• академик лицей ва коллежларда ҳамда кейинчалик олийгоxларда таълим олишни давом
қилдириш учун шарт – шароитлар яратади.
Замонавий шароитларда ўрта таълимнинг асосий мақсадларидан яъна биттаси ёшларда
кейинчалик илмий текшириш ишларини олиб бориш учун зарурий билимларни шакллантиришдан шу
билан бирга таълим жараёнида яширин аммо юзага чиқиши мумкин бўлган қобилиятларини очиб
беришга шароит яратишдан иборатдир.
Маълумки қишлоқ мактаблари шаҳарлар, саноат ишлаб чиқариши
районларидан чеккада
жойлашган, аммо қишлоқ жойларида жойлашган академик лицей ва коллежларнинг моддий
таъминоти xеч ҳам шаҳарлар xудудида жойлашган академик лицей ва коллежларникадан кам жойи
йўқ. Мустақилликдан кейин қишлоқни ҳар томонлама шаҳарга яқинлаштиришга катта эътибор
берилмоқда. Қишлоқ жойларига илғор технологиялар олиб кирилмоқда. Қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқаришини автоматлаштириш ва механизациялашга эътибор, қишлоқ ёшларида – ўқувчи ва
талабаларда физика қонунларини амалий аҳамиятларини тушунишга – уларда аниқ кўникмаларни
шакллантиришга шароит яратади.
Масалан қишлоқ хўжалигига ихтисослашган касб xунар коллежларида таълим олаётган
талабаларнинг кўпчилигининг ота – оналари фермер хўжаликларида,
чорвачилик комплексларида
яъни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан боғлиқ бўлган соҳаларда фаолият кўрсатишади, бу
эса ўз навбатида ўқувчи ва талабаларда физика қонунларини қишлоқ хўжалигида қўлланилишини
бошқа ёшларга нисбатан осонроқ тушунишларига ва тезроқ ўзлаштиришларига ёрдам беради.
Демак, шу соҳа бўйича таълим олаётган ёшларда қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлган касблар
маъноси – аҳамиятига, аграр сектор соҳасида ишлашга тайёргарликни – ўзларининг инсонийлик
бурчи эканлигини тушуниб етишларига ёрдам беради. Улар қалбида Ватанга, қишлоққа, табиатга –
севги, меҳнаткаш ва бағри кенг қишлоқ одамларига xурмат ва муxаббат уйғотади.
Xозирги кунда қишлоқ хўжалигига, экинларни экиш ва парвариш қилиш, уларни сақлаш ва қайта
ишлашдаги янги технологияларни яхши тушунадиган ва олган билимларини қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқаришида муваффақиятли қўллай оладиган юқори малакали мутахассислар керак.
Маълумки тирик биологик ва ўсимлик объектлари аниқ қонуният бўйича ривожланади. Биологик
объектларда содир бўладиган жараёнлар жуда мураккабдир, аммо бу жараёнларни, физика
ўрганадиган материя ҳаракатининг энг содда шаклларига келтириш ва уларни шу содда
жараёнларнинг йиғиндисидан иборат деб қараш мумкин.
Механика асослари билимлари механизация ишлари курсини ва техникани ишлатишни
ўзлаштиришга имкон беради. Турли хил тирик биологик объектларни ҳаракатини
характерини
ўрганиш асосида ҳам механика билимлари ётади.
Молекуляр физика (атмосфера физикаси) тупроқ – xаво қатламида бўладиган ҳар – хил табиий
ўзгаришларни (иссиқлиқ алмашинуви) ўрганади. Атмосферада бўладиган турли хил ўзгаришларни
олдиндан маълумотини бериш қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун жуда катта аҳамиятга эга.
Ёмғир ёғиши, тупроқ ва xаво температураси (уруғларни экишда, қурғоқчилик ёки совуқ уришининг
олдини олишда) ва x.к. шулар жумласидандир.
Термодинамика ва газлар молекуляр кинетик назарияси ўсимликлар физиологияси,
тупроқшунослик, экология, метрология, иссиқлик машиналари, ички ёнув
двигателлари ва шу
кабиларни ўрганишда жуда муҳимдир.
Физиканинг электростатика, электр токи ва электромагнетизм каби бўлимлари қишлоқ хўжалик
машиналари ва механизмларини электр ускуналари ва жиxозлари, илмий текшириш метрологиясини
амалий ўзлаштириш билан биргаликда тирик объектларда ва ўсимликларда юз берадиган турли хил
жараёнларни, атрофимизни ўраб олган фазода мавжуд бўлган электр, магнит ва табиийки
электромагнит майдонлар билан боғланишини топишга имкон беради.
Тебраниш ва тўлқинларга тегишли билимлар ўсимликлар физиологияси, энтомология, экология,
механизация ва техника хавфсизлиги каби соҳаларни ўрганишда асосий ўринни эгаллайди.
Тўлқин оптикаси асосларини билиш, оптик асбоб ва қурилмалар билан ишлашни енгиллаштиради,
оптик нурланиш диапазони таъсирида жонли ҳамда ўсимлик объектларининг xулқ – атворини
тушуниб олишга йўл очиб беради.
Квант нурланиш қонуниятларини табиатини тушуниш ўсимликлар физиологияси, энтомологияси
ҳамда ўрмончиликда, иссиқхона хўжаликларида ўсимликлар xаёти учун энг муҳим жараён
фотосинтез жараёни факторларини ҳисобга олишда жуда муҳимдир.
Атом ва атом ядроси физикаси
элементлари назарий асослари, ўсимликлар физиологияси ва
xайвонларда изотопларни амалий қўллаш истиқболларига кенг йўл очиб беради.
182
Физикани билишимиз бизга энг асосийси нима беради – табиатда бўлаётган xодисаларни тушуниб
етишимизга, “физикавий” тафаккуримизни ривожланишига, бизни ўраб олган моддий дунёни
бутунлигича қабул қилишимизга имкон беради.
Xақиқатда агар атрофга назар соладиган бўлсак ҳамма нарсани ўз эгаси бор. Олдинги пайтларда
ерга жамоа бўлиб эгалик қилиш, фойдани умумий xолда тақсимлаш натижасида одамларнинг ерга
бўлган муносабати бошқача эди. Мустақиллик йилларида фермерчиликга асос солиниб унга кенг йўл
очилганидан кейин бу муносабатлар тубдан ўзгарди. Ер xақиқий эгасини топди. Фермер дегани бу
олдинги оддий деxқон эмас, у замонавий билимларни эгаллаб олган, дунёда қишлоқ хўжалиги
соҳасида юз бераётган ўзгаришларни ўз вақтида тўғри таҳлил қила
оладиган, етук ва баркамол
мутахассисдир. Ўзбекистон “Оллоx” назар солган юрт. Унда Африканинг иссиғи, Сибирнинг совуғи,
Кавказнинг юмшоқ иқлими ҳаммаси мужассамдир. Дунёнинг ҳамма бурчагида етиштирилаётган
маxсулотлар бу диёрда муxаййо, лекин таъм ва мазаси ўзгача. Шу “Оллоx” иъном этган қишлоқ
хўжалик маxсулотларини қайта ишловчи кичик завод ва цехларни замонавийсини олиб келиб
ўрнатиб, ўз маxсулотларини қайта ишлаб, жаxонга кўз-кўз қилиб, дунёни лол қолдирувчи инсонлар
булар фермерлардир. Бунинг учун давлатимиз яратиб берган ажойиб шароитлардан унумли
фойдаланиб, ўз билимларини оширишга интилиш ёшларимизнинг-талабаларимизнинг асосий шиори
бўлмоғи керак. Фермерларимизнинг сут ва сут маxсулотлари, уларнинг турини кўпайтириш ҳамда
ривожланган мамлакатлар шу соҳа ходимлари ва уларнинг маxсулотларидан сифат жиxатдан xеч ҳам
қолишмайдиган маxсулотларни етиштираётганликлари киши кўзини қувонтиради албатта.
Полизчилик ва боғдорчилик соҳаларида ҳам бундай мисоллар юзлаб топилади.
Юқоридагилардан келиб чиққан xолда, қишлоқ хўжалиги йўналишидаги касб xунар коллежларида
(керак бўлса қишлоқ мактаблари партасидан бошлаб) ҳамда қишлоқ хўжалик олийгоxлари физика
ёки агрофизика кафедрасидаги илмий ишларни аграр соҳа билан бевосита боғлиқ бўлган
йўналишларда олиб борилса мақсадга мувофиқ бўларди.
Агрономлар физикани (физикавий xодиса ва жараёнларни) қишлоқ хўжалигига,
умуман олганда
тирик табиатга таъсирини етарлича билишмайди ёки мутлақо билишмайди – чунки қишлоқ хўжалиги
таълими соҳасида амалий жиxатдан физика фанига гўёки иккинчи даражали фан сифатида қаралади.
Ўз навбатида физиклар ўсимликлар дунёси ва чорвачиликда юз берадиган физикавий қонуниятларга
етарли даражада эътибор беришмайди ёки билишни исташмайди. Бу ўз навбатида икки соҳа
вакиллари орасида узилишга олиб келади.
Физиканинг асосий вазифаларидан яъна бири – ўсимликлар ва xайвонот дунёсининг иссиқлик,
ёруғлик (шу жумладан: инфрақизил ва ультрабинафша соҳаларни), сув ва бошқа режимларини етарли
даражада ўрганиб кейинчалик юқорида келтирилган режимларга фаол таъсир қилишдан иборатдир.
Олиб қарайдиган бўлсак чорвачиликни ҳам, ўсимликшуносликни ҳам илмий асоси биология
ҳисобланади. Лекин вужудни (организмни) ўзи яшаб турган борлиқдан ажратган xолда тасаввур
қилиш мумкин эмас. Шунинг учун биолог xоxлайдими йўқми у албатта тупроқшуносга, агрохимикга
ва физиканинг бир қисми мутахассиси бўлган агрофизикга мурожаат қилишга мажбурдир. Шуни ҳам
таъкидлаш муҳимки тирик табиатда содир бўладиган физикавий xодисаларни: иссиқлик, тупроқнинг
сув хусусиятлари, микрофлора ва томир системаси таъсирига боғлиқ xолда тупроқнинг структураси
ва xакозалардан ажратиш мумкин эмас.
Физиканинг қишлоқ хўжалигидаги ўрни тўғрисида бизнинг ишончимиз, қарашларимиз қанчалик
юксак бўлмасин, шуни унутмаслик керакки – ўсимликларни униб – ўсиши учун физикавий таъсирлар
фақат ёрдамчи омил ҳисобланади.
Олийгоxларда агрофизика мутахассисларини режа асосида сифатлироқ қилиб етиштириб уларни
фермер хўжаликларига, зонал ва тажриба станцияларига ишга қабул қилиб, бу муассасаларни
керакли ва етарли даражада физик қурилмалар билан таъминлаш юқорида
келтирилган ишларни
xаётга татбиқ қилишда асосий мезонлардан ҳисобланади. Бу ишлар ўз навбатида мамлакатимизда
сифатли озиқ - овқат ва гўшт маxсулотларига бўлган талабни қониқтиришда ўз самарасини беради.
Физик қурилмалар, физик усулларни ҳамда физикавий билимларни тезда ва тўлалигича
агрономлик илмига татбиқ этилса яъни биргаликда қўшиб олиб борилса, келажакда мамлакатимиз
қишлоқ хўжалиги муаммоларини ечимини тез ва муваффақиятли топган бўламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: