3. Шеуджен А.Х. “Удобрения и урожай” Майкоп 2005г.
4.Юсупов Х., Жабаров Х. «Действие
минеральных удобрений на рост, развитие и урожайность
риса.» Ташкент Фан 1975 г.
АТРОФ МУҲИТНИ САНОАТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТАЪСИРИДАН
МУXОФАЗА ҚИЛИШ
Б.Сапаев
1
, Ж.Н.Тоджиев
1
, С.Р.Раззоқова
1
, С.М. Мўминов
2
1
ТошДАУ
2
Ангор туман 18-умумий ўрта таълим мактаби
Саноат ишлаб чиқаришнинг атроф-муҳитга, инсон соғлиги ва турмуш тарзига таъсири ХIХ асрдан
бошлаб жуда
тез суръатлар билан шаклланиб, ХХ асрда мисли кўрилмаган даражага етди. Бунга
асосий сабаб, саноат ишлаб - чиқаришидан, автотранспорт воситаларидан ва бошқа халқ хўжалиги
корхоналаридан ажралиб чиққан зарарли моддаларни миқдори рухсат этилган миқдор(РЭМ) дан
ортиб кетмоқда.
Атроф муҳитга, шунингдек тирик организмларга заҳарли моддалар (элементлар) сув, xаво, озиқ-
овқат маxсулотлари ва бошқа объектлар орқали ўтиб рухсат этилган миқдоридан (РЭМ) ортиқча
миқдорда йиғилиши турли хил салбий оқибатларга ҳамда сурункали касаликларнинг келиб чиқишига
сабаб бўлмоқда[1].
Саноат
корхоналари, хўжалик маиший хизмат корхоналаридан чиққан чиқиндилар йиллар
давомида тупроқда, сувда ёки атмосфера xавосида ҳаракатланиб бир турдан иккинчи турга ўтиб
туради. Хусусан, 4,4-дихлордифенилтрихлор этан (ДДТ), қўрғошин, рух, мишьяк, мис, ванадий,
молибден, кадмий, симоб, сурьма ва бошқа бир қатор кимёвий элементлар вақт ўтиши билан ўта
заҳарли бирикмалар xолида тупроққа, сувга ёки xавода йиғилиб боради.
Энг ачинарли томони
шундаки, сув ва xавода тўпланган кимёвий заҳарли моддалар сув ва xаво билан ер курраси бўйлаб
айланиб юради. Шу сабабли ҳам энг узоқ Антарктида музликларида уч минг тоннадан ортиқ ДДТ
кимёвий воситаси йиғилиб қолган бўлиб, ушбу узоқ минтақада яшовчи тюленлар, пингивин, xаттоки
оқ айиқларнинг жигарларидан турли хил саноат ва қишлоқ хўжалигига хос бўлган кимёвий заҳарли
моддалар мавжудлиги аниқланган [2].
Шуни
таъкидлаш лозимки, саноати ривожланган шаҳарлар атмосфера xавоси таркибидаги
тутун, қурум, чанг ҳисобидан осмонда газлар йиғилиб тутунли булутлар, туманлар вужудга келмоқда
ва инсон учун фойдали бўлган қуёш нурларини ергача тўла етиб келишига тўсиқ бўлмоқда. Оқибатда
ёши улуғ кишиларда
асаб ва юрак хасталиги, болаларда эса рахит касаллиги тобора кўпайиб
бормоқда. Бунинг исботи мисолида “Эрисман” илмий-тадқиқот институти маълумотларига мурожаат
қилсак, атмосфера xавосидаги ўртача йиллик чанг миқдори яшил яйловлардаги 1 м
3
xавода 0,01 мг,
аxоли яшайдиган овулларда 0,14 мг, шаҳар xавосида 0,16 мг бўлган бўлса, бу кўрсаткич саноат
ривожланган марказий саноат шаҳарларида 0,28 мг га тенг бўлган. С.
Гольдберг берган
маълумотларга кўра иссиқлик ишлаб чиқарадиган марказий станциялар жойлашган районларда 500
дан ортиқ мактаб ўқувчилари тиббиёт кўригидан ўтказилганда, уларнинг 60% ининг ўпкасида турли
хил ностандарт xолатлар кузатилган бўлиб, 17,3% ида эса силикоз касаллигининг бошланаётгалиги
қайд этилган. Саноат корхоналарининг ривожланиши, транспорт
воситаларининг ортиб бориши,
коммунал маиший хизмат соҳаларининг кенгайиб бориши, шаҳар
атрофида турли хил
марказлашмаган, оддий гигиена талабларига жавоб бермайдиган ахлатхоналарнинг кўпайишининг
олдини олиш xеч кечиктириб бўлмайдиган гигиена-экологик тадбир ҳисобланади. Бу тадбирларга
қуйидагилар киради:
1).Лойиҳалаш тадбири; 2). Технологик тадбир;
Do'stlaringiz bilan baham: