Вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги



Download 8,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/308
Sana25.02.2022
Hajmi8,21 Mb.
#283922
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   308
Bog'liq
1kitob

Фойдаланилган адабиётлар 
1. 
Shoumarova M., Abdillaev T. “Qishloq xo’jaligi mashinalari” Toshkent, “O’qituvchi”, 
2009. 
2. 
Матчанов Р.Д. “Пахта териш машиналари”, Тошкент, 2013. 
3. 
Шоумарова М., Абдиллаев Т. “Вертикал шпинделли пахта териш машинасининг 
параметрларини лойиҳалаш”, ТошДАУ. 2014. 
ТОПИНАМБУР ҲОСИЛИНИ ЙИҒИШТИРИШДА ПАНЖАРАСИМОН ЛЕМЕХДАН 
ФОЙДАЛАНИШ 
 
М. Шоумарова, Т. АбдиллаевН.Н.Каримов 
ТошДАУ 
Топинамбур республикамиз далаларида йилдан йилга кўпроқ майдонларда экилаётган янги 
экиндир. Унинг тугунаклари шаклан картошкага ўхшайди, аммо таркиби бўйича кўп фарқланади. 
Топинамбур тугунаклари таркибидаги моддалар фармацевтикада, озиқ-овқат саноатида, кимё 
корхоналарида талаб қилинмоқда. Пояларидан эса сифатли целлюлоза олинади. Бундан ташқари 
топинамбур тугунаклари билан поялари чорвачиликни ривожлантириш учун ўта сифатли озуқа деб 
тан олинган. Шу сабабли, жуда кўп хорижий давлатларда топинамбур етиштириш кенг йўлга 
қўйилган. 
Топинамбур тугунакларини кавлаб олиш учун махсус машина яратилмаганлиги сабабли, бу ишни 
бажариш учун кўп қўл меҳнати сарфланмоқда. Тўғри, картошка кавлайдиган машинадан фойдаланиш 
мумкин. Аммо, Ўзбекистон шароитида топинамбур суғориладиган ерларда етиштирилади. 
Топинамбур тугунакларининг асосий қисми пуштада пайдо бўлса, қарийиб 30 фоиз суғориладиган 
эгат остида жойлашар экан. Шу сабабли, картошка кавлагичдан фойдаланишда фақат пуштадаги 
ҳосил йиғиштирилиб, эгат остидагиси қолиб кетади. ТошДАУ олимлари эгат остидаги тугунакларни 
178


ҳам йиғиштириш имконини берадиган махсус чивиқсимон лемех яратдилар. Унинг параметрлари ва 
синов натижалари қуйида келтирилган. 
1-расмда картошка кавлаш машинасига мавжуд бўлган ясси лемех билан янгитдан яратилган 
чивиқсимон лемех ўрнатилиши кўрсатилган. 
1-расм. Ясси ва чивиқли панжарасимон лемехлар ўрнатилган кавлагичнинг умумий кўриниши. 
2-расмда эса чивиқли панжарасимон лемех схемаси келтирилган. Биринчидан, унинг қамров 
кенглиги ясси лемехга нисбатан катта, яъни қаторлар оралиғини кенглигига тенг қилинган, 
иккинчидан, ишчи сирти ясси эмас, тиғининг шакли тугунакларнинг пушта ичида ҳамда эгат остида 
жойлашиш чуқурлигига мосланган. Лемехнинг этаги ясси текисликка уланган. Шу сабабли, лемех 
ишчи сиртининг эгрилиги узлуксиз ўзгартирилган. 
2-расм. Чивиқли панжарасимон лемех схемаси. 
Мазкур лемех ўрнатилган кавлагич 2013 йил январ 
ойининг қурғоқ кунлари Қибрай тумани Водоканал 
маxалласидаги фермерлик хўжалигида, 2013 йил ноябр ойида 
эса Ўзбекистон ўсимликшунослик илмий тадқиқот институти 
экин майдонларида ишлатилиб синовдан ўтказилди. 
Фермер хўжалиги шароитида топинамбур поялари 
йиғиштирилмасдан табиий xолда сақланганлиги сабабли, 
синов учун ажратилган (узунлиги 24-25 метрдан) 
қаторлардаги поялари 15-20 см баландликда қўлда ўриб олинди. Чунки, баландлиги 4 метргача етган 
йўғон (диаметри 50 мм гача) пояларни ўриб олмасдан ковланса, поялари тупроқни сепарациялаш 
жараёнини қийинлаштириб юборади. 
Поялар ўрилган қаторларнинг туплар сони деярли бир хил бўлган, пушта ва эгат ўлчамлари бир-
биридан кўп фарқланмайдиган қисмлари тажриба учун танлаб олинди. Ушбу қисмларида 
узунликлари 3.0 м дан бўлган учта тажрибавий участкаларга қозиқлар қоқилиб ажратилди. 
Қаторларнинг тажриба учун ажратилмаган бешта жойида белкурак ёрдамида аста-секин ковланиб, 
энг пастки яъни чуқур жойлашган тугунакларнинг чуқурлиги h ўлчаниб олинди (4-расм). Пушта 
устида ҳамда эгат тубида пайдо бўлган тугунаклар масслари таxминан 5:2 нисбатида, пуштада 68-72 
фоиз, эгат тубида 28-32 фоиз жойлашгани аниқланди. Пуштада тугунаклар h
П
≈12 см гача, эгат тубида 
h
Э
≈8 см гача бўлган чуқурликда жойлашгани маълум бўлди. Машина лемехини ушбу чуқурликка 
ботириб ишлатиш учун, қаторнинг тажриба учун ажратилмаган қисмида машина бир неча марта 
ишлатилиб, лемехни ерга ботиш чуқурлиги ўрнатилди. Лемехнинг пуштага 14-15 см чуқурликкача 
ботадиган xолатини таъминлайдиган қилиб трактор осиш қурилмасидаги марказий тортқи узунлиги 
белгиланди. 
Ҳосилни ковлаб олиш даражасини баxолаш учун дала қуйидаги тартибда тажрибага тайёрланди 
(3-расм). Ҳосилни териш даражаси баxолаш учун қаторларнинг AB ҳамда CD бўлакларидаги 
тугунаклар тажрибадан олдин қўлда ковлаб олинди ва тупроғи текисланиб қўйилди. Чунки 
тажрибавий участка BC даги тугунаклар машина ёрдамида ковланиб олинганида, элеватордан AB 
текисланган ерга тўкилади, улар қўлда териб олинади. 
CC кесимидан DD кесимигача бўлган жой (2,5 м) даги тугунаклар AB дагидек тажрибадан олдин 
ковлаб олинди. 
179


3-расм. Тажриба ўтказиш учун қаторларни тайёрлаш схемаси:
1-қатор пуштасининг ўрта чизиғи; 2-трактор; 3-ковлагичнинг чивиқли панжарасимон лемехлари; 
4-ковлагичнинг тупроқни сепарациялайдиган элеватори; 5-пушталарнинг кўндаланг кесими. 
А-А,...,D-D – пушталарга қўйилган шартли белгилар. L
T
-бевосита тажриба ўтказиладиган участка 
узунлиги 
Лемех ишини баxолаш методикаси. Бош мақсад топинамбурни ковлаш учун махсус яратилган 
чивиқли панжарасимон лемех ишини баxолашдир. Бу лемех сиртининг шакли синусоидасимон 
бўлиб, ўртаси бирмунча кўтарилган, четлари эгат тубининг шаклини такрорлаб, минимал 
баландликкача аста-секин пасайтирилиб, кейин бирмунча кўтарилган. 
4-расм. Қаторлар оралиғини шартли пушта кенглиги b
п
ва эгат кенглиги
b
э
ларга ажратиш ҳамда эгат туби остида тугунак жойлашган чуқурлик h
э
ни белгилаш схемаси 
Техник xолати текширилган ковлагич лемехи эгат тубига белгиланган чуқурликка (h
э
=8 см) 
ботадигандек қилинди. Лемех ишчи сиртининг шакли шундай танланганки, у пушта остига 10 см 
гача ботиб юрадиган қилинди. Суғориладиган эгат туби тупроғи узоқроқ нам бўлиб туриши сабабли, 
эгат туби остида ҳам тугунаклар пайдо бўлади. Ясси лемех ана шу тугунакларни ковлаб олаолмайди. 
Етиштирилган ҳосилнинг 20 фоизгача бўлган қисми тупроқ остида қолиб кетади. 
Махсус лемех эгат тубидаги тугунакларни ҳам ковлаб олиш учун яратилган. Шу сабабли, 
табиийки эгат туби остидаги тугунаклар ковлашдан олдинги миқдори ҳамда унинг неча фоизи 
кавланиб олинмагани алоxида аниқланади. 
Тажрибани ўтказиш тартиби: 1. 4-расмдаги схема асосида пушта ўлчамлари ҳамда эгат шакли 
деярли бир хил бўлган жойда L
Т
=3,0 м узунликдаги BC учта участок танланди. Уларнинг олд 
томонида, яъни ковлагич кириб келадиган томонида, ковлагичнинг узунлиги L
к
дан 1,5 м катта 
бўлган AB жойи қўлда ковланиб, тугунаклари териб олинди. Ушбу AB нинг 1,0 м бўлган ўрта қисми 
аста-секин ковланиб, тугунаклар жойлашган максимал чуқурлик ҳамда қаторнинг 1,0 м узунликдаги 
умумий ҳосили (кг/м
2
) алоxида эса тугунакларнинг массаси (кг/м да) аниқланади. Олинган натижа BC 
даги дастлабки xисолдорлик М
х
деб қабул қилинди ва кейин ковлаб олиш кўсаткичлари ушбу 
ҳосилдорликка нисбатан баxоланди. 
2. Тажриба участкаси BC дан кейинги ердаги тугунаклар ҳам ковлаб олинди, акс xолда тажриба 
участкасини чегараси С дан ўтганидан сўнг ҳам ҳисоблашга киритилмайдиган тугунакларни лемех 
элеваторга узатиб қўяди, натижалар ноаниқлиги ортиб кетади. 
3. В белгисидан 4-5 м илгарироқ ковлагич ишчи xолатига туширилиб, унинг лемехи h
э
чуқурлигига ўрнатилади. Трактор моторини номинал тезлигида агрегат илгари томон юритилади ва 
BC участкада тўхтатмасдан D белгисигача юритилади, тўхтатилади. 
4. А-В-С белгилар орасидаги тупроқ устига чиқарилган тугунаклар тўлиқ териб олинди ва массаси 
М
к
аниқланди. Умумлашган кавлаш даражаси
, фоиз топилди. 
5. ВС участкасининг ишлов берилган қаторлари ўртасидаги эгатга тўлиқ ишлов берилади, чунки 
лемехларни ён томонлари бир-бирига жуда яқин ўрнатилди. Демак, ушбу эгат остидаги хамма 
тугунаклар кавлаб олинган бўлиши керак. Эгат остидаги тугунакларни кавлаб олиш даражасини 
180


баxолаш мақсадида, ушбу кавланиб қўйилган эгатнинг эни деб унинг ўртасидаги тортилган ипнинг 
ўнг ва чап ±7-8 см яъни b
э
≈15 см кенглигидаги қисми қабул қилинган. Томонлари белкурак билан 
кавланиб, у ерда қолдирилган тугунаклар массаси М
эқ
топилади ва дастлабки М
эд
билан таққосланиб 
кавлаб олиш даражаси 
 фоиз хисобланди. 
Ўтказилган тажрибаларнинг муҳим натижаси деб қуйидагини кўрсатиш лозим. Ерда ётган 
топинамбур феврал ойидаёқ уйғониб илдиз отабошлайди. Март ойида эса деярли йўғон ва узун 
илдизлари кўпайиб, тугунакдан нам тупроқни ажратиб олишни кескин қийинлаштиради. Демак, 
топинамбурни унинг тугунаклари уйғонишидан олдин ковлаб олиш керак. 
Ўзбекистон ўсимликшунослик илмий тадқиқот институти далаларида 2013 йил ноябр ойида 
ўтказилган тажрибалар ўтказилган жойнинг агрофони: қаторлар оралиғи 70 см, пушталарнинг ўртача 
баландлиги 14±1 см, олдинги йил ҳосилни йиғиштиришда ерда қолган тугунакларидан униб чиққан 
туплардаги поялар ягона қилинганидан қолдирилган туплар сони 57 минг/га, ўртача ҳосилдорлиги 46 
ц/га, суғориш учун олинган эгатнинг 40 см кенгликдаги туби остида ҳосилнинг 16-18 фоиз 
жойлашган, поялар қўлда ўриб олинган. Культивация ўтказилмаганлиги сабабли, тупроқ табиий 
зичланган. 
Тажрибанинг биринчи вариантида картошка кавлагичнинг ясси лемехи, иккинчи вариантида 
ТошДАУда ясалган чивиқли панжарасимон лемехлар синовдан ўтказилди. Тажрибалар узунлиги 3,0 
м қилиб тайёрланган участкаларда уч карра такрорланиб ўтказилди. Участкалар оралиғида узунлиги 
3,0 м бўлган қаторлардаги ҳосил қўлда кавлаб олинди ва текисланди, чунки тажриба ўтказилган 
вақтда бу ернинг юзасига кавлагич элеваторидан тугунаклар тушадиган бўлади. Пуштанинг 30 см 
кенглигидаги тугунаклар алоxида, суғориш эгатининг 40 см кенглигидаги тугунаклар алоxида 
кавланиб, уларнинг массаси аниқланди. Ушбу масса миқдорларига нисбатан лемех ишини 
кўрсаткичлари аниқланди. 
1. Ясси лемех пуштадаги тугунакларнинг 96 фоиз ини кавлаб элеваторга узатиб, эгат 
тубидагиларни жойида қолдирган, яъни ялпи ҳосилнинг 78,7 фоиз ни йиғиштириш имконини берди. 
2. Чивиқли панжарасимон лемех пуштадаги тугунакларнинг 95 фоизини, эгат остидагиларнинг 91 
фоизини, яъни ялпи ҳосилнинг 93 фоизини йиғиштириш имконини берди. 
Хулоса, ТошДАУ томонидан тавсия қилинган чивиқли панжарасимон лемех билан ҳосилнинг 
суғориладиган эгат туби остида пайдо бўладиган қисмини ҳам деярли тўлиқ йиғиштириб олиш 
имкони туғулади. 

Download 8,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish