Вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги


Foydalanilgan adabiyotlar ro'yxati



Download 8,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/308
Sana25.02.2022
Hajmi8,21 Mb.
#283922
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   308
Bog'liq
1kitob

Foydalanilgan adabiyotlar ro'yxati: 
1. I.A.Karimov Yuksak ma’naviyat kuch - yengilmas kuch – Toshkent Ma’naviyat, 2008. 
2. Imom Al – Buxoriy. Al – Adab Al – Mufrad – T. O’zbekiston, 1990. 
3. “Sog’lom bola yili” 2014y. 
РАҚОБАТБАРДОШ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ — ЭНГ МУҲИМ МАСАЛА
З.Кушаров, С.Муҳамадиев, И.Сафаров 
ТошДАУ 
 
Бугун ёшларнинг билими, маънавият ва тарбияси xақида сўз борар экан, бу xақдаги 
билимларимизни такомиллаштириш, дунёқарашимизни кенгайтириш ҳамда ёшларни ана шу йўлда 
бирлаштириш, камол топтиришда миллий ғоя хусусида тўхталиш муҳимдир. Чунки тараққиёт ва 
техника асри деб аталмиш ХХI аср ёшлари қалбида маънавий бойлик, комил инсон даражасига 
эришиш, элу-юртга садоқат ҳамда муxаббат туйғуларини шакллантиришдек эзгу мақсад ётади. 
Зеро, Президентимиз Ислом Каримов ўзининг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида: 
“Бугунги кунда ёшларимиз нафақат ўқув даргоxларида, балки радио-телевидение, матбуот, Интернет 
каби воситалар орқали ҳам ранг-баранг ахборот ва маълумотларни олмоқда. Жаxон ахборот майдони 
тобора кенгайиб бораётган шундай бир шароитда болаларимизнинг онгини фақат ўраб-чирмаб, уни 
ўқима, буни кўрма, деб бир томонлама тарбия бериш, уларнинг атрофини темир девор билан ўраб 
олиш, xеч шубxасиз, замоннинг талабига ҳам, бизнинг эзгу мақсад-муддаоларимизга ҳам тўғри 
келмайди” деб таъкидлаб ўтган. 
Фахрланарли томони шундаки, бундай муқаддас тушунчалар юртимизда амалга оширилаётган 
янгиланиш ва бунёдкорлик ишлари билан уйғунлашиб бормоқда. Фан, таълим ва маданият ишларини 
жонлантиришдан кўзланган ягона мақсад бу баркамол, соғлом авлодни тарбиялашга қаратилганлиги 
янада қувонарлидир. Президентимиз ҳам кўплаб маърузаларида ёшларнинг мустақил фикрга эга 
бўлиши, ўзининг кимлиги, қандай буюк зотларнинг авлоди эканини чуқур англаши, атрофдаги воқеа 
xодисаларга бефарқ бўлмаган, замонавий ахборот технологиялари ва чет тилларини пухта 
ўзлаштирган, ҳар томонлама етук, билимли кишиларгина ўз юртининг шуxратини дунёга ёйишга 
қодир бўла олиши мумкинлиги xақида гапиради. 
Ёшлар ҳар бир давлатнинг келажагини, салоxиятини белгиловчи муҳим ижтимоий қатлам 
саналади. Зеро, ҳар бир жамиятнинг xолати, тақдири ва истиқболи унда яшаётган ёшларнинг 
салмоғи, маънавияти, билими ва онглилиги даражаси билан белгиланади. 
54


Ёшлар жамиятнинг эртанги келажаги, унинг фаол аъзоси, таъбир жоиз бўлса жамият эртасининг 
муносиб ворисларидир. Мазкур нуқтаи назарга кўра ҳам ёшлар давлат ва жамият томонидан доимий 
эътиборда бўлади. 
Шундай экан замон шиддат билан ривожланиб бораётган бир даврда ёшларни билимли, кучли, 
соғлом, иродали ва дунёнинг барча ёшлари билан бемалол беллаша оладиган қилиб ўқитиш ва 
тарбиялаш лозим. Xозирги кунда ёшлар ҳар томонлама етук, рақобатбардош кадр бўлиб етишишида 
ўз мутахассисликларидан ташқари замонавий ахборот технологияларидан эркин фойдаланишлари 
ҳамда чет тилларини мукаммал ўрганишлари лозим. Мутахассисликларига доим масалаларни 
компьютер ёрдамида ечиш усулларини билишлари ва амалий дастурлардан кенг фойдалана олишлари 
керак. Биз эртага жаxонда ўз сўзимизни айтишимиз учун ҳам бу зарур.
Бугунги кунда компьютер технологиялари ва Интернет тармоғи республикамизнинг барча 
нуқталарида ривожланиб, такомиллашиб бормоқда. Бу ўз-ўзидан ахборот оқимларининг тасаввур 
қилиб бўлмас даражада кўпайиб боришини таъминлайди. Ҳамма нарсанинг яхши ва ёмони 
бўлганидек, бу имкониятлардан самарали ва мақсадли фойдаланиб ихтиёрий масалани xал этиш, 
керакли маълумотларни топиш ва ўрганиш мумкин. Бундан ташқари вақтни бекорга ўтказиши, ёт 
ғоялар исканжасига тушиб қолиши ҳам мумкин. 
Ҳар қандай ахборот оқимининг ёшлар маънавиятига таъсири хусусида сўз юритганда масала 
замирида икката долзарб масала туради: 
1. 
Ахборот оқими – мафкуравий таxдид, яъни ахборот оқими ўз моxиятига кўра маълум бир 
мақсадга йўналтирилган бўлади. Унинг шахсга таъсир қилиши ахборотдан кўзланган мақсаднинг қай 
даражада пухта йўналтирилганлигигига боғлиқлиги;
2. 
Турли хилдаги ахборотларга нисбатан ёшларда шаклланган иммунитет масаласи, масалани 
инсон омили нуқтаи назаридан ўрганадиган бўлсак, мафкуравий иммунитетнинг шаклланиши ёки ҳар 
қандай ахборот таъсирига тушиб қолмаслик, аввало, ўша инсоннинг онгу-тафаккури, идроки 
нечоғлик ўткирлигига, чуқур мушоxада қилиш қобилиятига боғлиқ. Лекин ҳаммада бу қобилият 
бирдек ривожланган эмас.
Айнан шу сабаб ёшраримизни ушбу ахборот оқимларидан ўзларига ва келажамизга керакли 
ахборотларни ажратиб олиши учун ахборот маданиятини шакллантиришда ўқитувчининг вазифаси 
ўзгармоқда. У ахборот оқими координатори бўлиши керак. Сир эмаски бугунги кун ёшлари ўз 
вақтларини кўп қисмини ахборот ресурс марказларининг ўқув залларида эмас, балки компьютер 
қаршисида ўтказмоқда. Шундай экан, электрон кўринишдаги ўқув материалларини ҳамда масофавий 
таълим ресурсларини кўпайтириш ва уларнинг сифатини ошириш лозим.
Жумладан, мавжуд ҳар бир фан бўйича электрон дарсликлар, компьютерда бажариб ўрганиш 
мумкин бўлган машқ ва масалалар тўплами, вертуал лабораториялардан фойдаланишлари лозим. 
Талабалардан мустақил ишларни электрон шаклда қабул қилишни жорий қилиш ва назорат 
ишларини компьютерда олиш лозим. Бунда биринчидан қоғоз сарфини олди олинади ва баҳолаш 
ишларини текшириш учун сарфланадиган вақт тежаб қолинади. 
Талабаларни билим олишида ахборот технологиялари ва Интернетдан тўғри, унумли 
фойдаланишга ўргатиш, бўш вақтларини мазмунли, қизиқарли ўтказилиши учун яратилган шарт-
шароитлардан унумли фойдаланишлари, Интернет тармоғидаги электрон дарсликлардан самарали 
фойдаланишлари керак. 
Шундай экан, бугунги техника асрида ёшларнинг маънавий етуклилигида ҳар хил ахборотларнинг 
таъсири катта. Уларни тўғри йўлга бошқаришда устозларнинг роли катта.

Download 8,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish