Вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги



Download 8,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/308
Sana25.02.2022
Hajmi8,21 Mb.
#283922
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   308
Bog'liq
1kitob

Adabiyotlar ro‘yhati 
1. Husanov N. “Iqtisodiyotda texnik yozuv”. Ma`ruza matni. 1-kursda o`qitiladigan fanlar uchun 
tayyorlangan. T.: TMI, 2013, 108 b. 
2. Husanov N., Mirahmedova Z. Iqtisodiyot atamalari va ish yuritish. T.: TMI, 2005 y.
3. Husanov N., Husanova M., Xo`jaqulova R., Yusupov E. “Iqtisodiyotda texnik yozuv”. T.: “Fan va 
texnologiya markazi”, 2012 y. 152 b. 
БОЛАГА ЭЪТИБОР - КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР 
 
Ф. М. Умаралиева 
ЎзДЖТУ 
Президентимиз асарларини ўқиганимда янги бир асар ижод қилгандай, янги илмлар сирини кашф 
этгандай, янги бир оламга кириб қолгандай xис этаман ўзимни. Давлатимиз раxбарининг “Амалга 
ошираётган ислоxатларимизни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини қуриш-`ёруғ 
келажагимизни қуришимизнинг асосий омилидир”
2
номли маърузасини ўқир эканман, бугун 
бунёдкорлик, ободлик ишларида ҳам, фуқароларимиз ички дунёсида ҳам, ижтимоий 
муносабатларимизда ҳам бўй кўрсатиб, бутун дунё ҳамжамиятининг эътиборини ўзига тортаётган 
Ўзбекистонимизнинг буюк келажаги кўз олдимда ўзини яна ҳам ёрқинроқ, яна ҳам нурлироқ, яна ҳам 
рангинроқ намоён этади.
Президентимизнинг “Таянчимиз ва суянчимиз, ғуруримиз ва ифтихоримиз бўлмиш 
болаларимизга, фарзандларимизга ишонч билан, xурмат эътибор билан қарашни келажагимизга 
бўлган ишонч, миллатимизга, халқимизга бўлган xурмат, эxтиром ифодаси, деб биламиз”
3
деган 
сўзлари замирида Ўзбекистонимизнинг буюк келажагини яратишдек улуғ мақсадимизнинг мазмуни 
ҳам, мустақиллик учун курашларимизнинг моxияти ҳам теран ифодасини топган.
Демак, буюк келажак иборасининг мазмунини, дастурхонларимизнинг ноз неъматларига мўл 
кўллиги билан, турмушимизнинг фаровонлиги билан, қишлоқ шаҳарларимизнинг ободлиги билан, 
чиройда тенги йўқ бинолар билан баҳолаш, инсондек буюк хилқат учун камлик қилади бу сўзлар 
замиридаги ўн саккиз минг оламнинг гул тожи бўлмиш инсонга, унинг қадр қимматини эъзозлашдек, 
ўзлигини намоён этишдек, xурмат эxтиромини юксакларга кўтаришдек буюк меxр мўжизаси керак 
деган туйғуни ақлимизга ҳам, қалбимизга ҳам жо қилишимиз зарур. Демак, “Ўзбекистон келажаги 
буюк давлат” деган иборанинг моxияти биздан фидокорона, ижодкорона меҳнат билан бирга, 
муқаддас маънавият байроғини янада юксакларга қўтаришимизни талаб қилади. 
Бу борада жуда юксак марраларни қўлга киритдик. Юртимизнинг тинчлиги, турмушимизнинг 
фаровонлиги айниқса, барча миллатларнинг аxл иноқлиги, инсон қадрининг эъзозланишидан 
ортиқроқ улуғ неъмат борми ахир. Бу фикрлар юртимиз раxбарининг “Ўтган даврда халқимиз 
маънавиятини ривожлантириш бўйича ҳам кўп ишларни қилдик. Шу маънода, моддий нуқтаи 
назардан ғарбдан балки бироз орқада бўлсак ҳам, маънавий жиҳатдан улардан ўзиб кетдик...”
4
сўзларида жуда ёрқин ифодаланган. Яратувчилик ишларимиз билан бир қаторда маънавият борасида 
олдимизда xали ниxоятда улкан ишлар турганини ҳам кўрсатиб беради. 
Президентимизнинг “Биз соғлом нафақат жисмоний балки маънавий жиҳатдан ҳам соғлом болани 
ўзимизга тасаввур этамиз. Айни вақтда бугунги шиддатли замон, ҳаётнинг ўзи ёш авлод тарбияси 
борасида олдимизга янги янги ўта муҳим ва долзарб вазифаларни қўймоқда”
5
деган сўзлари 
келажакда маънавиятимизнинг асоси бўлган таълим тарбия соҳасидагина эмас, барча йўналишларда 
жуда катта ишларни амалга оширишимиз лозимлигини кўрсатади. Чунки “Соғлом бола масаласи 
2
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маъруза
2013 йил 7 декабрь
3
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маъруза
2013 йил 7 декабрь 46.47 бетлар
4
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маъруза
2013 йил 7 декабрь 11. 12 бетлар
5
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маъруза
2013 йил 7 декабрь 40 бет
43


бугунги ҳаётимизнинг барча илдизлари билан чамбарчас боғлиқ. Келажакни ҳам жамиятни ҳам 
баркамол авлод –соғлом боласиз тасаввур этиб бўлмайди. Ватанимизнинг тақдири, буюк 
келажагимиз ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом, баркамол авлод қўлида.
“Биринчидан соғлом бола аввало, соғлом ва ахл оиланинг мевасидир. Биз оилани ҳаёт 
давомийлигини таъминлайдиган, келажак наслларининг тақдирига кучли таъсир кўрсатадиган тарбия 
маскани сифатида қабул қиламиз”
6
деганда Юртимиз раxбари худди ана шу нарсаларни назарда 
тутади. 
Xали ватанимиз мустаққиликка эришмасидан И.А.Каримов мамлакатимизнинг бош раxбари
сифатида иш бошлаган кундаги (1989 йил 24 июнь) “Фарғона водийси вилоятларини ижтимоий, 
иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш масалаларига бағишланган маърузаси” ёшлар 
масаласига алоxида тўхталиб, уларга ғамхўрлик қилишни, ўқиш ўрганишлари, илм олишлари учун 
барча имкониятларни яратиб беришни кун тартибига қўйди. Давлатимиз раxбари мамлакатимизни 
мустақилликка олиб чиқишни, озод ва фаравон ҳаёт, Ўзбекистондек буюк давлат қуришни 
давлатимиз фаолиятининг ягона бирдан-бир бош мақсади қилиб белгилаганда ниxоятда теран ички 
ақл-заковат билан бундай улкан ишнинг асосий бунёдкорлик масъулияти ёшлар зиммасига 
тушишини ҳам аниқ айтиб, уларни ўз ҳимоясига олганди.
Дунёнинг xеч бир мамлакатлари, xеч қачон ёшларга эътибор, ишонч бизнинг 
мамлакатимиздагидек давлат сиёсатининг устувор йўналиши даражасига кўтарилмаган. 
Президентимиз ёшлар тимсолида буюк келажакни ёшларга эътибор замирида бош мақсади 
фаравонлик озодлик ободлик ва буюклик бўлган давлатимиз келажагига бўлган эътиборни кўради. 
Шунинг учун ҳам ёшларнинг илм фан асосларини чуқур эгаллашлари. Ижодкорлик яратувчилик 
ишларида фаол иштирок этиб, ўзларининг истеъдод ва қобилятларини намоён этишлари учун барча 
имкониятларни яратди. Бу сиёсат изчиллик билан олиб борилди ва бу сиёсат мустақиллигимиз 
одимларида ниxоятда тез ўз самарасини кўрсатди. Спорт соҳасидаги ёшлар қўлга киритган ютуқлар 
Ўзбекистондек буюк давлат борлигини энг биринчилардан бўлиб дунёга намоиш этди. Илм фан, 
адабиёт техника соҳасидаги ёшлар қўлга киритган ғалабалар ҳам давлатимизни тенглар ичида тенг 
бўлиб бўй кўсатишига салмоғли xисса бўлиб қўшилди. Узоқни кўра билиш сиёсатимиз ўз самараини 
берди. Буларнинг барчаси давлатимиз ўз олдига қўйган ёшларга оид сиёсатни изчиллик билан янги 
поғоналарга кўтариб боришнинг меваси бўлиш билан бирга танлаган йўлимиз тўғрилигининг ҳам 
исботидир.
Биз интилаётган буюк давлатни бунёд этишга қодир бўлган ҳам жисмоний, ҳам маънавий 
жиҳатдан соғлом бўлган баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказиш масъулияти барча босқичдаги 
таълим тарбия муассасалари билан бирга оилаларимизнинг ўз ўзини бошқариш институтларининг 
нодавлт нотижорат ташкилотлармизнинг барча партия аъзоларининг ишлаб чиқариш ҳамда соғлиқни 
сақлаш савдо маиший хизмат ходимларининг шунингдек барча жамиятимиз аъзоларининг 
зиммамсига ҳам шарафли вазифалар юклайди. Чунки жамиятимизнинг барча бўғинлари бир бутун 
бўлганидек уларнинг мақсади ҳам ягона баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказиш ва келажаги 
буюк демократик жамият қуриш.
Истиқлолнинг дастлабки ойларида қабул қилинган ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари 
тўғрисидаги Ўзбекистон республикаси қонунида ёшларга оид сиёсат Ўзбекистон республикаси 
давлат фаолиятининг устувор йўналиши эканлиги белгилаб қўйилган. Чунки ҳар қандай 
мамлакатнинг қудратини белгилайдиган омиллар энг асосийларидан бири шу юртда вояга етаётган 
юксак маънавиятли жисмонан соғлом эртанги куннинг xақиқий эгалари бўлган баркамол авлоддир.

Download 8,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish