Ўзбекистонда миллий қадриятларимизни тиклаш ва ардоқлаш, таълим-тарбия жараёнида улардан
фойдаланиш масаласи бугунги кунда педагогика фанининг долзарб муаммолари қаторидан жой
олган. Xозирги кунда таълим- тарбия ишларини замон талаби асосида олиб бориш ундан ўқув
жараёнида чамбарчас боғлиқ холда фойдаланиш натижасида ўқув жараёнининг самарадорлигини
ошириш энг муҳим масалалардан бўлиб ҳисобланади. Таълим тарбия жараёнида шахснинг, ақлий
эркин фикрлаши ва жисмоний ривожланиши, унинг қобилиятларини ҳар томонлама ривожлантириш
учун кенг имконият яратишига қаратилиши керак.
Бугунги кун ёшларини миллий қадриятлар.миллий истиқлол ғояси
руxида тарбиялаш тарихий ва
бадиий тушунчаларини шакллантириш айниқса ўқувчиларни фанга бўлган қизиқишларини ошириш
учун хам айрим мавзуларни театрлашган саxна кўринишлари орқали намойиш қилиш муҳим
аҳамиятга эга. Масалан: қуйидаги мавзуларда сценарийлар тузиб уларни саxналаштириш мумкин
деб ўйлаймиз.
“Соғ танда–соғлом ақл”. “Соғлиқ–бахт калитидир”. “Одоб–одам безаги”. “Одоб–бахт қулфининг
калити”. “Қалб қўри–одобнинг маxсулоти”. “Одоб бор ерда–тинчлик, шодлик ва мукаммалик бор”.
“Одобли ҳамманинг мехрини қозонувчидир”. “Одоблининг орқасидан раxматлар эргашиб юради”.
“Оддийлик бу одоблиликдир”. “Одоб муҳитнинг файзи”. “Одат- одобнинг акси”. ва бошқалар.
Ўқувчи ёшларни фаоллаштириш, ўз гуруxидаги ўртоқлари билан ҳамкорликда ишлаш, ўзгалар
фикрини xурматлаш, каби ижобий xислатлорни шакллантиришда театр педогогикасининг аҳамияти
қуйидагилардан иборат:
-
ёшларни эркин фикрлашга тайёрлаш, ҳаёт мазмунини тушуниб олишга кўмаклашиш, ўз –
ўзини идора ва назорат қила
билишни шакллантириш, ўз шахсий турмушига мақсадли ёндошув,
уларда режа ва амал бирлиги xиссини уйғотиш;
-
талабаларда маданий ҳамда дунёвий билимларни эгаллашга бўлган қизиқишни
шакллантириш, малака ҳосил қилдириш, тобора ўстириб–бойитиб бориш ва эстетик тушунчаларни
шакллантириш;
-
ҳар бир ўсмирнинг билимдонлигини ва ижодий имкониятларини аниқлаб, уларни
ривожлантириш, инсон фаолиятини турли соҳаларда жорий қилиб кўриш;
-
инсонпарварлик одоби меъёрларини шакллантириш (бир–бирини тушинадиган, меxрибон,
шафқатли, ирқий камситишларга йўл қўймаслик) муомала одоби
каби тарбия воситалари кенг
қўлланиши лозим.
-
тарбия – тарбияланувчи шахсини олий ижтимоий қадрият деб тан олиш, ҳар бир шахс, ўсмир
ва ёш йигит – қизнинг бетакрор ва ўзига хослигини эътиборга олиш;
-
амалда тарбиявий жараён яхлит ва узлуксиз ишига ва турли ёшдаги тарбияланувчиларни
қамраб олишига алоxида аҳамият бериш лозим.
Ўсмир йигит ва қизлар нафақат бўлғуси катта ҳаётга тайёргарлик кўрадилар, балки ана шу
xақиқий ҳаёт билан яшайдилар. Театр педагогикаси “Педагогика” фанининг бир қисми бўлиб
ҳисобланади.xозирги замон психология фани олимлари талаба ёшлар эшитиб 10% билимга эга
бўлсалар, куриб 50% фоизга, бажариб кўриб эса 90% билимга эга бўлишларини
исботлашмоқда.Шундан келиб чиқиб қарайдиган бўлсак талаба ўзи бажариб кўрадиган,яъни театрда,
саxнадаги жараённи ўзи ва ўз тенгдошлари билан яхши ўзлаштириши ва ўзоқ
муддат эсда
сақлашлари илмий исботини топди.
Театр педагогикаси орқали тарбиявий жараённи шакллантириш ишларини жонлантириш, масалан
“чекмасдан ўзингни тий, ёшлик гаштини сур” дастури орқали педагогика фанлари доктори,
профессор Д.Ж.Шарипова ва психология фанлари доктори профессор В.А.Токарёвалар яратган
дастурлари, талабаларни ёмон одатларни такрорламаслигига, бу одадларнинг инсонлар учун зарарли
эканликларини тушиниб олишларига ёрдам бериб, аксинча ёшлик
даврида илм олишга, касб-xунар
эгаси бўлишдек шарафли ишларга интилишларида эркин фикрлашини, илмий дунёқарашини , ҳаёт
билан боғлашга, ўзининг иродасига ишонишига, саxнада бирорта ролни актёр
сифатида
бажараётганида томошабиннинг олдида фикрини тўлиқ айта олишига, унинг ички икониятларини
рўёбга чиқишига имкон яратади.
Демак,
театр
педагогикаси
мавзусини
ўқитилишидан
мақсад
келажакда
булажак
мутахасисларимиз, таълим муассасаларида таълим – тарбия ишларини
олиб боришларида театр
педогогикасининг айрим жиҳатларидан дарсларда ёки синфдан ташқари машғулотларда талаблар
билан ҳамкорликда турли саxналарни режалаштиришлари, ташкил этишлари, уларни ҳар тамонлама
фаоллашишини таминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: