Фойдаланилган адабиётлар руйхати
1. Мишустин Е.Н., Емцев В.Т. Микробиология. – М.:Агропромиздат, 1987. - 76-88 с.
2. Шадраимова К., Содиқова Г., Бурхонова Д. Хамрақулова М. Тупроқ микрофлорасини
ўрганиш. Агро илм журнали 3 [19] сон, Тошкент, 2011. –Б. 64-65.
209
3. Шадраимова К., Содиқова Г., Д.Бурхонова. Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани
тупроқлари микрофлорасининг йил фасллари бўйича динамикаси. Ўзбекистон аграр Фани
хабарномаси. – Тошкент, 2011. - №3-4 (45-46). - Б. 66-70.
4. Йўлдошев Ж., Xасанов С. Педагогик техналогиялар. Тошкент “Иқтисод-молия” 2009. 608 б.
ЎЗБЕКИСТОН XУДУДИДА ТАРҚАЛГАН ҚЎНҒИР ТУСЛИ ТОҒ ЎРМОН ТУПРОҚЛАРИ
ТАВСИФИ
Д.Отақулова, М.Қорахонов, Х.Номозов.
ТошДАУ
Қўнғир тусли тоғ ўрмон тупроқлари, жигарранг тупроқлар каби ўрта тоғли xудудларни, яъни тоғ
тизмаларининг энг кўп намланган қияликларини эгаллайди. Республикамизда бу тупроқлар , Пском
ва Угом тоғларининг Ўрта қисмида ривожланган бўлиб, Пском-Угом тупроқлари тумани сифатида
алоxида тупроқлар минтақасига киритилади. Ёғин-сочин миқдори бир йилда 1000 мм дан кўп бўлиб,
тупроқ профилининг чуқур қатламларигача ишқорсизланишига олиб келади. Бу кўрсаткич бўйича
қўнғир тусли ўрмон тупроқлари тоғ жигарранг тупроқларидан қарийб икки марта устунлик қилади.
Жигарранг тупроқлар тарқалган xудудларда намликка ўртача талабчан ксерофит арчалар тарқалган
бўлса, қўнғир тусли тоғўрмон тупроқларида эса мезофил-намсевар ўсимликлар гуруxига мансуб
ёнғоқ-олмали ўрмонлари катта майдонларни эгаллайди.
Қўнғир тусли тоғўрмон тупроқлари қўнғир тусли лёссимон қумоқларда ривожланиб, бу тупроқлар
кесмасидаги қатламларнинг тузилиши қуйидагича:
А
1
-А
2
-В
1
-В
2
-В
3
-С.
Жудақалинқумоқлардаривожланганлигисабабли, уларнинггумуслиқатламианчачўзиқ - 25-30 см.
Гумус қатламнинг юқори қисмида ўрмон дарахтларининг шох-шаббаларидан ҳосил бўлган «ўрмон
тўшамаси» мавжуд. Бу қатлам ялтироққўнғир тусга эга, пастки гумусли қатламда эса қорамтир-
қўнғир ранглар устунлик қилади. Гумусли қатлам донадор-кесакчали структурага эга бўлиб, кўп
миқдорда ўсимликлар қолдиқлари ва ёмғир чувалчангларининг излари учрайди. Шу сабабдан қатлам
ғовак ва юмшоқлиги билан ажралиб туради.
Ўтувчи қатлам ўта зич, лойланган ва донадор-кесакчали структурага эга, ўсимлик қолдиқлари ва
чувалчангларнинг излари бор. Ўтувчи қатлам остида карбонатли, кремнийли, лёссимон қўнғир- кул
ранг тусли қатлам жойлашган. Бу тупроқлар қуйидаги механик хусусиятларга эга: 1сўлиш намлиги,
энг кам нам сиғими кўрсаткичларининг яхшилиги, уларнинг, гумус ва лойли фракцияларнинг
миқдорларининг кўплигида намоён бўлади.
Қўнғир тусли тоғ ўрмон тупроқларининг сув режими даврий ювилувчан бўлиб, унинг капилляр
эгри чизиғи хошияси (тупроқ намлигининг чуқурлик бўйлаб ўзгариши) тупроқ кесмасининг қуйи
қатламларигача етиб боради. Бу тупроқлар тоғ жигарранг тупроқларига нисбатан гумусга бой.
Гумуснинг миқдори юқори қатламларда 6,0-8,5% ни ташкил қилади. Тупроқ кесмасининг уч метр
чуқурлигида ҳам гумус миқдори 0,5% га тенглиги билан ажралиб туради. Бу тупроқлар гумусга бой
бўлганлиги сабабли C:Nнисбат 10-11 га тенг. Уларнинг таркибида азот кам, дағал бирикмали органик
моддалар кўпроқ учрайди. Азот кам ҳаракатчан, унинг 33-35 % жуда қийин гидролизланадиган
бирикмалар таркибида жамланган. Шу сабабдан унинг умумий заxираси тупроқда унча кўп эмас.
Р ва К каби асосий озиқ элементларнинг ялпи миқдорлари ва шакллари сур ва жигарранг
тупроқлардаги каби бўлиб, асосий қисми юқори қатламларда тўпланади, қайсики тупроқларнинг
биогенлиги ва ўсимликлар фаолияти билан бевосита боғлиқдир. Қўнғир тусли тоғ ўрмон тупроқлари
ҳаракатчан фосфорга жуда бой (70-90 мг/кг). Фосфорли бирикмаларнинг тупроқ кесмасининг 1 м
чуқурлигига қадар тарқалишининг асосий сабаби, тупроқлар таркибидаги карбонатларнинг чуқур
қатламларга томон ювилиши ҳисобланади. Бу жараён тупроқ кесмасида нордон муҳитни юзага
келтиради, қайсики тупроқдаги фосфорнинг эрувчанлигини оширади.
Тупроқ профилида ҳаракатчан калийнинг кўп миқдорда тўпланиши кузатилади. Қўнғир тусли тоғ
ўрмон тупроқлари карбонатларнинг тўпланиши бўйича икки хил бўлади: ювилган ва
карбонатлашган. Намлик кучли таъсир кўрсатганлиги сабабли, ювилиш тупроқнинг 2 м чуқурлигига
қадар кузатилиб, нордон муҳит, карбонатли қисмида эса ишқорли муҳит юзага келади. Тупроқдаги
эрувчан тузлардан ювилганлиги боис, таркибидаги қуруқ қолдиқнинг миқдори 0,1% га ҳам етмайди.
Таркибида водород иштирок этганлиги сабабли тупроқ сингдириш комплекси асослар билан
тўйинмайди. Тупроқ сингдириш комплексининг асосини Са
++
ва Мg
++
катионлари ташкил қилиб,
Nа
+
ваК
+
нинг миқдори жуда кам. Бу тупроқларда алмашинувчи нордонлик Аl
++
ионларининг эритмага
210
ўтиши ва унинг таъсирида тупроқ минерал қисмининг гидролизланиши асосида парчаланиши
натижасида юзага келади. Чунки тупроқнинг А
2
ва В
1
қатламларида ҳаракатчан Аl
++
борлиги бундан
далолат) юқори қатлами оғир қумоқли ва лойли фракциялардан иборат; 2) гумусли қатлам сувни
яхши ўтказувчи агрегатлардан тузилган; 3) механик таркибининг тузилишига қараб, тупроқ
кесмасининг ўрта қисмида лойланиш жараёни кузатилади. Айни тупроқларнинг яхши агрегатлик
хусусиятларга эгалиги профилнинг барча қатламларида яққол сезилади. Бу хусусият айниқса гумусли
қатламда жуда яхши ифодаланган, дисперцияланиш коэффициенти жуда кичик миқдорни ташкил
этади.
Тупроқнинг минерал таркибида кварц ва дала шпатлари асосий ўринни эгаллайди. Тупроқдаги
минералларнинг ўзгариши нураш жараёнининг даражаси боғлиқ. Нурашнинг сусайиши натижасида
тупроқда слюда ва дала шпатларининг, шунингдек дағал жинсларнинг миқдори кўпаяди.
Лойли фракцияда Si, Ca, Na оксидлари камроқ, Fe ва Al оксидлари эса кўпроқ тўпланади. Чимли
қатламда ўсимликлар илдиз озиқланишининг фаолияти натижасида Р
2
О
5
, СаО, К
2
О
ларнингкўпроқтўпланиши кузатилади. SiO
2
: R
2
O
3
молекуляр нисбатнинг 2,7-2,9 атрофида бўлиши бу
тупроқлар лойқа фракцияси минералогик таркибининг бир хил тузилишга эга эканлигини кўрсатади.
Минералогик таркибнинг асосини калий ва магнийдан иборат гидрослюда минерали ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |