Вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги



Download 8,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/308
Sana25.02.2022
Hajmi8,21 Mb.
#283922
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   308
Bog'liq
1kitob

сифатида!) ва илмий-тадқиқот методологиясининг чуқур ўрганилмаслигидир. Шунингдек, илмий 
маслаxатчи(раxбар)ларнинг айримлари маъмурий-буйруқбозликка асосланган режали иқтисодиёт 
173


даврида шаклланган бўлиб, табиийки, улар xозирги авлодни қачонлардир уларнинг ўзларини 
ўқитгандек ўқитадилар.
Иккинчидан, магистрлик диссертацияси ҳам илмий тадқиқот ҳисобланади. Аммо магистрантлар, 
уларнинг илмий раxбарлари ва бошқа мутасаддиларда диссертация мавзуларини шакллантириш 
даврида “илмий нўноқлик” кузатилмоқда. Кўпинча, диссертация мавзуларида фундаментал назария, 
иқтисодиётни модернизациялашнинг туб моxияти ва миллий иқтисодиёт эволюцияси ҳамда унинг 
жаxон ҳамжамиятига уйғунлашиш хусусиятлари тўлиқ ўз аксини топмайди.
Эскидан “анъана” бўлиб келаётган мавзуларнинг айримларига “бозор иқтисодиёти шароитида”, 
“иқтисодиётни: “модернизациялаш 
 
шароитида”, “эркинлаштириш 
шароитида...”, 
“диверсификациялаш шароитида” каби жумлалар қўшилади холос. Аслида эса“мода”га айланган 
жумлалардан холи бўлган, xаётий xақиқатни акс эттирувчи долзарб мавзулар зарур. 
Учинчидан, мавзуларни шакллантириш, диссертациянинг иш режаси ва дастурини тайёрлашда 
мавзунинг долзарблиги ва ўрганилганлигини асослаш, тадқиқот мақсади, вазифалари,предмети, 
методи ва объекти каби муҳим жиxатларга жиддий эътибор берилмайди, кўп xолларда улар xеч 
қандай мантиқсиз, номигагина ёзиб қўйилади. Аввало, xозирги вақтда иқтисодий маконда қандай 
жараёнлар кечмоқда, амалиёт қандай муаммоларни вужулга келтирмоқда ва уларни xал этиш қандай 
самара беришини аниқ тасаввур этиш керак. Бунинг учун мамлакат Президенти ва xукумати 
томонидан чиқарилган фармон ҳамда қарорларини ўрганиш, статистик маълумотларни таҳлил қилиш 
ва бевостиа амалиётни ўрганиш зарур. Мавзунинг ўрганилганлик даражасини асослаш ва қайси 
жиxатларни тадқиқ қилиш лозимлигини аниқлаш учун мазкур мавзуга доир илмий, ўқув услубий 
адабиётлар, меъёрийxуқуқий xужжатлар ва бошқа тегишли манбаларини чуқур ўрганиш ҳамда 
шарxлаш лозим.
Диссертация тадқиқоти дастурида мавзунинг долзарблигиўрганилганлик даражаси, тадқиқотнинг 
мақсади, вазифалари, методи, объекти ва фараз қилинаётган илмий гипотеза битта фокусда 
мужассамлашиши, яъни тадқиқот предмети сифатида қўйилаётган муаммонинг ечимига қаратилиши 
лозим. Демак, тадқиқотчилар аниқ илмий муаммони тадқиқ қилишлари ва xал этишлари лозим.
Амалда кўп мавзулар йиллар давомида такрорланиб, тадқиқотнинг асосий қисмида эса 
алмисоқдан қолган, режали иқтисодиётга хос бўлган таҳлилий жадваллар “шунча эди, бунча бўлди” 
каби “ғайриилмий” тузилган жумлалардан иборат, xеч кимга кераксиз матн тузиш давом этиб 
келмоқда.
Тўртинчидан, диссертация мавзуларини қишлоқ хўжалигининг тармоқлари (ўсимликчилик, 
чорвачилик, паррандачилик, қўйчилик, балиқчилик ва x.к.) бўйича шакллантириш нотўғри. 
Методологик муаммоларни тадқиқ қилишда албатта бирон-бир тармоққа оид маълумотлардан 
фойдаланиш мумкин, xатто шарт, аммо, юқорида таъкидлаганимиздек, диссертация тадқиқотининг 
предмети-ўрганилиши ва илмий ечими топилиши лозим бўлган муаммодан иборат бўлиши керак. 
Илмга ёт бўлган бошқача сохта ёндашувлар эса “ғайриилмий” хулосаларга ва натижада фанни ҳамда 
олимларни обрўсизлантиришга олиб келади.
Бешинчидан, яна бир муҳим жиxат илмий буюртма асосида мавзу шакллантириш, яъни илмни 
тижоратлаштириш паст даражада. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги 
“Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этишни рағбатлантириш 
борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида илмий маxсулот учун буюртмалар 
портфелини шакллантириш таъкидлаб кўрсатилган[2]. Бу борада иқтисодиёт тармоқлари бўйича 
буюртмаларни шакллантириш ва уларга тендер эълон қилиниб, тадқиқотлар ўтказишни 
ривожлантириш зарур.
Шунингдек, мутасадди давлат бошқарув органлари, фермерлар манфаатини ҳимояловчи жамоат 
ташкилотлари ва фермер хўжаликларнинг ўзлари томонидан ҳам фан билан ишлаб чиқаришни 
боғлаш бўйича ишлар суст олиб борилмоқда. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Президенти 
И.А.Каримовнинг 2012 йил 22 октябрдаги ПФ-4478-сонли “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини 
ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 
фармонида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва туманлар xокимликлари 
ҳамда Ўзбекистон Фермерлар кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар 
фермерлар кенгашларининг республикада фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада 
такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича энг муҳим вазифалари белгиланган[4]. Бу борада 
қуйидаги таклифлар ва тавсиялар тақдим этилган эди. Лекин бу ташкилотлардан xеч қандай 
муносабат билдирилмади. Бу xолатни икки хил изоxлаш мумкин: ёки бундай муаммолар ишлаб 
чиқаришда мавжуд эмас, ёки бефарқлик xукмронлиги давом этиб келмоқда.
174


Олтинчидан,тадқиқотчи-изланувчилар ва магистрантлар тор ихтисосликдан қочиб, муаммоларни 
иқтисодиёт назарияси, меъёрий-xуқуқий таъминот, молия, иқтисодий таҳлил ва статистика, 
замонавий ахборот технологиялари каби фанлар билан боғлиқликда тадқиқ қилишлари зарур. Бунда 
иқтисодий фанларнинг фундаментал асоси, таъбир жоиз бўлса, “дунёга келтирадиган онаси” 
ҳисобланган “Иқтисодиёт назарияси” фанига ва тегишли тармоқ фанининг назарий жиxатларига 
етакчи ўрин ажратилиши лозим.
Иқтисодиётдаги муаммолар муxокама қилинадиган давраларда мунозарага киришиб ёки ёзма 
фикр билдирганимизда айрим амалдорлардан “фақат назария бўлиб кетибди, буни xеч ким 
тушунмайди” деган эътирозлар ҳам эшитганмиз. Сохта илмкашлик билан асл назарияни 

Download 8,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish