шпиндел тормозланиб, ўта қисқа вақтга тўхтаб, тескари айлана бошлагани (реверс)да инерция
кучларини таъсирида ажралиб тўкилишини кўпинча изоxлашмайди.
Реверсдан сўнг қолган пахта (20 %)ни ажраткич чўткалари тўлиқ ечиб ололмайди. Пахтанинг
қарийб 2-3 % шпиндел устида қолиб, ғўза тупи томон олиб кетилади. Манфий бурчак тезланиши
билан содир бўладиган реверс жадаллиги ички тасмалар xолатига боғлиқ.
Шундай қилиб, ажраткичнинг асосий вазифаси шпинделга ўралган пахтани тўлиқ ажратиб олиш
эмас, балки шпиндел сиртини чиркланишдан тозалаш деб ўқувчиларга тушунтириш тўғри бўлади. Ўз
вазифасини бажариши учун ажраткич чўткалари шпиндел тишларига 1,5 мм гача ботирилиб
созланиши керак.
Ажраткич чўткалари шпиндел тишига ботиб туришини созлашда аппаратни қўлда айлантириб,
шпиндел ўқи ажраткич ўқи билан барабан ўқларини бирлаштирадиган xаёлий тўғри чизиқ устига
тушганида тўхтатилади ва чўткаларнинг тишларга нисбатан xолати кўздан кечирилади. Чўткалар
шпинделнинг бутун узунлиги бўйича бир хил xолатда бўлишини таъминлашни назорат қилишга урғу
бериш керак. Чўткаларнинг пастки қисми оғир шароитларда ишлаши туфайли кўпроқ ейилишини
изоxлаб, айнан чўткаларнинг пастки қисмининг xолатига кўпроқ эътибор бериш кераклигини асослаб
тушунтириш керак бўлади. Ажраткичнинг пастки қисмини шпинделга яқинлаштирадиган ёки
узоқлаштирадиган винт xолатини тўғри назорат қилиш учун аппаратни транспорт xолатига кўтариб,
ўз-ўзидан тушиб кетмаслиги учун уни блокировка қилиб, аппарат остига ётиш кераклигини кўрсатиш
лозим, чунки амалда кўп операторлар эриниб, созланишни таxминан бажаришади.
Чўткаси тишларга 1,5 мм гача ботирилиб ўрнатилган ажраткич шпиндел билан учрашганда унинг
1/3-1/4 қисминигина тозалашни эътиборга олиб, ҳаркуни теримни бошлашдан олдин бу созланишни
назорат қилиш лозим бўлади деб тингловчиларга ўқитиш керак. Агар чўткаси шпиндел сиртига фақат
тегиб турадиган қилинса, ўралган пахтани ажраткич ажратиб олиши мумкин, аммо шпиндел сирти
мутлоқ тозаланмайдиган бўлиб, тез чиркланиб, ерга кўп пахтани тўкиб кетадиган бўлади, бункерга
тушадиган пахта миқдори кескин камайиб кетади деб ўқувчиларган тушунтириш керак бўлади.
Xулоса. Юқорида келтирилган бир нечта мисол асосида коллеж ўқувчиларига янги МХ-1,8 пахта
териш машинасидан фойдаланишни ўргатганда, хар бир созланишнинг пахта териш даражасига
кўрсатадиган таъсирининг моxиятини тушунтириш, ёш ўқувчи ҳар бир созланишнинг аҳамиятини
онгли тушуниб, кўникма ҳосил қилиб, масакасини ошириш жараёнини самаралиқилиш имконини
беради.
Do'stlaringiz bilan baham: