Вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги



Download 8,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/308
Sana25.02.2022
Hajmi8,21 Mb.
#283922
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   308
Bog'liq
1kitob

Adabiyotlar ro’yxati: 
1. O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi, 1992-yil 8-dekabr. 
2. O’zbekiston Respublikasi Fuqarolik Kodeksi, 1996-yil 29-avgust. 
3. “Fuqarolarni sog’lig’ini saqlash to’g’risida” O’zbekiston Respublikasi Qonuni 1996- yil 29-avgust. 
4. “Sog‘liqni saqlash tizimini isloh qilishni yanada chuqurlashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining Qarori. 
5. Karimov I. A. “
 
Ozod va obod Vatan, erkin va farovon hayot — pirovard maqsadimiz” 
6. Karimov I. A. “Biz kelajagimizni o'z qo'limiz bilan quramiz” 
7. Karimov I. A. “Inson, uning huquq va erkinliklari — oliy qadriyat” 
49


МАЪНАВИЯТ - ЁШЛАРГА КУЧ 
 
И. Сафаров 
ТошДАУ 
Бугун маънавият ва ёшлар тарбияси хақида сўз борар экан, бу хақдаги билимларимизни 
такомиллаштириш, дунёқарашимизни кенгайтириш ҳамда ёшларни ана шу йўлда бирлаштириш
камол топтиришда миллий ғоя хусусида тўхталиш мухимдир. Чунки тараққиёт ва техника асри деб 
аталмиш ХХI аср ёшлари қалбида маънавий бойлик, комил инсон даражасига эришиш, юрт-у халққа 
садоқат хамда мухаббат туйғуларини шакллантришдек эзгу мақсад ётади. 
Фахрланарли томони шундаки, бундай муқаддас тушунчалар юртимизда амалга 
оширилаётган янгиланиш ва бунёдкорлик ишлари билан уйғунлашиб бормоқда. Фан, таълим ва 
маданият ишларини жонлантиришдан кўзланган ягона мақсад - баркамол, соғлом авлодни 
тарбиялашга қаратилганлиги янада қувонарлидир.
Президентимиз И. Каримов хам кўплаб маърузаларида ёшларнинг юксак маънавиятга, мустақил 
фикрга эга бўлиши, ўзининг кимлиги, қандай буюк зотларнинг авлоди эканини чуқур англаши, 
атрофдаги воқеа ходисаларга бефарқ бўлмаган, замонавий техника ва чет тилларини пухта 
ўзлаштирган, хар томонлама етук, билимли кишиларгина ўз юртининг шуxратини дунёга ёйишга 
қодир бўла олиши мумкинлиги хақида гапиради. 
Шу ўринда муxтарам юртбошимизнинг “Юксак маънавият-енгилмас куч” асаридаги қуйидаги 
фикрларини келтириш ўринли деб ўйлайман: “Биз халқимизнинг дунёда хеч кимдан кам бўлмаслиги, 
фарзандларимизнинг биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлиб яшаши учун бор куч 
ва имкониятларимизни сафарбар этаётган эканмиз, бу борада маънавий тарбия масаласи, хеч 
шубхасиз, беқиёс аҳамият касб этади. Агар биз бу масалада хушёрлик ва сезгирлигимизни, қатъият ва 
масъулиятимизни йўқотсак, бу ўта мухим ишни ўз xолига, ўзибўларчиликка ташлаб қўядиган бўлсак, 
муқаддас қадриятларимизга йўғрилган ва улардан озиқланган маънавиятимиздан, тарихий 
хотирамиздан айрилиб, охир-оқибатда ўзимиз интилган умумбашарий тараққиёт йўлидан четга 
чиқиб қолиши мумкин”. Чиндан хам, бугунги даврда юксак тафаккур ва маънавият хар қандай ютуқ 
ва ғалабанинг асосий устуни бўлиб қолмоқда. Негаки, маънавиятсиз инсон фикран бошқаларга қарам, 
мутеъ бўлади. У фақат берилган топшириқни бажаришдан бошқа нарсага ярамайди. Фикримнинг 
исботини бугунги кунда жахон сахнасидаги айрим мамлакатлар ёшларининг ва хатто ривожланган 
давлат ёшларининг дунёқарашида маънавиятга бегоналик оқибатида ўз қўлига қурол олиб 
бузғунчиликларни амалга ошираётганида, энг муқаддас китобларда ҳам энг катта гуноxлардан 
ҳисобланган-одам ўлдириш, ўз ватанига кечириб бўлмас хиёнатларни амалга ошираётганида кўриш 
қийин эмас назаримда. Шу ўринда асримизнинг нафақат ёшлар ва бутун инсониятга катта 
хавфлардан бири сифатида бўй кўрсатаётган, дунёдаги кўплаб халқларнинг тинч-тотувлигини 
кўролмайдиган баъзи ғаразли кучлар томонидан турли миллат ва элатларнинг маънавиятига қарши 
бўлаётган - маънавий тахдидларга тўхталмасдан иложимиз йўқ.
Бу борада Президентимизнинг “Шарқ ёки Ғарб мамлакатлари бўладими, олис Африка ёки Осиё 
қитъаси бўладими-жахоннинг қайси бурчагида бўлмасин, маънавиятга қарши қандайдир тахдид 
пайдо бўладиган бўлса, ўзининг бугунги куни ва эртанги истиқболини ўйлаб яшайдиган хар бир 
онгли инсон, хар бир халқ ташвишга тушиши табиий, албатта. Бу хақда гапирганда фақат битта 
миллат ёки халқ хақида фикр юритиш масалани ўта тор тушиниш бўлур эди. Яъни, бу ўринда сўз 
фақат бизнинг маънавиятимизга қарши қаратилган тажовузлар хақида, азалий фазилатлатларимиз
миллий қадриятларимизни ана шундай хужумлардан асраш хусусидагина бораётгани йўқ. Мухим 
ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга бўлган ушбу муаммони кенг миқёсда, дунёнинг барча мамлакатлари 
ва халқлари хаётига дахлдор масала сифатида ўрганиш, тахлил қилиш ва баҳолаш мақсадга 
мувофиқдир. Маънавий тахдид деганда, аввало, тили, дини, эътиқодидан қатъи назар, хар қайси 
одамнинг том маънодаги эркин инсон бўлиб яшашига қарши қаратилган, унинг айнан рухий 
дунёсини издан чиқариш мақсадини кўзда тутадиган мафкуравий, ғоявий ва информацион 
хуружларини назарда тутиш лозим, деб ўйлайман”-деган фикрларини ўқиганимизда ёки 
эшитганимизда хақиқатдан хам бугунги кунда маънавий тахидларнинг хавфи қанчалик юқори 
даражада эканлигини англашимиз мумкин бўлади назаримда.
Шу нуқтаи назардан қараганда, хақиқатдан хам маънавият ёшларнинг парвозини таъминлайдиган, 
уларнинг кучига куч, ғайратига ғайрат қўшадиган қанот экани айни хақиқат. Шу ўринда мавзуга 
50


тегишли бўлгани учун бир фикрни айтишим мумкинки, юртимиздаги энг бахтли талабалардан бири 
сифатида юртимиздаги нуфузли университетлардан бирида тахсил олаётганлигим ва талаба ёшлар 
ўртасида ташкил этиладиган турли кўрик-танлов, фестивал хамда мусобақаларга қизиқишим туфайли
Республикамизнинг турли таълим даргохларида бўламан. Ушбу фестивал ва кўрик- танловларда бир 
нарсани аниқ хис этаманки, бугунги кунда юртимизда ёшларнинг юксак маънавиятли шахслар 
сифатида вояга етишлари, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, мафкуравий 
имунитетини шакллантириш, ёт ғоялар таъсиридан асраш, уларни миллий ва умуминсоний 
қадриятларга хурмат рухида тарбиялаш, мақсадида турли тадбирлар, сиёсий ўқишлар, тўгараклар ва 
фан клублари ташкил этилмоқда ўз ўрнида ёшларимиз хам яратилаётган ушбу шарт-шароитлардан 
унумли фойдаланган холда турли сохаларда улкан ютуқ ва ғалабаларни қўлга киритмоқдалар. Бу 
бежиз эмас албатта, зеро, ёшлар маънавий билимлар асосида тарбия топадиган бўлса, унинг қалби ва 
онгини захарлашга қаратилган маънавий тахдид ва хавф-хатарларнинг мохиятини тўғри англаб етади 
ва ёт иллатлар таъсирига тушиб қолмаслик харакатида бўлади.
Маънавият шунинг учун хам азалдан инсонни комилликка етакловчи бебаҳо бойлик бўлиб келган. 
Шу боис маънавият-нажоткор куч, маънавият-илохий ёғду десам муболаға бўлмайди. Айниқса, 
хаётга катта орзу умидлар билан қадам қўяётган, унга фақат пок ва беғубор нигох билан боқиб, 
олдинга ва яна олдинга интилаётган ёшлар учун бу айни хақиқат бўлиб қолаверади. 

Download 8,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish