Ушбу мақолларга назар соларканмиз, она-Ватан севгисива қадр-қиммати нақадар улуғворлигини,
ҳаётимиз она-Ватансиз ўз мазмун-моxиятини йўқотишини, у кенг маънода чинакам саждагоx
ҳисобланишини, xеч нарсага алмаштириб бўлмайдиган кўнгил гавҳари эканини xис этамиз.
Ватан
тушунчаси билан ота-она тушунчаси эгизак эканлиги илмий-адабий манбаларда кўп қайд этилган.
Дарxақиқат, Ватан онага қиёсланади, киндик қонимиз томган тупроқ ота юртимиз деб улуғланади.
Ота-онамиз нафақат бошимизда соябон, айни пайтда ҳаётимизни мунаввар этувчи қуёш билан ой,
келажак сари етаклагувчи ишончли сарбон, бир умрлик xомийдир. Ота-онага хос мана шу фазилатлар
халқ оғзаки ижоди, хусусан, мақолларда кенг талқин этилади. Баркамол инсонни тарбиялашда Ватан
xақидаги мақоллар билан биргаликда, ота-она таъриф-тавсиф этилган мақоллар ҳам алоxида аҳамият
касб этади. Кўпгина мақолларда ота-она моxир тарбиячи эканлиги, узоқни кўра олиш қобилиятига эга
бўлиши, яхши билан ёмонни зийраклик билан ажрата олиши, дуоси фарзандини кўкартиражаги
жозибали тарзда ўз ифодасини топади. Айни пайтда яхши фарзанд ота-она бахт-саодати
эканлиги,ота-она ўғил-қизлари иқболини кўриш
орзусида яшаши, икки ўртадаги инсоний
муносабатлар яхшилик пойдеворига айланиши, мабодо орага нифоқ тушса, оилавий турмуш
таназзулга юз тутиши ҳам донолик тимсоллари мағзи-мағзига сингдириб юборилган. Ёшларимизни
ота-онани xурматлаш, иззат-xурмат қилиш ва ардоқлашга ундовчи ушбу қуйма xикматларга эътибор
берайлик: “Ота-онанинг дуоси сувга, ўтга ботирмас”, “Фарзанд –дилбанд, фарзанд - қанд”, “Отангни
кафтингда тутсанг, онангни бошингда тут”.
Дарxақиқат, маънавий хазинамиздан чуқур ўрин эгаллаган бу гавҳарларда буюк ҳаётий
xақиқатлар, мағзи тўқ фалсафий мушоxадалар, эстетик жиҳатдан жозибадор
тилаклар содда тил
билан ишонарли ёритилгани кузатилади. Улар мазмун-моxиятида жамланган таъсирчанлик ва
самимийлик навқирон авлод дилида эзгулик уруғини қадаши, маънавий дунёсини олижаноб
мақсадлар билан бойитиши, тафаккурига қанот бағишлаши шубxасиздир.
Айниқса, мард, жасур, xақиқатпарвар, сабр-бардошли, ростгўй, гўзал хулқли, одобли, xаёли,
мурувватли бўлишга, яхшилик қилишга, эътиқодни, умрни қадрлашга, касб-xунарга ўрганишга, илм
эгаллашга, xалол меҳнат билан беминнат кун кечиришга ундовчи xикматлардан унумли фойдаланиш
таълим-тарбияда юқори самара беради.
Халқимиз “Рост гапирган етар муродга”, “Бошингга қилич келса ҳам ёлғон гапирма”, “Ёлғон
гапириб яшагандан кўра, рост гапириб ўлган афзал” каби мақолларни тез-тез ишлатади. Бундан
кўринадики, фольклорда ростгўйлик энг юксак инсоний фазилатлардан бири сифатида улуғланади.
ёлғончилик эса жаҳолат белгиси тарзида қораланади. Ростгўйлик, яъни тўғри сўзлаш муқаррар
камолотнинг баланд поғоналарига кўтаради, мардлик ва шижоаткорлик хислатларини рўёбга
чиқаради, аксинча, ёлғончилик инсонни қабиxликка рўпара қилади,
маънавий таназзул гирдобига
улоқтириб ташлайди: “Рост гап айтган енгилмас”, “Ростгўйлик дўст орттирар, ёлғон –
душман”; “Рўстгўй ошини ер, ёлғончи бошини ер”; “Ёлғончи ёлчимас, ўғри бойимас”.
Шак-шубxасиз, бу ҳаётий эътирофлар ҳар биримизни одобли бўлишга ундайди, лафзда собитлик
улуғ фазилат, сўзда беқарорлик иллат эканлигидан огоx этади.
Бундан ташқари, устоз-мураббийларни эъзозлаш, вақтни, соғлиқни, умрни қадрлаш, илм-фанга,
касбга меxр қўйиш, меxмоннавоз, xимматли-саховатли, меҳнатсевар бўлиш, нонни, элни ардоқлаш
билан боғлиқ xикматлар ҳам таълим-тарбияни мустаxкамлашда муҳим аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: