,
Мажнун, Лайли, Меxр, Суxайл кабилар шулар жумласидандир. Чунончи, Фарxод Хоқон таклиф этган
шоxликни рад этиб, отасини мамнун қилади. Юнонистонда аждарни ўлдириб, хазинани топгач уни
отасига тақдим этади.
Ишқ Мажнунни девонага айлантирган бўлса-да, лекин у ота-она олдидаги бурчини унутмаган эди.
У ота-она розилиги учун Навфалнинг қизига уйланишга, уларнинг шодлиги деб, Маккага xажга
боришга ўзини мажбур қилади. Лайли эса Мажнунни қанчалик севмасин, ота-онасини рози қилиш
учун Ибн Саломга турмушга чиқишга кўнади.
А. Навоий xикматли сўзларида шундай дейди:
Онани ўрнини ота тутмас ўғилга,
Ки мумкиндур ўғул бўлмоқ отасиз.
Масихо бирла Марямдин қиёс эт,
Ки, имкон йўқ турур бўлмоқ онасиз.
Фарзанд ота қуллуғин чу одат қилғай,
Ул одат ила касби саодат қилғай.
Зода муриду отани пир бил,
Ҳар ишида xукмига таъсир бил.
Фарзанд фақатгина ота-она туфайлигина дунёга келганини унутмаслиги керак. Ота-онасига қандай
муомила қилса, вақти соати келиб у ҳам ота ёки она бўлганда, ўз боласидан шундай муносабат
кўради. Фарзандга дунёда ота-онадан яқинроқ киши йўқ, чунки улар фарзанд учун жонларини ҳам
беришга тайёрдирлар. Бу фикрни А. Навоий ҳам таъкидлайди. Жумладан, шоирнинг «Сабъаи сайёр»
достонидаги бешинчи xикоятда келтирилишича Меxр ва Суxайлни оталар шунчалик севишар эдики,
фарзандларни банди қилган даxшатли Жобирдан тап тортмай, уларни озод қилишга борадилар.
Гарчи улар Жобир томонидан асир олинсаларда лекин кўп ўтмай Меxрнинг донолиги ва
Суxайлнинг жасорати туфайли озод бўладилар. Ёшлар бир-бирига етишишади. Ўз фарзандларидан
рози бўлган иккала шоx ҳам тож-тахтни Суxайлга топширади. Бу билан Навоий айтмоқчики, ота-она
розилиги ҳар қандай балони даф этиб, фарзандни албатта мақсадига етказади.
Навоий ота ризосини Оллоx ризосига тенглаштириб, шундай дейди: «… отанг
парвардигорингдир, бу жиҳатдинким, Тенгри таоло сени йўқдин бор қилмоққа восила улдур ва
туфулиятдин шабоб синниғача парвариш бергувчи ул».
Шундай экан, зинxор ота-онани ранжитмаслик лозим. Дарвоқе xадисларда айтилганки, ота-онани
сўкиш, уларни сенлаш, бошқалар билан жанжаллашганда ота-она номини тилга олиш ва ота-она
айтганларини бажармасликнинг барчаси гуноxдир.
Иста ато йўлида жон фидо қилмоқ,
Қуллуқ, анога ҳам унга имкон қилмоқ.
Зуxри адаб истасанг фаравон қилмоқ,
Бил они ато-анога эxсон қилмоқ.
Xозирги куннинг ўқув-тарбиявий жараёнларига қўйиладиган талабларидан бири дарс мавзулари
асосида таълимий ва тарбиявий билимлар бўлиши керак. Юқорида келтирилган дарс жараёни билим
ва тарбия беришга асослангандир.
Do'stlaringiz bilan baham: