Вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги



Download 8,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/308
Sana25.02.2022
Hajmi8,21 Mb.
#283922
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   308
Bog'liq
1kitob

Фойдаланилган адабиётлар 
1. Журнал «Физика в школе» , №3 1985г, №2 2001г. 
2. Куприн М. Я. Физика в сельском хозяйстве. М.: Просвещение,1985. 
 
 
 
183


 
ШОЛИНИНГ ЎРТА ҲАМДА КЕЧПИШАР НАВЛАРИНИНГ ЎСУВ ДАВРИГА 
МАЪДАНЛИ ЎҒИТЛАР МЕЪЁРЛАРИНИНГ ТАЪСИРИ 
 
С.Саитниёзов, Ю.Б.Саимназаров, Қ.К.Ўразметов, 
 Тошкент давлат аграр университети, 
 
Ер юзида ҳар йили қишлоқ , хўжалик экинларини етиштириш учун 100-110 млн. тонна 
азотли ўғитлар ишлаб чиқариш талаб қилинади. Экинларни азотли ўғитларга бўлган талабини 
нафақат минерал ўғитлар, балки органик ўғитлар ҳисобига ҳам қондириш лозим. Аммо, ҳозирги 
кунда қишлоқ хўжалиги экинларини тўлиқ органик ўғитлар (гўнг, кўк ўғит, оралиқ экин) билан 
таъминланиши етарли даражада эмас. 
Барча қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ва сифатли ҳосил олиш учун ҳар қандай тупроқ 
иқлим шароитидан қатъий назар нафақат нав билан сувга, балки улар билан бир қаторда минерал 
ўғит турлари ва уларнинг мақбул меъёрларига алоҳида эътибор бериш керак. 
Экинларнинг ҳосилдорлиги кўпчилик шароитларда, яъни 50% дан ортиқ қисми минерал 
ўғитларга, айниқса азотли ўғитлар ҳисобига тўғри келиши илмий томонлама асослаб берилган. 
Шунингдек, шоли экинида ҳам олиб борилган изланишлар юқоридаги фикрни тасдиқлаган. 
Яъни Тошкент вилоятининг ўтлоқи бўз тупроқлари шароитида шоли экинида азотли, 
фосфорли ва калийли ўғитлар билан бирга олиб борган изланишларида олинган натижалар шуни 
кўрсатдики, шоли дони ҳосилининг энг юқори кўрсаткичи (72,5 ц/га) ушбу ўғитларнинг 
биргаликда қўлланилган вариантда кузатилиб, тажрибанинг назорат (хеч қандай ўғитсиз) 
вариантида эса ушбу кўрсаткич 26,5 ц/га ни ташкил этган. Умуман айтганда, шолида қўлланилган 
минерал ўғитлар ҳисобига 57,6 ц/га қўшимча дон ҳосили олинган. 
Энг муҳими, мамалакатимизнинг асосий тупроқларида гумус миқдорини озлиги, тупроқ 
унумдорлигини пастлиги, айниқса шоли учун асосан мелиоратив нобоп ва унумсиз ерларни 
ажратилишига қарамай шоли етиштиришда ўсиш, ривожланиш, ҳосилдорлик ва уни сифатига 
озиқлантиришнинг таъсири ўрганилмаган. Шунинг учун ҳам деҳқон ва фермер хўжаликларида 
ҳосилдорлик паст, ўғит сарфи юқори. Шолини ортиқча ўғитлаш оқибатида ётиб ёки пишмай 
қолиши натижасида ҳосилнинг 25-50 фоизи йўқотилмоқда. Шунингдек, ҳосил сифати ҳам 
ёмонлашиб, сифатли уруғлик олиш масаласи ҳам муаммо бўлиб қолмоқда. 
Юқори ҳосил етиштириш мақсадида, шолини ўсиш ва ривожланиш хусусиятларини чуқур 
ўрганиш, тушуниб етиш орқали бўйини ўсиши, ривожланиши, қуруқ масса тўплаши ва ҳосил 
йиғишни бошқариш, ҳар бир нав учун алоҳида белгиланган илғор агротехник тадбирлар қўллаб 
етиштириладиган ҳосилнинг салмоғини ошириш мумкин. Шоли навларини минерал ва органик 
ўғитларга бўлган талаби, навларнинг биологик хусусияти, атроф муҳит таъсири, тупроқ ва иқлим 
шароити каби омилларни ҳисобга олган ҳолда аниқланади ва қўлланилаётган агротехник 
тадбирларда юқоридаги омиллар албатта эьтиборга олинади. 
Минерал ўғитлар миқдорининг шолини ўсув даврига таьсири навнинг иссиқлик ва намлик 
билан таъминланганлиги, маҳаллий шароитга мослашганлиги билан боғлиқ бўлиб, охир оқибат 
навнинг максимал ёки минимал даражада ҳосил беришини белгилайдиган асосий кўрсаткичлардан 
ҳисобланади. 

Download 8,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish