1-шарт:
«Матбуот» Журналистлари саволларига жавоблар.
«Халқ сўзи» рўзномасининг муxбири саволи:
М. Юсуфнинг ҳаёти xакида маълумот берсангиз.
«Ёш куч» ойномасининг муxбири саволи:
М. Юсуфнинг ижод йўли xақида маълумот берсангиз.
2-шарт. «
Шеърият бўстони».
М. Юсуф шеърларидан ифодали ёд айтиш ва таҳлил қилиш.
3-шарт.
Кластер.
(Топшириқ бажарилганига қараб, М. Юсуфнинг шоир Шавкат Раxмонга бағишлаб ёзган
«Лолақизғалдоқ» шеъри магнетафондан эшиттирилади).
4-шарт. «
Xозир жавоблик» машқи.
Гуруxлардан биттадан ўқувчи чиқади ва бештадан саволга жавоб беради.
Саволлар:
1. М. Юсуфнинг қандай достонлари бор?
«Қора қуёш», «Осмоннинг охири», «Кўxна қудуқ».
2
. 47 йил умр кўрган ижодкорлардан қайсиларини биласиз?
М. Юсуф, Шавкат Раxмон, Бобур ….
3. М. Юсуфнинг «Меxр қолур, муxаббат қолур» шеърининг тузилиши қандай?
Мурабба, 4 мисралик, 5 банд, 20 мисрадан иборат.
4. М. Юсуфнинг «Ватаним» шеърида «Тарқаб кетган… Уруғимисан, Ватаним» мисраларидаги
нуқталар ўрнига қандай сўз қўйилади?
96 уруғ.
5. М. Юсуфнинг шеърларини кимлар қўшиқ қилиб куйлаган?
Севара Назархон, Юлдуз Усмонова, Муxриддин Холиқов, Охунжон Мадалиев.
6.«Меxр қолур, муxаббат қолур» шеърида қайси ошиқлар номи эсланади?
Тоxир ва Зуxра.
7. «Некбин туйғулар» қайсилар?
Тоза, пок, самимий туйғулар.
8. Ғийбатларга чида, туxматга чида, сен биттасан, ахир ёруғ оламда, - деган сатрлар қайси
шеъридан.
«Биз бахтли бўламиз» шеърида бор.
9. М. Юсуф «Ватаним» шеърида: Ким қашқарни қилди макон, Ким Энасой томонда, - деганда
кимларни назарга тутган?
Қашқарда – Фурқат, Энасой (Сибир)да Усмон Носир ёдга олинган.
10. Уйғонсам – кўркам кул, йиғлар севгилим …
Айиқ босган гулдай эзилди кўнглим… .
Мисралари қайси шеъридан?
«Сурат».
5-шарт. «Ҳамкорлик квадрати» шоирга бағишланган шеърларидан 4 мисра бўлаклаб конвертга
солинади. Ўқувчилар мисраларни тиклашади.
(Xалима Xудойбердиева шеъри)
Бир арслони ўтди ўзбекнинг
Оxи кўкка етди ўзбекнинг.
Қуёш йиғла, осмон аза тут,
Муҳаммади кетди ўзбекнинг.
Баланд кетди, шонига кетди,
Жаннатнинг айвонига кетди.
Турк юкини елкалашай деб,
Яссавийнинг ёнига кетди.
6-шарт. «Хотирлаш». Гуруxлар шоирга атаб ёзилган марсия ёки ёдномалардан айтишади.
7-шарт. «Сардорлар баxси». Тест.
Муҳаммад Юсуф сўзи ва тасвири компьютердан кўрсатилади
. Якуний хулоса:
гуруxлар баллари
жамланади ва эълон қилинади. Уйга вазифа:
«Мен севган шоир» мавзусида иншо ёзиш.
Юқоридаги дарс натижалари шуни кўрсатадики, таълим-тарбия жараёнларида янги педагогик
технологиялардан фойдаланиш дарс самарадорлигини янада оширади ва кутилган натижага
эришилади.
Do'stlaringiz bilan baham: