структуралишароитга эгалигидан далолатдир. Шунингдек умумий углерод миқдоришимолий
экспозицияда тарқалган тупроқларда энг кўп, жанубий экспозициятупроқларида сезиларли камайган.
Адабиётлар.
1.
1.Методы почвенной микробиологии и биохимии / под ред. Д.Г. Звягинцева. — МГУ, 1991.
2.
2.
РауповаН.,Гафурова - Гумусное состояние эродированных типичных сероземов,
сформированных на третичных красноцветных отложениях и
некоторые пути повышения их
плодородия. “Ўзбекистондавлатмиллий энциклопедияси”.Монография,2004г.
БЎЗ ТУПРОҚЛАР БИОЛОГИК ФАОЛЛИГИГА ЭРОЗИЯ ЖАРАЁНЛАРИНИНГ
ТАЪСИРИНИ ЎҚИТИШДА ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ЎРНИ
Б.С.Камилов, Г.С.Содиқова, М.П.Нурматов
1
ТошДАУ,
Янгийўл қишлоқ хўжалик касб-xунар коллежи
1
Кириш. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни ҳамда кадрлар тайёрлаш
Миллий дастури талабларига мувофиқ, таълимнинг узлуксизлигини таъмилаш, ишлаб чиқаришга
замонавий билимларга эга, етук, ёш мутахассислар тайёрлаш белгиланган. “Таълим тўғрисида”ги
қонун ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”нинг туб моxияти мамлакатимизда таълим
тизимини
тубдан ислоx қилиш, эски таълим тизимидаги камчилик ва нуқсонларга барҳам бериш, бозор
рақобатларига бардош бера оладиган кадрларни тайёрлаш, таълим муассасаларининг моддий
базаларини кучайтириш, педагог ходимлар малакасини тубдан ошириш тизимини барпо этиш, хориж
тизими билан ишлаб чиқариш, фан, давлат, жамоат ташкилотлари ўртасидаги боғлиқликнинг янги
тизимини яратиш, хориж таълим тизимининг илғор ютуқларини, янги
педагогик техналогияларни
жорий қилишдан иборатдир.
Тупроқ унумдорлигини унинг физик-кимёвий хусусиятларига, гумус қатлами, таркибида мавжуд
бўлган органик ва минерал моддаларга ва айниқса унинг таркибидаги турли хил фойдали
микроорганизмлар тўпламига, миқдорлари ва биологик фазолликларига бевосита боғлиқдир. Экин
майдонларининг турли тупроқ типларида жойлашуви, ўзлаштириши ва шўрланиши, эрозияланиш
даражалари, уларда кечадиган биологик жараёнлар хусусиятларга қараб,
замонавий нав, безарар
биотехнологик усулларни яратишни тақозо этади.
Тупроқларнинг унумдорлигини ва ўсимликлар ҳосилдорлигини оширишда тупроқ физикавий,
агрокимёвий хоссалари билан бир қаторда тупроқ биологик фаоллигини ўрганиш xозирги куннинг энг
асосий масалаларидан биридир.
Тупроқ микробиологияси xозирги вақтда замонавий биология соҳасининг
мураккаб
комплекс йўналишларидан биридир. Тупроқдаги микробиологик жараёнларнинг жадаллиги,
микрофлоранинг миқдори ва сифат таркиби кўп жиxатдан тупроқ ҳароратига, механик таркибига,
сув-xаво
режимига, органик моддалар билан таъминланганлигига, шунингдек,
агротехник чора-
тадбирларга, жумладан, минерал ўғитлар қўлланилишига, xайдалма қатламнинг чуқурлигига ва
бошқаларга бевосита боғлиқдир.
Талабаларга тупроқ биологияси фанида бўз тупроқлар биологик фаоллигига эрозия
жараёнларининг ўрнини ўқитишда xозирги кунда турли янги педагогик техналогияларни қўллаган
xолда дарс ўтиш мумкин. Бундай техналогиялардан масалан “Балиқ склети”, “Қандай”, “Нима учун”,
“Кластер”, “Елпиғич” каби уйинлик техналогияларни қўллаш орқали
талабаларнинг билимини
оширишда юқори натижаларга эришиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: