Вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги



Download 8,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/308
Sana25.02.2022
Hajmi8,21 Mb.
#283922
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   308
Bog'liq
1kitob

Фойдаланилган адабиётлар
1. Умаров Г.Г. и др. Гелиосушка сельхозпродуктов. Тошкент: Фан, 1994. 
2. Шаймарданов Б.П. Технологические основы и обоснование схем и параметров средств 
механизации безотходной переработки плодов дыни. Автореферат диссертации на соискания 
учен.степ. доктора тех. наук, Гулбаҳор 2000. 32ст.
ИФЛОСЛАНГАН СУВЛАРНИ ТОЗАЛАШДА СУВ ЎСИМЛИКЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ 
 
Р. Мўминова, О. Турдиева. 
Қўқон Давлат педагогика институти
Саноат ва қишлоқ хўжалигининг ривожланиши, шаҳарларнинг кенгайиши, суғориладиган 
ерларнинг кўпайиши ва бошқа омиллар таъсирида сув билан таъминлаш муаммоси кескинлашмоқда. 
Шу сабабли сув ресурсларини муxофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш жуда муҳим 
масаладир. Ўзбекистонда табиатни муxофаза қилиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича 
турли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Сув ресурсларини муxофаза қилишнинг муҳим 
йўналишларидан - тежамкор янги технологияларни ва турли оқова сувларни биологик тозалашнинг 
экологик хавфсиз ва самарали усулларини яратишдир. 
Xозирги даврда оқова сувларни тозалашнинг биологик методи, яъни тозалаш иншооти 
биоценозининг органик ва ноорганик бирикмаларни ўзлаштириш хусусиятидан фойдаланиш долзарб 
ҳисобланади. Бунда биологик xовузлардан фойдаланилади. Улардаги оқова сувларнинг таркиби ва 
табиати гидробионтларнинг турига, ўсиши ва ривожланишига, оқова сувларнинг тозаланиш 
жадаллигига таъсир қилади. Оқова сувларни тозалаш жараёнларини жадаллаштириш учун 
203


биоценозни сувўтлари, юксак сув ва сув-ботқоқ ўсимликлари билан бойитилган биологик метод 
тавсия қилинади. Кўп йиллик илмий изланишлар натижасида қишлоқ хўжалик корхоналари 
(қорамолларни бўрдоқига боқиш мажмуалари, паррандачилик фабрикалари, чўчқачилик 
комплекслари), саноат корхоналари (минерал ўғитлар ишлаб чиқариш, биокимёвий, вино ва ёғ 
корхоналари, ипак йигирув ва тўқимачилик корхоналари) ва коммунал- хўжалик, маиший оқова 
сувларини органик ва минерал моддалар, оғир металлар, цианидлар, пестицидлар, нефть 
маxсулотлари ҳамда патоген микроорганизмлардан турли сувўтлари ва юксак сув ўсимликлари 
ёрдамида биологик тозалашнинг самарали усуллари яратилган ва амалиётга жорий қилинган (1).
Ифлосланган сувларни тозалашда микроскопик сувўтлари ва юксак сув ўсимликларининг 
аҳамияти жуда катта. Табиий шароитда экотизим ўзини тозалашга мойил, яъни табиатда ўзига зарур 
бўлмаган органик моддаларни қайта ўзгартиради. Тупроқ ва сувнинг органик моддалар билан 
ифлосланиши оқибатида табиий биота микроорганизмларининг айрим гуруxлари ўртасидаги 
муносабат бузилади ва пировардида моддалар алмашинувининг йўналиши ўзгаради, табиий 
тозаланиш жараёнлари бузилади. Ифлосланган экотизимда фойдали микрофлора камаяди, зарарли ва 
патоген микроорганизмлар кўпаяди. Экологик мувозанатнинг техноген ва антропоген бузилиши 
муҳитнинг санитар xолатини жиддий ўзгартиради, инсонларнинг яшаш шароитлари ёмонлашади.
Оқова сувларни тозалаш методлари орасида биологик метод муҳим аҳамиятга эга бўлиб, турли сув 
xавзаларининг ўз-ўзини тозалаш хусусиятига асосланган. Унинг моxиятида оқова сувлар таркибидаги 
органик бирикмаларнинг биологик оксидланиш жараёнлари туради. Биологик оксидланиш 
микроорганизмлар, содда xайвонлар, сувўтлари ва юксак сув ўсимликлари жамоалари (симбиоз, 
антогонизм ва x.) томонидан амалга оширилади. 
Ўтган асрнинг 60-йилларидан бошлаб оқова сувларни турли сувўтлари ёрдамида биологик 
тозалаш бўйича илмий изланишлар амалга оширилган.(2,3). Сувўтларининг ўсиши муҳитдаги аммиак 
азоти ва минерал фосфор миқдорларининг камайиши билан борган. Протококк сувўтлари ўстирилган 
суюқликда бактерицид моддалар борлиги аниқланган. Бу эса оқова сувлардаги патоген ва сапрофит 
микрофлорадан тозалаш имконини берган (Левина, 1961). Кўпчилик тадқиқотчиларнинг фикрича, 
биологик xовузларда хлорококк ва бошқа сувўтлари таъсирида юқумли касалликлар келтирувчи 
микроорганизмларнинг xалокати, асосан уларнинг муҳитга турли антибиотиклар ажратиши билан 
белгиланади. 
Кимё заводи оқова сувларини фенол бирикмаларидан ва нефтни қайта ишлаш заводларнинг оқова 
сувларини нефть маxсулотларидан тозалашда сувўтлари қўлланилган.(4)
Сув ўтларининг бактерицид моддалари коммунал-маиший ва саноат корхоналари оқова сувларини 
бактериялардан тозалашда муҳим аҳамиятга эга. Оқова сувларни тозалашда хлорелла ва сценедесмус 
штаммларининг аралашмаси яхши самара беради. 
Микроскопик сувўтлари билан юксак сув ўсимликлари биргаликда юқори тозалаш самарасига 
эга. Оқова сувларни биологик тозалашда бактериялар ва бошқа микроорганизмларнинг муҳим роли 
ҳам ўрганилган.(5) Экологик нуқтаи назардан бу тўғри, сабаби - сувўтлари ўзларининг xаётий 
фаолиятида минерал моддалар ва карбонат ангидридни ўзлаштиради ҳамда муҳитга кислород 
чиқаради. Ифлосланган сув xавзаларининг биологик реабилитацияси табиий ўзини тозаланиш 
жараёнлари ва микроорганизмлар, ўсимликлар ҳамда xайвонларнинг фаолияти ҳисобига амалга 
ошади. Бу жараёнлар узоқ вақт давом этади ва кам самарали бўлади.
Ўсимликлар сув xавзасида қуйидаги асосий функцияларни амалга оширади: 

фильтрация (муаллақ заррачаларни чўктиришга ёрдам беради); 

шимиш (ўзлаштириш) (биоген элементлар ва айрим органик моддалар ютилади); 

жамғариш (айрим металл ионлари ва қийин парчаланадиган органик моддаларни тўплайди); 

оксидлаш (фотосинтез жараёнида сув кислородга бойийди); 

детоксикация (ўсимликлар заҳарли моддаларни тўплаб, уларни зарарсизлантиради).
Оқова сувлар ва тупроқни ўсимликлар ёрдамида тозалаш уларнинг ўсиш жараёнларида биоген 
элементларни (азот, фосфор, калий ва x.) ўзлаштирилишига асосланган. Бундан ташқари, 
ўсимликларнинг илдизи ёнида (ризосферада) микроорганизмлар йиғилиб, улар турли органик 
моддаларни парчалаб, ўсимликлар ўзлаштиришига мос xолатига келтиради. 

Download 8,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish