Вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги


RUTA GRAVEOLENS ЎСИМЛИГИНИ ТОШКЕНТ ВОҲАСИ ШАРОИТИДА ГУЛЛАШИ



Download 8,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet170/308
Sana25.02.2022
Hajmi8,21 Mb.
#283922
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   308
Bog'liq
1kitob

 
RUTA GRAVEOLENS ЎСИМЛИГИНИ ТОШКЕНТ ВОҲАСИ ШАРОИТИДА ГУЛЛАШИ 
 
Х. Шералиев, Н.Носирова 
ТошДАУ 
 
Тошкент воҳаси шароитида Ruta graveolens L.ўсимлигини фенологияси ва гуллаш динамикасини 
ўрганиш натижасида интродукция шароитида ўсимликнинг алохида белгилари аникланди. Вегетация 
даври узок давом этади, киш ойларида хам ўсимликнинг яшил баргларини сақлаб колади, гуллаш 
фазалари узоқ давом этади, уруғлаш фазаси ёппасига гуллаш фазасининг бошларига тўғри келади, 
уруғлаш фазаси июн ойининг охирларигача давом этади. Аниқланган кузатув натижалари ва алоxида 
белгилари Ruta graveolens ўсимлигининг Тошкент тупроқ–иқлим шароитига яхши мослаша олишини 
билдиради. 
Таянч сўзлар: интродукция, адаптация, гуллар морфологияси, гуллаш фазаси, ғунчалаш фазаси, 
мавсумий ва суткалик гуллаш динамикаси. 
КИРИШ 
Ўзбекистон флораси кўплаб қимматбаxо доривор ва ёввойи ўсимликларга бой ҳисобланади. 
Доривор ўсимликлар хом ашёсининг дориворлик xусусиятларидан қадимдан бери инсонлар 
томонидан халқ табобатида фойдаланиб келинган. Xозирги замон фармацевтика саноатида кенг 
миқёсда табиий маxсулотлардан фойдаланил-моқда. Республика Вазирлар Маҳкамасининг 
“Ўзбекистон” Республикаси тиббиёт ва дори-дармон ишлаб чиқариш тармоқларини давлат 
муxофазасига олиш” (1996) тўғрисидаги қарорида таъкидлаганидек, маxаллий флорага мансуб бўлган 
доривор ўсимликларни асраш ва уларни маданий холда кўпайтириш керак. Шунингдек, чет эл 
флорасига мансуб бўлган доривор ўсимликларни маxаллий шароитга интродукция қилишни амалга 
ошириш долзарб муаммодир. Бу ўз навбатида Республика фармацевтика саноатининг четдан хом 
ашёни сотиб олиш (импорт) муаммосини xал этиш билан бирга, зарур бўлганда хом –ашёни четга 
сотиш (экспорт) имкониятини яратади. 2000 йилда № 2 11.03.2000 й. ЎзР ДФТҚ, Республика 
фармацевтика концернининг “Ўзфармконцерн”, қарорига мувофиқ, ўз тасарруфидаги ишлаб чиқариш 
корхоналарида табиий доривор препа-ратларни яратиш ва уларни кўпайтиришда керакли хом-ашёни 
маxаллий шароитда етиштириш соҳасида иш бошлади. 
Шу муҳим масалаларни назарга олиб,Ruta graveolens ўсимлигини ҳар томонлама ўрганишни лозим 
топдик. Тадқиқотларимиз объекти сифатида Ruta graveolens ўсимлигини танлаб олдик. Ruta 
graveolens-Rutaceae оиласига мансуб кўп йиллик доривор ўт ўсимлик ҳисобланади.Рутадошлар 
оиласига 86 тур киради. Энг катта оила ҳисобланади. Рутанинг турлари кучли xидга эга ўтлардир. 
Улар қуруқликларда одатда тошли, шағалли қияликларда ўсади. Бу тур Ўртаер денгизи бўйлари, 
Қрим, Россиянинг жанубий минтақалари, Англия, Франция, Эрон, Xиндистон, Ливия, АҚШ да 
етиштирилади. Украина ва Молдавияда кичик майдонларда ҳам экиб кўпайтирилмоқда. Четдан 
келтирилган доривор ва озуқабоп ўсимликларни маданийлаштириш учун уларнинг гуллаш 
биологиясини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Гулнинг морфологиясини, биоло-гиясини, суткалик ва 
мавсумий гуллаш динамика-сини, экологик омилларга чидамлилик даражасини баxолаш 
ўсимликларни катта майдонларда етиштириш учун тавсиялар беришга имкон беради.Кўплаб дунё 
мамлакатларда Ruta graveolens кичик майдонларла доривор ўсимлик сифатида етиштирилади. 
Белоруссияда баҳорги вегетация даври иккинчи ва учинчи йилларда апрел-май ойининг биринчи ўн 
кунлигида; энг эрта гуллаш фазаси июн ойининг иккинчи ярмида; ўртача гуллаш давомийлиги 36 
кунни ташкил қилган. Тошкент воxаси шароитида Ruta турининг гуллаш динамикасини ўрганиш 
мақсадида кузатишлар ишлари олиб борилди. 
Тадкикотларимиз натижаларига кўра, гуллаш динамикасини кузатганимизда,ўсимликларнинг 
гуллаш жараёни ва чангланишини ўрганиш, уларни экологик ва биологик тавсифлашга имкон беради 
[3]. Ruta graveolens биологияси унинг репродуктив биологиясининг бир қисми бўлиб, уни ўрганиш 
муҳим аxмиятга эга. 

Download 8,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish