1-расм. Талабанинг жисмоний машқ ва натижалари кўрсатгичини геометрик тасвири.
Бу ерда, “А∩В”- тенг шароитда талабанинг жисмоний тарбия билан шуғилланишдаги қобилияти
кўрсатгичи.
Турли шароит ва имкониятларга “С” эга бўлган талабанинг жисмоний машқ тури “А” ва
натижалари “В” кўрсатгичини жисмоний тарбиядаги қобилияти имкониятлари кўрсатгичини (5)
ифодаси учта доира кесими кўринишидаги геометрик шаклда тасаввур қилиш мумкин (2-расм).
2-расм. Талабанинг жисмоний тарбия-даги
қобилияти
имкониятлари
кўрсатгичлари
геометрик шаклда D= . A∩B∩C катталик 7 сони
билан белгиланган. Ушбу A, B ва C
имкогниятлар кесишмаси қанча катта бўлса,
талабанинг муваффақият қозонишга бўлган
имкониятлари шунча кўп бўлади. Агар, A∩B∩C
жуда кам миқдорда бўлса, талаба билан
мунтазам шуғилланиш керак бўлади.
Доира шаклида ифодаланган А, В ва С катталиклар кесими юзаси A∩B∩C миқдорини қанчалик
ошириб борилса, таълим муассасасида шарт-шароит яхши эканлигини, келажакда ёшлар спортда
катта муваффақиятларга эриша олишини башорат қилиш мумкин бўлади. Талабаларнинг жисмоний
тарбия билан мунтазам шуғилланишга имконияти пасайса, яшаш шароити ёмонлашса ва танлаган
машқлари A∩B∩C катталикни ўсишига олиб келмаса, талабанинг жисмоний тарбиядаги қобилияти
ривожланмай қолади.
Таълим муассасасида, талабалар жисмоний қобилиятини мунтазам ривожланишига муҳит ва шарт
шароитлар яратилган. Демак, талабаларни жисмоний таълимдаги шарт-шароитлар кўрсатгичи, 1-
расмда келтирилган А ва В катталиклар кесишган юза талабанинг жисмоний тарбиядаги қобилиятини
ўстиришини кўрсатувчи миқдор бўлиши мумкин. –
Талабаларни турли машқларни бажаришдаги кўрсатгичлари турлича бўлади. Келажакда машxур
спортчилар етишиб чиқишида А-кўрсатгичи юқори бўлган талабаларда имконият кўпроқ бўлади.
Уларни рўёбга чиқаришда спорт комплекси имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш муҳим. Жисмоний
тарбияда қобилиятли ёшлар, қўйилган вазифани юқори савияда бажара оладиган куч ва ғайратли
бўлиши талабанинг ёшликдан чиниқиб келишига ҳамда оилада шароит яратилганлигига боғлиқ. .
муассасаси спорт жамоаси ва оила учун ҳам катта эътиборга лойиқ.
Ёш авлодни жисмонан баркамол этиб тарбиялаш, уларнинг мунтазам машқлари учун шароит
яратиш жисмоний тарбиялашнинг асосий шартларидан биридир.
Хулоса қилиш мумкинки, таълим муассасасида жисмоний тарбия билан шуғилланувчилар орасида
жисмоний қобилияти кўрсатгичини ривожлантириш қисқа фурсат ичида талабалар жисмоний
қобилиятини қайси спорт турига йўналтирилишини, жисмоний қобилияти D миқдори динамикаси
бўйича келажакда талабанинг спортда юқори натижаларга эришишини башорат қилиш мумкин
бўлади ва таълим муассасасида жисмоний тарбия давлат талабига мос ривожланиб боришини
таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: