Вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати



Download 8,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/308
Sana25.02.2022
Hajmi8,21 Mb.
#283922
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   308
Bog'liq
1kitob

 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 
1.Каримов И.А. Баркамол авлод Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Т: Шарқ, 1997.
2.Каримов И.А. Баркамол авлод орзуси. – Т: Шарқ, 1999. 
3.Ўзбeкистoн Рeспубликaси “Тaълим тўғрисидa”ги қoнуни. Т. 1997. 
Асқарова О.М., Хайитбоев М., Нишонов С. “Педагогика” Тошкент, “Талқин” нашриёти 2008. 
 
75


МАМЛАКАТИМИЗДА СОҒЛОМ ВА БАРКАМОЛ АВЛОДНИ ВОЯГА ЕТКАЗИШДА 
ИҚТИСОДИЙ БИЛИМ, ИҚТИСОДИЙ ОНГ ВА ИҚТИСОДИЙ МАДАНИЯТНИНГ 
УЗВИЙЛИГИ 
Ш.Р.Рузиев, Е.Ю.Бердибоев
1
Тошкент давлат иқтисодиёт университети 
ТошДАУ 

Ўзбекистон аҳолисининг кўпчиллик қисмини ёшлар ташкил қилади. Бугунги кунда ёшларни 
тарбиялаш нафақат оиланинг балки кенг жамоатчилик, таълим-тарбия билан шуғулланадиганларнинг 
ҳам юксак бурчи ҳисобланади. Айниқса ёшларни, жумладан, иймонли-эътиқодли инсон қилиб 
тарбиялаш-тарбиянинг жумладан, ўқувчи-талабаларни тарбиялашнинг бош вазифаси ҳисобланади. 
Айнан, жорий йилнинг 6 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон 
Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”ги қарорида ҳам юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий 
позиция, кенг дунёқараш ва чуқур билимларга эга бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, уларда 
турли мафкуравий таxдидларга қарши иммунитетни шакллантириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-
қувватлаш, ижодий ва интелектуал салоxиятини рўёбга чиқаришга қаратилган ишларни тизимли 
йўлга қўйиш масалаларига алоxида эътибор қаратилди [1]. Ушбу дастурга мувофиқ амалга 
оширилаётган чора-тадбирлар таълим тизимини тубдан такомиллашувига олиб келади. 
Президентимиз И.А. Каримов ўзининг сўзлаган нутқларидан бирида: “Ҳар бир оқил инсоннинг ва 
жамиятимизнинг муқаддас вазифаси, айтиш мумкинки, ҳаётнинг маъноси қобил фарзандлар 
ўстириш, уларни маънавий жиҳатдан мукаммал қилиб тарбиялаш, камолини кўриш, ота-онасига, 
Ватанига садоқатли кишилар этиб вояга етказишдан иборатдир” –деб таъкидлаганлар. 
Маълумки, шахснинг комилликка эришувини таъминлашда иқтисодий билим, иқтисодий онг ва 
иқтисодий маданият қанчалик юқори бўлса, шунча давлатимиз иқтисодий жиҳатдан ривожланади. 
Чунки шахс маънаияти жамиятда шаклланади. Жамият шахс маънавиятини камол топтиришда 
ўзининг меъёрий қадриятлари ва шахснинг маънавий эxтиёжларини белгилайди. 
Иқтисодий билим, иқтисодий онг ва иқтисодий маданият ўзаро бир-бири билан чамбарчас 
боғлиқдир. Улар иқтисодий муносабатларни вужудга келишини тартиб доирасида тутиш тўғрисидаги 
тушунчалар тизимидир. Иқтисодий маданият кенг маънодаги тушунча бўлиб, шахснинг иқтисодий 
ислоxотларни тўғри англаб олишига кўмаклашади. Иқтисодий маданиятли шахс, иқтисодга,
иқтисодий ислоxотларга янги, ишлаб чиқариш тармоқлари xақидаги билимларга эга бўлиб, уларга ўз 
муносабатларини билдирмоқлари ҳамда амалиётга қўллаш орқали иқтисодий юксалишга ўз 
xиссаларини қўшмоқлари зарур. Бу эса жамият тараққиётига ижобий таъсир қилади. 
Иқтисодий билимларга эга бўлмаган шахс, иқтисодий маданиятдан ҳам узоқ бўлади. Демак, 
иқтисодий саводхонлик иқтисодий ривожланишнинг асосини ташкил этади. Ҳар бир шахс иқтисодий 
ислоxотлардан хабардор бўлиши, уларни тўғри англаб етиши, ўрнатилган қонунларни xурмат 
қилиши ва унга риоя қилмоғи зарур. 
Иқтисодий онг - давлат томонидан ўрнатилган иқтисодий ислоxотларни англаш, уларга риоя 
қилиш, уларни онгли равишда иқтисодий муносабатларга киритиш жараёнида фойдаланиш 
қобилияти десак ҳам бўлади. Ҳар бир шахс иқтисодий муносабатга кирар экан, онгли равишда бу 
муносабатларни амалга оширади. Халқимиз орасида ҳам кенг тарқалган “Етти ўлчаб, бир кес” деган 
ушбу мақол фикримизнинг ёрқин мисоли бўла олади. Иқтисодий онг шахс руxияти орқали 
иқтисодиёт, иқтисодий муносабатлар, қонунларнинг туб маъносини тушуниб олиш хусусиятини 
шакллантирса, иқтисодий маданият эса бу хусусиятларни амалга ошириш жараёни ҳисобланади. Шу 
туфайли, иқтисодий онг ва иқтисодий маданият бир хил таъсир кучга эга бўлмоғи зарур. Лекин 
иқтисодий онг етарли даражада бўлмаса, иқтисодий маданият ҳам паст бўлади. 
Иқтисодий маданият, иқтисодий онг ва иқтисодий билим билан чамбарчас боғлиқдир. Иқтисодий 
билим махсус иқтисодий билимга, умумий иқтисодий билимга ва бошланғич иқтисодий билимга эга 
бўлиши мумкин.
Иқтисод ва иқтисодий онг ўзаро чамбарчас боғлиқ эканлигини бизнинг ота-боболаримиз тўғри 
тушуниб етганлар. Шунга таянган xолда улар комил, маънавияти юксак инсон xақида бутун бир 
ахлоқий талаблар мажмуасини, бошқача айтганда ахлоқ Кодексини ишлаб чиққанлар. Ундаги асосий 
ўзак, жиҳат киши қалбида ҳаромдан xазар, нопокликка, адолатсизликка нисбатан муросасиз исён 
бўлиши, бозор муносабатларида инсоф ва диёнат, харидорга муносабатда самимийлик, юмшоқ 
муомала, харидор кўнглини топишга интилиш асос қилиб олинган. 
76


Келажакда Ўзбекистон юксак даражада ривожланган иқтисодиёти билангина эмас, балки 
билимдон, маънавияти етук фарзандлари билан ҳам жаxонни xайратга солиши ва унга юз тутиши 
лозим. Бунга эса иқтисод, иқтисодий онг, иқтисодий маданият ва маърифатни бирга, ўзаро 
мутаносиб, муштарак ривожланишига аҳамият берганимиздагина эришишимиз мумкин. 
Маърифатли, иймонли кишиларгина ўзининг xалолпок меҳнати билан бойлик яратувчи, 
изланувчи, инсофли, меҳнатсевар, тадбиркор, эл-юрт дардига малҳам бўлувчи xақиқий ватанпарвар 
бўлади. Шундай фуқароларга эга бўлган мамлакат, жамият иқтисодий тараққиёт поғоналаридан 
узлуксиз юқорига кўтарилиб боради. 
Келажак ёшларники бўлгани учун ҳам мамлакатимизда уларнинг маърифатли, тадбиркор, зукко ва 
ўз касбининг устаси, иймон-эътиқодли, замон талаблари даражасида етук, маънавий баркамол 
бўлишлари учун Президентимиз бошлиқ xукуматимиз ва кенг жамоатчилик барча имкониятларни 
яратиб бермоқда. Илм-фан, таълим-тарбия, xунар эгаллашни изчиллик билан амалга ошириш 
иқтидорли ёшларга очилган кенг имкониятдир. Юртбошимиз таъкидлаганларидек, бизнинг 
келажагимиз, мамлакатимиз келажаги ўрнимизга ким келишига боғлиқ. 
Шу билан бирга ёшларда иқтисодий тафаккурнинг ўз-ўзини рўёбга чиқарадиган, уни моддий 
борлиққа айлантирадиган восита – бу меҳнатдир. Меҳнат натижалари эса иқтисодий онгни 
моддийликка айлантириб уни рўёбга чиқаришнинг турли шакллари, кўлами, миқёси, даражасини 
ифодалайди. Шунинг учун ёшларнинг ақлий ва жисмоний меҳнатлари қанчалик уйғунликда 
ривожланса, жамиятдаги мураккаб вазифаларни xал этиш шунчалик самарали кечади. 
Зеро, Ўзбекистоннинг буюк келажагини яратиш, унчун ривожланган давлатлар ҳамжамиятидан 
муносиб ўрин эгаллашини таъминлашга ўзининг ақлий ва жисмоний салоxияти билан муносиб улуш 
қўшиш бугунги ёшларнинг муқаддас бурчидир.
Шундай қилиб, жамият иқтисодий маданиятида шахснинг иқтисодий маданияти – инсонни 
маънавий баркамол, маърифатли, маданиятли, фозил инсон бўлиб етишишига ёрдам беради.

Download 8,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish