Вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги


С.Юлдашева, И.Саматов, М.Саматов



Download 8,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/308
Sana25.02.2022
Hajmi8,21 Mb.
#283922
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   308
Bog'liq
1kitob

С.Юлдашева, И.Саматов, М.Саматов 
ТошДАУ 
 
Инсон ҳаёти давомида табииатнинг беминнат саховати, инъоми ва марҳаматидан доимо баxраманд 
бўлади. Шундай экан, инсоният она табиатни ардоқлаши, xурматлашиши, эъзозлаши ва унга таъзим 
қилиши ҳар бир кишининг муқаддас бурчи ҳисобланади. 
Экологик тарбия табиатни муxофаза қилиш, табиатдан оқилона фойдаланиш, экологик 
шароитларни яхшилашда муҳим рол ўйнайди. Табиатни муxофаза қилиш, ёшларни экологик, эстетик, 
маънавий ва меҳнат билимларини бериш бугунги куннинг долзарб масаласидан бири ҳисобланади. 
Экологик қонунларни тўла ўрганишда муҳим шароитларни ўрганиш, жонли организмлар xақида 
тасаввурга эга бўлиш муҳим аҳамиятга эгадир. Ёш авлодга экологик таълим ва тарбия бериш 
мураккаб, узоқ давом этадиган жараёндир. Ёшлар табиат xақидаги дастлабки тасаввурни одатда ўз 
уйларидан оладилар ва ёшлар улғайган сари атроф муҳит xақидаги тасаввурлари кенгаяди, табиатга 
бошқачароқ назар ташлай бошлайдилар, шунинг учун ота-оналар бола онгида табиатни севиш 
туйғусини шакллантиришлари шарт. Экологик таълимни амалга оширишда органик табиатдаги 
биотик мунособатларнинг моxияти ҳам хилма-хил бўлиб, буларнинг энг мухимлари ўсимлик билан 
xайвонот дунёси ўтрасидаги ўзаро боғланишлар ва шунга ўхшаш органик табиатда бўладиган 
мунособатларни ташкил этади. Кундалик ҳаётимизда экологик тарбия оиладан бошланиб, боғчадан 
олий ўқув юртигача давом эттириш керак.
Ўрта асрларда Ўрта Осиёда яшаб ижод қилган олимлардан
ал-Хоразмий, Фаробий, Беруний ва Ибн Синолар ҳам экология фани дунёга келмаган даврда 
табиат ва ундаги мувозанат, ўсимлик ва xайвонот дунёси, табиатни эъзозлаш xақидаги ўзларининг 
қимматли фикрларини ай6тганлар. Буюк аллома Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий рисолаларида шундай 
деб ёзади: “Билинг-ки, дарёнинг кўзлари ёшланса, унинг бошига ғам, кулфат тушган бўлади. 
Одамлар, дарёдан меxрингизни дариғ тутманглар”. Бунда у нимани назарда тутади? Эхтимол, у дарё 
сувининг ортиқча ифлос бўлишини назарда тутгандир. Ул зот аввало дарё билан одамдларининг бир-
бирларни тушунишлари ва тил топишлари, ўзаро меxр мухаббат қўйишлари назарда тутганлар. 
Беруний асрларида ўсимлик ва xайвонларининг тузилиш ҳамда уларнинг ташқи мухит билан ўзаро 
алоқаси xақида ҳам қизиқарли маълумотлар келтирилади. Экологик таълим тарбия ва маданият 
тўғрисида рисолалар, хадислар, ривоятлар ва мақоллар келтирилган. 
Экологик таълим тарбиянинг асосий вазифа ва мақсадлари инсонни табиат билан ва ундан содир 
бўлаётган вокеликлар билан қизиқтириш, инсон ва табиат ўртасидаги муаммоларнинг келиб чиқиш 
сабабларини аниқлаш, ечиш йўллари, чора тадбирларини топиш етарли экологик билимларга эга 
бўлган xолда атроф муҳитни муxофазасини амалга оширишдир. Инсонни ўраб турган табиий мухит 
ва унинг бойликларини биладиган, тежамкорлик билан фойдаланиладиган, сақлайдиган, табиат 
бойлигига бойлик, гўзаллигига гўзаллик қўшадиган, ижтимоий ва табиий қонунларини биладиган 
билимдон шахсни етиштириш ва тарбиялашдан иборат. 
Экологик таълим тарбиянинг вазифалари қуйидагилар: 
1. Жамият ва табиатнинг ривожланиш қонунлари; улар орасидаги мунособатларни чуқур ўргатиш 
ва замонавий фикрлай оладиган шахсни тайёрлаш;
2. Ижтимоий ва иқтисодий режалаштириш ва ишлаб чиқариш кучларини йўналтиришда турли 
табиий худудларнинг экологик xолатини биладиган ва келажакнинг экологик режасини тузадиган
авлодни тарбиялаш;
3. Ҳар бир инсон жамият ичидаги турли гуруxлар, тоифалар, синфларнинг ўзлари яшаб турган 
табиат, унинг xолатини биладиган ва келажакнинг экологик режасини тузадиган авлодни тарбиялаш;
4. Жамият аъзоларига ўзларининг ижтимоий ва маданий, диний қарашлари ва урф-одатларини 
ривожлантиришда яшаб турган жой, водий, адирлар, тоғларнинг гўзаллиги, уларнинг инсон ҳаёти ва 
саломатлиги аҳамиятини тушунтириш, ёш авлодга табиатга нисбатан меxр муxаббат уйғотиш 
ишларини олиб боришдир.
38


Жамиятнинг ривожланиб бориши билан экологик дунё қарашнинг назарий ва амалий даражалари 
урф-одатлари, аънаналар, аxлоқий нормаларнинг кенг фаолият кўрсатиши натижасида xуқуқий 
актлар, қонунлар, хуллас маъмурий чегаралар аста-секинлик билан ўз аҳамиятини йўқотиб боради. Бу 
жараёнинг истиқболлари маълум маънода таълим тарбиянинг субъектив омилнинг ролига боғлиқ 
бўлади. Маънавий қадриятлар мажмуасида, умумий экологик дунёқарашнинг ривожланишида 
табиатга эстетик мунособат алоxида аҳамиятга эга. Ҳар қандай жамиятнинг экологик xуқуқий 
қарашларини, муносабатларининг ривожланиш даражасини табиат муxофазасига доир амалда 
қўлланиши қийин бўлган қонунларнинг хилма-хиллиги, кўплиги эмас,балки камлиги, таъсирчанлиги 
белгилаб беради. Экологик xуқуқнинг самарадорлигини экологик онгнинг ривожланишини 
таъминлайди. Инсоннинг табиатга эстетик муносабати табиатни кузата билиш,унинг гўзаллигини 
таъминловчи шунчалик аниқ xис қилади ва ҳаётий акс эттиради. Шунинг учун ҳам инсоннинг 
табиатга муносабати эстетик таълим тарбия мактаби ҳисобаланди. 
Табиатни муxофаза қилиш, табиатдан оқилона фойдаланиш ва экологик шароитларни яхшилашда 
экологик таълим ва тарбия муҳим роль ўйнайди. 
БМТ, ЮНЕСКО ва ЮНЕП каби ташкилотларнинг диққат марказидаги масалардан бири ҳам 
экологик тарбиядир. Уни ривожлантириш учун жаxон, алоxида давлатлар миқёсида турли тадбирлар 
ўтказилмоқда. Ёшларни табиий бойликларни тиклаш ҳамда муxофаза қилишга жалб қилишнинг бу 
борада шанбаликлар, якшанбаликлар ўтказиш ҳам хайирли ишлардан ҳисобланади. Болаларни 
ўсимлик ва xайвонларни парвариш қилишга ўргатиш, уларни табиатга меxр муxаббат руxида 
тарбиялаш катта аҳамиятга эга. Бу давлат аҳамиятига эга бўлаган долзарб маслаладир. Биз соғлом, 
ахлоқли, мехнатсевар, пок, билмдон ёшларни тарбиялаб, ўстира олганимиздагина клажагимиз порлоқ 
бўлади. Келажак авлод учун гўзал табиатмиз гўзаллигича қолаверади. 
Хуллоса қилиб айтганда, хар бир инсон она сайёрамиз табиатини зиён етказмасдан ўзгартирш, 
табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш, ўсимлик ва xайвонот оламини муxофаза қилиш, яшаш 
муҳитини сақлашдек муқаддас ишга ўзнинг муносиб xиссасини қўшиши лозимдир. Ёш авлод онгида 
экологик таълим тарбия ва маданиятни шакллатириш мақсадида турли хил тадбирлар ўтказиш керак.

Download 8,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish