1. 8-синф дарслик. –Тошкент, 2010 йил, 294-306-бетлар.
2. Муҳаммад Юсуф «Улуғимсан Ватаним» шеърий тўплами. -Тошкент, 2010 йил.
3. Тил ва адабиёт таълими. 2004 йил, №3, 16-бет.
4. Тил ва адабиёт таълими. 2004 йил, №5, 48-бет.
5. Тил ва адабиёт таълими. 2010 йил, №12, 60-бет.
МАЪНАВИЙ ЮКСАК АВЛОД ТАРБИЯСИДА ТЕАТРНИНГ РОЛИ
А.А. Исматуллаев, Ш.А. Тиллаев
ТошДАУ қошидаги Қибрай академик лицей ўқитувчиси
Қуйида соғлом фикрли, юксак маънавиятли ўқувчиларни тарбиялаш, уларда ватанпарварлик
туйғуларини шакллантириш, турли ёд ғоялардан ҳимоялашда театрнинг ролини кучайтириш
масаласи илгари сурилган. Жорий йилда Соғлом бола давлат дастурини қабул қилиниши, унда
маънавий юксак, соғлом фикрлайдиган ёшларни камол топтириш масаласи биз учун алоxида
эътиборга лойиқ бўлиши зарур. Соғлом болани камол топтириш вазифаси, барча омил ва мезонлари
чуқур таҳлил қилиниши мақсадга мувофиқдир. Бунда тарихий меросимиз, қадриятларимиз энг муҳим
омиллардан ҳисобланади. Президентимиз “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида: “Биз ўз
фарзандларимизнинг бахту саодатини, иқболи ва камолини кўришни истар эканмиз, нафақат
оиладаги, балки маxалла-кўйдаги одамларнинг хатти-ҳаракати ҳам боланинг шаклланиб келаётган
соф қалби ва онгига қандай таъсир кўрсатиши xақида доимо ўйлашимиз, бумасалада зиммамизда
қандай улкан масъулият борлигини унутмаслигимиз зарур”
11
, деб ёзади.
Маънавиятни шакллантиришга бевосита таъсир қиладиган яна бир ҳаётий омил – бу таълим-
тарбия тизими билан боғлиқ. Ота-боболаримиз ҳам қадимдан бебағо бойлик бўлмиш илму маърифат,
таълим ва тарбияни инсон камолоти ва миллат равнақининг энг асосий шарти ва гарови деб билган.
Шу ўринда, таълим ва тарбия жараёнларига бевосита ўз таъсирини ўтказувчи театр
педагогикасининг ўз ўрни бор. Ҳаётда бадиий-тарбиявий минбар бўлган театр ҳамиша ривожланиб
боради. Чунки ҳаёт ҳамиша ўзгариб, ривожланади. Театр эса ҳаётимизнинг янги талаб ва
эxтиёжларига жавоб бериб, янгиланиб бораверади. Санъат, шу жумладан театр санъати айтиш
керакки, тарбиянинг олий шаклидир. Борлиқни, инсоний муносабатларнинг қонун-қоидаларини
ўзлаштиришга киришган ёшлар ҳаётдаги, инсонлардаги турли воқеликни туб маъносини театрдан
оладилар. Театр педагогикаси соғлом фикрли, баркамол авлодни тарбиялашда алоxида ўрин тутади.
1998 йил 26 март куни “Ўзбекистон театрини ривожлантириш тўғрисида”ги, 2014 йил 22
январдаги “Ўзбек Миллий академик драма театрини 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари бу борадаги ташкилий, амалий ишларнинг
узвий давомидир. Албатта бу халқимиз, аввало ёшларимиз қалбида миллий ғурур, миллий ифтихор
туйғуларини шакллантириш, уларни она Ватанга муxаббат, умумбашарий қадриятларга xурмат
руxида тарбиялаш мақсади йўлида ўз ўрнида муҳим қадам бўлди.
Шундан келиб чиққан xолда, таълим муассасалари ўқувчи ва театр педагогикаси муносабатларини
йўлга қўйиб, ривожлантиришлари лозимдир. Xозирги кунда миллий тарбияга салбий таъсир
кўрсатувчи ахлоқ меъёрлари ва миллий, умуминсоний қадриятларга зарба берувчи турли
таxдидларнинг, оммавий маданиятнинг салбий таъсирларига қарши курашнинг энг мақбул
усулларидан бири ҳам театр педагогикасидир.
Do'stlaringiz bilan baham: