Вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги



Download 8,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/308
Sana25.02.2022
Hajmi8,21 Mb.
#283922
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   308
Bog'liq
1kitob

Фойдаланилган адабиётлар 
1. Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида. Ўзбекистоннинг янги тарихи. Иккинчи китоб.
2. История народного хозяйства Узбекистана. Т.I. – Т., С.18. 
3. Народное хозяйства Туркестана. 1920, №4. С. 8-9. 
4. Нуруллин Р.А. Некоторые вопросы социалистического преобразования промышленного 
производства в Советском Туркестане. Т., 1991. С. 233-234. 
5. Ульмасов А. Национализация промышленности в Советском Туркестане. – Т. АН УзССР,
6. История народного хозяйства Узбекистана. Т.I. – Т., С.18. 
7. Народное хозяйства Туркестана. 1920, №4. С. 8-9. 
32


8. Нуруллин Р.А. Некоторые вопросы социалистического преобразования промышленного 
производства в Советском Туркестане. Т., 1991. С. 233-234. 
9. Ульмасов А. Национализация промышленности в Советском Туркестане. – Т. АН УзССР 
КУРАШЧИНИНГ ЖИСМОНИЙ ТАЙЁРГАРЛИГИНИНГ ИЛМИЙ-УСЛУБИЙ 
ТОМОНЛАРИ 
 
Ш.Э.Келдиёров
ТошДАУ 
 
Курашчининг жисмоний тайёргарлиги спорт тренировкасининг мухим таркибий қисмларидан 
бири ҳисобланади ва жисмоний сифатлар куч, чидамлилик, эгилувчанлик, чаққонлик ва тезкорликни 
ривожлантиришга қаратилган жараёндир. Жисмоний тайёргарликнинг асосий вазифалари 
қуйидагилардан иборат: 

спортчилар соғлиги даражаси ва улар организми турли тизимларининг функционал 
имкониятларини ошириш; 

жисмоний сифатларни спорт курашининг ўзига хос хусусиятига жавоб берадиган бирликда 
жисмоний сифатларни ривожлантириш; 

жисмоний тайёргарлик умумий, ёрдамчи ва махсус тайёргарликка бўлинади; 

курашчининг умумий жисмоний тайёргарлиги юқори натижаларга эришиш учун пойдевор 
зарур асос ҳисобланади. У асосан қуйидаги вазифаларни хал этишни таъминлайди; 

курашчи организмини ҳар томонлама гармоник ривожлантириш унинг функционал 
имкониятларини ошириш жисмоний сифатларининг ривожлантириш; 

саломатлик даражасини ошириш шиддатли тренировка ва мусобақа нагрузкалари даврида 
фаол дам олишдан тўғри фойдаланиш. 
Умумий жисмоний тайёргарлик турли воситалар тўплашини ўз ичига олади. Улар орасида 
снарядларда ва снарядлар билан махсус тренажёрларда бажариладиган машқлар, бошқа спорт 
турлари, акрабатик, енгил атлетика, спорт ўйинлари, сузиш ва хакозолардан олинган умумий 
ривожлантирувчи машқлар ажратилади. 
Ёрдамчи жисмоний тайёргарлик махсус харакат малакаларини ривожлантиришга қаратилган катта 
хажмдаги ишни самарали бажариш учун зарур бўлган махсус асосни яратишга мўлжалланган. У анча 
тор ва ўзига хос йўналишга эга ҳамда қуйидаги вазифаларни ҳам этади: 
Асосан кураш учун кўпроқ хос бўлган сифатларни ривожлантириш. Курашчи харакатларида катта 
даражада иштирок этувчи мушак гуруxларини танлаб ривожлантириш. Ёрдамчи жисмоний 
тайёргарликнинг илғор воситалари сифатида шундай машқлар қўлланиладики улар ўзининг 
кинематик ва динамик таркиби ҳамда асаб-мушак кучланиш хусусиятига кўра курашчининг мусобақа 
фаолиятида бажариладиган асосий ҳаракатларига мосдир. Шундай машқлар орасида қуйидагиларни 
ажратиш мумкин:

курашчининг турли усулларини ишора орқали бажариш; 

махсус тренажер мосламаларида бажариладиган машқлар; 
Курашчининг махсус жисмоний тайёргарлиги харакатланиш сифатларини курашчиларнинг 
мусобақа фаолият хсусиятлари томонидан қўйиладиган талабларга қатъий мувофиқ xолда 
ривожлантиришга қаратилган. Курашчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигига асосан кураш 
гиламида ўтказилади ва харакат малакалари таркибидаги энг мухим харакат сифатларини 
ривожлантиришга қаратилган. Шунинг учун махсус жисмоний тайёргарликнинг асосий воситалари 
сифатида мумкин бўлган турли мураккаблаштирилган машқлар курашчи организмига бўлган 
таъсирни кучайтиради. Масалан: оғирроқ вазн тоифасидаги шеригини ташлаш, шерикларни 
алмаштирган xолда ўқув-тренировка беллашувлари бажарилади ва х.к. мана шу ҳамма машқлар 
энергия таъминотининг у ёки бу механизмларини ривожлантириш имконини таъминлайди, 
курашкининг машқланганлигига комплекс холда таъсир кўрсатади ҳамда бир вақтнинг ўзида унинг 
жисмоний ва техник-тактик тайёргарлигини оширади. Жисмоний тайёргарликнинг ҳамма 
кўрсатилган турлари бир-бири билан узвий боғлиқ. Тренировка жараёнида бирон бир жисмоний 
тайёргарлик турларига етарли баҳо бермаслик охир-оқибат спорт мохоратини оширишга тўсқинлик 
қилади. Шунинг учун тренировка жараёнида кўрсатилган жисмоний тайёргарлик турларини оптимал 
риоя қилиш жуда мухимдир. Унинг сон жиҳатдан ифодали доимий ўлчам ҳисобланади, балки 
курашчилар малакаси уларнинг алохида хсусиятлари, тренировка жараёни даври ва организмнинг шу 
пайтдаги ҳолатига боғлиқ xолда ўзгариб туради.
33


Спорт тернировкасини бошқарувнинг энг мухим функцияларидан бири жисмоний тарбия 
ташкилотлари фаолиятини энг мухим йўналишлари бўйича бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш 
ҳисобланади. У ёки бу қарорни қабул қилиш учун бошқарув субъекти ечилиши зарур бўлган 
муаммонинг турли жиҳатларига оиб ахборотга эга бўлмоғи керак. Ахборот бошқарув қарорларини 
тайёрлаш ва қабул қилиш учун дастлабки материал бўлиб хизмат қилади. Қарор қабул қилиш учун 
фойдаланиладиган ахборот ишончли тезкор энг мақбул бўлиши ва яна қанча сифатларни ўзида 
жамлаши лозим. Жисмоний тарбия ва спортда янги ахборот технологияларга берилаётган 
эътиборнинг кучайиши унинг спорт хаётида бевосита ўқув тренировка билан узвий боғлиқлиги ўсиб 
бормоқда. Хозирги замон спортининг ўзига хос хсусиятлари тадқиқотларнинг яхлитлигида. Чуқур 
асосли илмий-тадқиқот ишлари хажмининг доимий равишда кенгайиб боришида ифодаланади. 
Тайёргарлик босқичини амалга оширишда илмий изланиш учун танлаб олинган йўналишдаги 
вазиятни тахлил этиш мухим ўрин тутади. 
Спортчиларни тайёрлаш тизими билан тизимчаларини бир бутун ходиса сифатида тадбиқ этиш 
уни спорт техник натижалари ўсишининг энг мухим захираси деб ҳисоблаш бутунликка 
бошқарувнинг алохида вазифаси сифатида қараш катта аҳамиятга эга. 
Курашчиларнин жисмоний тайёргарлигини ривожлантиришнинг жиҳатларини хал этиш, 
шунингдек курашчининг биринчи жиҳати хал этилиши билан узвий алоқада бўлган ўз 
қобилиятларини ривожлантириш, ҳамда такомиллаштириш имкониятларига қараб мўлжал олиш 
яхлитлик хусусиятини аниқлаш зарурати талаб этилади.

Download 8,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish