қисқа ва синувчан кўринади. Ғўзани гипсли гажали тупроқларда гипс қатлами 40 см дан чуқурроқ
жойлашганда етиштирилиши мумкин.
Таёқчасимон призматик шаклдаги гипс кристалли гипсли тупроқларда, агар улар 60 см дан
юқорида жойлашган бўлса, пахта учун яроқсиз ҳисобланади. Майда ва ўрта донадор юза
гипслашган тупроқларда шоли етиштириш шунга олиб келдики, кайсики тупроқлар узоқ муддат
сув билан тўйинганда олтингугурт бирикмалари билан тўйиниши туфайли қорамтир ранг тусини
олади. Олтингугурт водород (Н
2
S) xиди сезилади ва қониқарли натижа олинмайди.
Умумий қилиб айтганда гипсли тупроқлар жадал суғоришни талаб этмайдиган
қурғоқчиликка чи дамли экинлар у чу н к ў п р о қ яроқли д е б ҳисоблаш мумкин. Намни
сезувчи экинлар суғоришнинг жадал режимида тупроқ намининг ортиши боис гипсли тупроқларда
кайтариш реакцияси ва олтингугурт водород гази ҳосил бўлиши учун шароит яратилади.
Гипсли тупроқлар гипс устки қатламларининг нам қараб кичик хажмда тез-тез бериладиган сув
меъёрларини талаб этади.
Шу боис гипсли тупроқлар учун сувни автоматлаштирилган машиналар ёрдамида бериш
усуллари қўлланилиши керак ва унинг тупроқ юзасида бир текисда тақсимланишини
таъминлаш керак. Шулар билан бир қаторда кичик нормаларда тез-тез суғоришни таъминлашга
қодир бўлган ёмғир усули ва томчилатиб суғоришни йўлга қўйиш зарур.
Ирригацион-автоморф ва ирригацион ярим гидроморф режимларида ўз оқими билан суғориш
усуллари гипснинг гажали турли тупроқлардан бошқа барча гипсли тупроқлар учун
яроқсиз ҳисобланади ёки суғориш ариқлари узунлигини 50 м ва ундан камроқгача
қисқартиришни ва барча сув оқувчи тармоқларни то ўқ ариқларгача сувни фильтрацияланишини
олдини олувчи қопламлар билан таъминлашни талаб этади.
Гравитацион усулда суғоришда карстли ва суффозион воронкалар пайдо бўлади. Тупроқ устининг
бузилиши, деформацияси кузатилади. Бу ўз вақтида тез-тез текислаб туришни талаб қилади ва
суғориш сувларининг катта миқдорда грунтларга сизиб кетиши таъминланади.
Гипсли тупроқларни суғориладиган деxқончиликда ўзлаштириш тадбирлари гипс усти тупроқ
қатламининг қалинлигини кўпайтиришига ва с а қ л а б қ о л и н и ш и г а ж а в о б б е р и ш и к е р а к .
Г и п с у с т и қ а т л а м и н и н г қалинлиги 30 см дан кам бўлган тупроқ текислаш ишлари мақсадга
мувофик эмас, негаки очилиб қолган гипсли қатламда, доғлар тушиб қолиши мумкин. Таёқчасимон
призманинг шакллари йирик ва ўрта донадор гипсли юза жойлашган ўрта ва кучли гипслашган
тупроқларда, шунингдек кучли гипслашган гажали тупроқларда гипс усти қатлами қалинлиги 30 см
дан кам бўлган тақдирда улардан суғориладиган яйловлар сифатида фойдаланиш мумкин. Кучсиз
даражада гипслашган юза гипсли тупроқлар гипснинг ҳар қандай формаларида ҳам органик ва
минерал ўғитларнинг юқори нормалари кўлланганда беда оқ жўхори, ўт ўсимликлари ҳамда дон
экинлари учун гипс қатлами 30-60 см чуқурроқ бўлган xолларда ёпиқ суғориш тизимлари мавжуд
бўлиб, ёмғир усулда суғорилганда дон, сабзавот, беда, ўтўсимликлари, маккажўхори ва бошқа
экинлар учун яроқли.
Гипснинг унсимон шаклдаги қатламини жойлашиш чуқурлигининг юқориги чегараси 30-60
см бўлган гипсли тупроқлар кучли ва бошқа ҳамма даражада гипслашган таёқчасимон ўрта ва йирик
кристалл гипс шаклидаги тупроқлар-токлар траншеяли системада экилса бошқа боғ экинлари (ўрик,
олма, шафтоли,) учун яроқли.
Гипсли қатламни жойлашиш чуқурлигининг юқориги чегараси 60-100 см.оралиғида бўлган чуқур
гипслашган тупроқлар гипслашганликнинг барча даражаларида суғоришнинг алоxида режим ва
техникалари (қуйидаги суғориш тармоқлари, ёмғирлатиб суғориш, томчилатиб суғориш у с у л л а р и
ё к и ж у д а қ и с қ а ) қ ў л л а н и л г а н д а б а р ч а э к и н л а р у ч у н д е я р л и ярокли. Чуқурлиги
100 см дан ортиқ бўлганда тупроқлар одатдаги суғориш р е жим и д а, леки н карстли в а
су ффозион жараёнларга қ ар ши қарат илган тадбирлар сақланганда чегараланмаган
миқдорда барча экинлар учун яроқли.
Do'stlaringiz bilan baham: