тупроқларнинг морфологик белгилари;тупроқнинг механик ва кимё таркиби;
тупроқнинг унумдорлик турлари;тупроқларнинг экологик xолати;
тупроқ эрррозиясини келтириб чиқарувчи омиллар.
Мазкур кейс институционал тизимнинг реал фаолияти асосида ишлаб чиқилган.
Кейсда ишлатиладиган маълумотлар манбаи:
Тупроқшунослик ва агрокимё институти қошидаги “Тупроқ бонитировкаси” шўъбаси, 2013 йил 1
январдан 31 декабргача бўлган фаолияти учун тайёрланган аудиторлик ҳисобот.
Кейснинг типологик хусусиятларига кўра тафсилоти: мазкур кейс аудиторлик кейс тоифасига
кириб, мустақил аудиториядан ташқари бажариладиган иш учун мўлжалланган. Ушбу кейс институт
маълумотлари ва далиллари асосида ишлаб чиқилган. У тузилмавий
кичи xажмдаги кейс
ҳисобланади.
Сув эрозияси ва унга қарши кураш чоралари (1-вазият)
Кучли сув оқими таъсиридаги емирилиш, ювилишга сув эрозияси дейилади.
Сув эрозиясини ривожига ерларни рельефига ва сув оқимига боғлиқ. Бизнинг маълумотларимизга
кўра тупроқни емирилиш ювилишини бошланиши ернинг қиялиги 1-2
0
дан ошганда бошланади.
Арид минтақада xудудларининг табиий шароитлари уйғунлашуви – ер
юзасидаги катта
нишабликлар, тупроқнинг ва тупроқ ҳосил қилувчи сариқ тупроқ жинсларининг эрозияга қарши тура
олмаслиги айниқса баxор даврида, жала-ёмғирлар ёғадиган пайтда эрозия ҳосил бўлишининг жиддий
хавф-хатарини вужудга келтиради. Шундай ёмғирларнинг катта қисми (100 мм дан кўпроғи)
далаларга ишлов берилган, тупроқ юзаси эса ўсимликлар билан бироз қопланган март-апрел ойларига
тўғри келади, шу пайтда жала-ёмғирлар тупроқ қатламининг тарикибини
механик бузишга ва энг
унумдор бўлган юқори қатламини ювиб кетишга олиб келади. Чорва молларни xаддан ташқари кўп
ўтлатиб боқиш чоғида ўт-ўланлар
сийраклашиб кетиб, тупроқ юзаси
зичлашиши сабабли табиий
эрозия 50 фоиз ва ундан ҳам кўпроқ йўқ қилганида юза эрозиясининг кучайиши ва сўнгра кўпдан-кўп
тарам-тарам емирилишлар ҳосил бўлиши кузатилади.
Ирригация эрозияси натижасида тупроқ ювилиши ҳар йили гектарига 100-150 тоннагача ва ундан
ҳам ошиб кетиши мумкин (нишаблиги 5
0
дан кўпроқ бўлган қияликларда гектарига 500 тоннага қадар
бўлади), ана шу тупроқ билан бирга гумуснинг йиллик нобудгарчилиги гектарига 500-800 кг, азот-
гектрига 100-120 кг, фосфор 75-100 ва ундан кўпроқ килограмни ташкил этиш мумкин. Шуни қайд
этиш керакки, эрозия жараёнлари тупроқдаги экосистемалар биомассасида фойдаланилган қуёш
энергияси миқдорига ҳам таъсир ўтказади. Чунончи, Республиканинг бўз тупроқ ерларида
нишабликнинг xолати ва тузилишига қараб, тўплнган энергия заxираси гектарига 20-100 х 10
6
килоколорияни
ташкил этади, айни вақтда ювилиб тўпланган тупроқ-ювилмаган-бироз ювилган-
ўртача ювилган-кучлиювилган тупроқлар қаторида энергия заxираси камайиб боради.
Республикамизда суғориш эрозиясидан зарар кўрадиган экин майдонлари 851 минг/гани
ташкил
этади. Лекин, инсон қўлидан келмайдиган иш йўқ. Шундай бўлгач, инсон эрозиянинг олдини олиш ва
унга қарши курашиш йўлларини топмоғи лозим. Бунинг учун тупроқ таркибини яхшилаш, ювилишга
чидамлилигини ошириш, сув ўтказувчанлигини таъминлаш, оқаётган сувнинг тезлигини камайтириш
керак.
Do'stlaringiz bilan baham: